#Туман ҳокими А.Х.Сапарбаев ўз ҳисоботи якунида сессия иштирокчилари ва депутатларни кириб келаётган 2023 йил билан табриклаб шундай деди:

#Янги йилда янада катта сафарбарлик руҳида ишлашимизга тўғри келади. Барчамизга ана шу улуғ сафда бошқаларга ибрат ва намуна бўлиш, жонажон Ватанимиз, азиз халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш насиб этсин!

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, сизлар орқали барча ватандошларимизни кириб келаётган янги – 2023 йил билан яна бир маротаба чин қалбимдан табриклайман.

Янги йилда барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, фарзандлар, набираларнинг камолини кўриш бахтини тилайман.
Доимо соғ-омон бўлинг.

Сессия туман ҳокимининг ўринбосарларининг йил якуни бўйича ҳисоботлари билан давом этмоқда.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сессия
#Онлайн

Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг 59 сессиясининг кун тартибидан ўрин олган масалалар кўриб чиқилмоқда.

Сессия 2022 йил якунлари бўйича туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари билан давом этмоқда.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сессия давом этмоқда

Сессиянинг кун тартибидаги навбатдаги масала Беруний туманида 2022-йилнинг 11 ойи давомида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати бошлиғи У.Уразалиев ҳисоботи тингланди ҳамда аҳолига мурожаатини ҳам йўллади.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сессия давом этмоқда

Кун тартибидаги навбатдаги масала 2023-йилги Беруний тумани маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида Н.Янгибаев-Беруний тумани молия бўлими бошлиғининг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги кейинги масала Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор-поликлиника ишлари бўйича муовинининг амбулатор-поликлиника муассасаларида 2022-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи Д.Бекчанов- Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор-поликлиника ишлари бўйича муовинининг ҳисоботи тингланди.

Тангирбергенов Тимур Азаматовични Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги навбатдаги масалани туман ҳокими А.Сапарбаев ўқиб эшиттирди.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Беруний тумани
#Янги йилда янги совғалар

#Янги йил арафасида "Аёллар ва ёшлар дафтари" да турган 24 нафар фуқароларга тикув машиналари, 3 нафарига миллий ширинликлар тайёрлаш учун мини печкалар ва ускуналар, яна 3 нафар ёшларга асбоб ускуналар берилиб бандлиги таъминланди.

Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев ва депутатлар ёшларга омад тилаб, барчани кириб келаётган Янги йил билан қутлади. Янги йилда ўз ишига  эга бўлиб, янги марраларни эгаллашга ишонч билдирди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати