✍️Наврўзда тузиладиган “ҳафт син” дастурхонининг фалсафаси
Наврўз – аждодларимиздан бизга мерос қолган қадимий янги йил байрамидир. Ушбу каттаю-кичик учун севимли бўлган ва ҳар бир одамнинг интиқлик билан кутадиган жозибали байрамнинг ўзига хос одоблари ва расми-русумлари мавжуд.
Наврўз рамзи бўлган “Сўфрэ-е Ҳафт син” форс алфавитининг ўн бешинчи ҳарфи, араб алфавитининг эса ўн иккинчи ҳарфи бўлган “СИН” ҳарфи билан бошланадиган еттита маҳсулот қўйиб дастурхон безатилади.
Сўфрэ-е ҳафт син (Етти син дастурхони) га қўйиладиган ҳар бири ўзининг маълум аломатлари ва рамзларига эга бўлган қуйидаги нарсалардан иборатдир:
Санжед – чаканда (облепиха), бу оилага содиқлик, серфарзандлик ва фарзандлар камолини кўриш учун хайрли ниятлар рамзи;
Сабзе, сунбул –кўкартирилган буғдой ва турли кўкатлар, бу рўшнолик ва фаровонлик рамзи;
Секке – танга, бунда икки томонида ҳам бирор гард бўлмаган соф сариқ танга қўйилади. Бу узлуксиз ризқ ва баракат рамзи;
Саману – сумалак, бу тўқчилик ва тўкин-сочинлик рамзи;
Сиб – олма, бу одамлар ўртасидаги бир-бирига муҳаббат, садоқат ва дўстлик рамзи;
Самоғ – тотим (рус тилида сумах, тери ошлаш учун ишлатиладиган ўт мевасининг янчилгани), оиладаги эр-хотинларнинг садоқат, саломатлик ва осойишталикда ширин ҳаёт кечириб қўша қаришлари рамзи;
Сир – саримсоқ (чеснок), саломатлик ва турли касалликлардан холи бўлиш рамзидир.
Кеча кириб келган ҳижрий – шамсий янги 1400 йил юртимизга муборак бўлсин!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Тақдим этилаётган алифбо лойиҳасини бир оз таҳрирлаш керак
«O‘o‘ » ва «G‘g‘» ҳарфлари ўрнига — «Ōō» ва «Ḡḡ» ҳарфлари таклиф қилинмоқда. Бу яхши, нима бўлганда ҳам, мазкур ҳарфларнинг ёзма кўринишига яқинлаштирилган.
Бироқ «Ōō» символи шу пайтгача фойдаланишда бўлган кўплаб шрифтларда акс этса-да, «Ḡḡ» символи ҳақида ундай деб бўлмайди. Машҳур халқлардан бирортаси бу ҳарфдан фойдаланмагани учун у учинчи дунё мамлакатлари кодировкасидан ўрин олган. «Ḡḡ» — Times, Arial каби стандарт шрифтлардагина аксланади.
Лекин ўзбек тилида фақат ана шу стандарт 3–4 та шрифтдан фойдаланилмайди. «Ḡḡ»нинг аксарият шрифтларда акс этмаслиги дизайнерлар ва турли соҳа ходимларига катта қийинчилик келтириб чиқаради. Янги шрифтни ҳеч ким бизга ясаб бермайди. Шунинг учун мавжуд бўлган, кўп тарқалган, Юникоднинг асосий базасидан ўрин олган символлардан фойдаланавериш керак.
Мисол учун, «Ḡḡ» ўрнига туркий халқлар фойдаланадиган «Ğğ» символини олавериш керак. Бехавотир. Ахир, туркий халқларга хос бўлган «Şş» ва «Çç»ни олмоқчимиз-ку.
Фақат, «Ḡḡ» ўрнига «Ğğ» олингач, визуал бирхилликка эришиш учун «Ōō» ўрнига ҳам «бревисли о» — «Ŏŏ»ни қабул қилишимиз лозим.
Биринчидан, кириллча «Ўзбекистон», «ўзбек» сўзларида ҳам «бревисли у»дан фойдаланамиз. Бу «шапка» биз учун қадрдон, таниш. Агарда, туркий халқлар фойдаланадиган «Öö» символларидан фойдаланиш керак, дейилса, мазкур ҳарф айрим сўзларни ёзишда яна бир қатор визуал ноқулайликларни келтириб чиқаради:
Mö’tabar 👎
Mŏ’tabar 👌
Töğri 👎
Tŏğri 👌
Фикримча, Ŏ ҳарфини ўзбек тилининг махсус рамзи, логотипига айлантириш ҳам мумкин. Ҳаттоки, ўзбек сўми символини ифодалашда ҳам шу ҳарфни асос қилиб олса бўлади.
Шуҳрат Шокиржонов,
журналист
Манба
@xatoliklar

👎2
Sinonimlar lugʻati
- Chiroyli;
- Goʻzal;
- Husndor;
- Husnli;
- Xushroʻy;
- Koʻhlik;
- Koʻrkam;
- Barno;
- Suluv;
- Zebo;
- Latofatli;
- Sohibjamol.
- Chiroyli;
- Goʻzal;
- Husndor;
- Husnli;
- Xushroʻy;
- Koʻhlik;
- Koʻrkam;
- Barno;
- Suluv;
- Zebo;
- Latofatli;
- Sohibjamol.
Sinonimlar lugʻati
- Xunuk;
- Badbashara;
- Badburush;
- Badqovoq;
- Tasqara;
- Bedavo;
- Taʼviya;
- Beoʻxshov;
- Besoʻnaqay;
- Sovuq;
- Badsurat;
- Nadomat.
- Xunuk;
- Badbashara;
- Badburush;
- Badqovoq;
- Tasqara;
- Bedavo;
- Taʼviya;
- Beoʻxshov;
- Besoʻnaqay;
- Sovuq;
- Badsurat;
- Nadomat.
👍2
👍2
👎1
Toʻgʻri yozilgan variantni tanlang.
Anonymous Poll
63%
Iftorlikka kelasizmi?
37%
Iftorlikga kelasizmi?
👍1
👍1👎1