#Тиббиёт янгиликлари
#Беруний тумани
#Инсон қадри учун

👉Олис ҳудуд аҳолисига замонавий кўчма тиббий хизматлар кўрсатилди

⚡️Мамлакатимизда амалга оширилаётган жамики ўзгаришлар, бунёдкорликлар, ислоҳотлар замирида инсон омилига эътибор, унинг бахтиёр, фаровон ва ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришишдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Бу борада сўз юритганда, энг аввало, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор берилаётганини тилга олиш жоиз. Инсон ҳаётда тетик, оиласи тинч, фарзандлари соғлом бўлсагина чинакам бахтиёр бўлиши мумкин.

Давлатимиз рахбари томонидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш вазирлиги томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олис худудларда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу жумладан куни кеча   Беруний туманидан олисда жойлашган Аktaw аҳоли манзилида чуқурлаштирилган тиббий кўрик хизмати амалга оширилди.
Тиббий кўрик давомида туманнинг малакали шифокорлари мазкур худуд  аҳолисини қабул қилиб, тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Аҳолига невропатолог,кардиолог , офтальмолог, гинеколог, эндокринолог ва бошқа мутахассис шифокорлар томонидан тиббий хизматлар кўрсатилиб, УЗИ  текширувларидан ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўчма турдаги тиббий автоколоннада барча шароитлар яратилган. Замонавий тиббиётдан шахар марказидагина эмас, балки узоқ овулларда ҳам фойдаланиш, тиббиётда инсон қадри деган ғояни янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.

Кун давомида жами  43 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ташхислар қўйилди.
Тиббий кўрик давомида  келиш имконига эга бўлмаган  фуқароларнинг уйларига ташриф буюрилиб, улар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Бепул дори-дармонлар тарқатилиб, эҳтиёжманд оилаларга туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Д.Палванов томонидан "Меҳр ҳаракати" доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бу каби тиббий кўрик хизматлари кейинчалик ҳам давом эттирилиб, барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилиши кутилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Beruniy_tumani
#Oltinsoy_OFY
#Yoshlar_ishlari_agentligi

"Yoshlar daftari"ga kiritilgan Nuraddinova Roza Qoroqolpog'iston Davlat Unverstitetida to'lov shartnomasi asosida ta'lim oladi.

#Oltinsoy_OFY yoshlar yetakchisi Muratov Muxtar yordami bilan Nuraddinova Rozaning bir yillik to'lov shartnoma pulining 50% "Yoshlar daftari" jamg'armasi hisobidan qoplab berildi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беруний тумани

#Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида кейтеринг хизмати кўрсатиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Тегишли масъуллар билан бирга хизмат сифатини яхшилаш бўйича тадбиркорлар яъни етказиб берувчи корхона рахбарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида: Беруний туманидаги 71 та мактабда жами 1-4 синфларда 16094 нафар ўқувчилар таҳсил олади.

"Жавохир Нур Юксалиш" 15 та мактабда 5156 нафар ўқувчига

"Элбек Улгуржи Нукус"МЧЖ 25 та мактабда 5201 нафар ўқувчи

"Табассум"МЧЖ 31 та мактабда 5737 нафар ўқувчига хизмат кўрсатади.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Брифинг давомида "Элбек улгуржи Нукус"МЧЖ рахбари Гузалой Бабажанова.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: «Халқымызға, сайлаўшыларымызға билдирген исенимлери ушын рахмет айтпақшыман»...

Расул Кушербаев Олий Мажлис Нызамшылық палатасы депутатлығын тапсырды ма? Оның өзи бул бойынша ақырғы шешимин айтты...

☝️ Сондай-ақ ол өз округындағы сайлаўшыларына да мүрәжат етти.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беруний туманида жойлашган 555 деб аталувчи МЕТАН ГАЗ заправкасида, эрталабдан 2200 (икки минг икки юз) сўмдан сотилиб турган МЕТАН ГАЗ ёқилғиси, тушдан кейин соат 15:30 лар атрофида, истеъмолчиларга ҳеч қандай маълумот берилмасдан туриб 3500 (уч минг беш юз) сўмдан сотилиши йўлга қўйилганлиги тўғрисида, истеъмолчи Д..... исмли фуқародан эътирозли мурожаат келиб тушди. Бу холат бўйича тегишли ташкилотдан расмий муносабат кутиб қоламиз! https://t.iss.one/ell_istemolchi