Йил давомида фаоллик кўрсатган ҳодимларни Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев йил якуни билан табриклади.

Бугун 31-декабрь 2021 йилнинг сўнги куни. Ушбу йил охирида барчамиз амалга оширган ишларимизни ортга назар ташлаб, сарҳисоб қилар эканмиз эришган ютуқларимиз эътироф этилганида бошимиз кўкларга кўтарилиб, қийинчиликлар эсдан чиқади. Бугун Беруний тумани ҳокимлигида шундай кун. Йил якунига саноқли соатлар қолди. Туман ҳокими Атабек Сапарбаев, ҳокимликда фаолият юритувчи барча ҳодимларни байрам билан табриклаб, ўз миннатдорчилигини билдирди. Қатор соҳа мутаҳассисларига ташаккурнома ва байрам совғаларини берди.

Бир нарсани таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан, ҳокимлик вакиллари ҳудди саҳна ортида тиним билмас одамларга ўхшайди. Улар кечани-кеча, кундузни-кундуз демасдан ҳоҳ у мурожаат, ҳоҳ у ҳисобот бўлсин тиним билмасдан ҳаракат қилиб, туманнинг республика бўйича ўз ўрнига эга бўлишида ўз ҳиссаларини қўшади. Сиз билмассиз, аммо, энг кўп масъулиятли вазифа эгалари бугун мехнати қадр топганидан хурсанд. Барчангизга кириб келаётган янги йил янада омадли, қувончли ва такрорланмас воқеаларга бой бўлсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин азиз ҳамюртлар!!!

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📌Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергеновичнинг Беруний тумани аҳолисига Янги йил байрам табриги.Йил сарҳисоби

📌Ҳурматли Беруний тумани аҳолиси, қадрли нуронийлар, ака-ука, опа-сингил ва навқирон ёшлар!

Барчангизни янги йил байрами билан табриклайман. 2022 йил омадли, қувончли ва бахт-саодатга тўла йил бўлсин. Ҳар бирингизнинг оилангизда тинчлик, файзу-барака, осойишталик ҳукм сурсин.
Якунланаётган 2021 йил ҳам ривожланишларга бой бўлди. Амалга оширган барча ишларимиз халқимизнинг янада яхши яшаши, бугунидан рози бўлиши йўлида олиб борилди. Аҳолининг кучли ижтимоий ҳимоясига қаратилган ҳаракатларимиз ўз самарасини берди.

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманимиз аҳолисининг ҳар бир жабҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари натижасида барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришдик.

Матн билан тўлиқ танишиш👉👉 https://beruniy-tumani.uz/wp
#Беруний тумани
#Тиббиёт бирлашмаси

Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Д.Абдуллаев ва ҳоким маслахатчиси С.Юсупова туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳолидан туман ҳокими номидан совғалар бериб хабар олди. Беморларга янги йилни муносиб нишонлаши учун шароитлар яратилди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Йил номларини биласизми?

▫️1991 йил — «Aлишер Навоий йили».
▫️1992 йил — «Ҳамширалар йили».
▫️1993 йил — «Aҳмад Яссавий йили».
▫️1994 йил — «Мирзо Улуғбек йили».
▫️1995 йил — «Aбу Aли ибн Сино йили».
▫️1996 йил — «Aмир Темур йили».
▫️1997 йил — «Инсон манфаатлари йили».
▫️1998 йил — «Оила йили».
▫️1999 йил — «Aёллар йили».
▫️2000 йил — «Соғлом авлод йили».
▫️2001 йил — «Она ва бола йили».
▫️2002 йил — «Қарияларни қадрлаш йили».
▫️2003 йил — «Обод маҳалла йили».
▫️2004 йил — «Меҳр-мурувват йили».
▫️2005 йил — «Сиҳат-саломатлик йили».
▫️2006 йил — «Ҳомийлар ва шифокорлар йили».
▫️2007 йил — «Ижтимоий ҳимоя йили».
▫️2008 йил — «Ёшлар йили».
▫️2009 йил — «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили».
▫️2010 йил — «Баркамол авлод йили».
▫️2011 йил — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили».
▫️2012 йил — «Мустаҳкам оила йили».
▫️2013 йил — «Обод турмуш йили».
▫️2014 йил — «Соғлом бола йили».
▫️2015 йил — «Кексаларни эъзозлаш йили».
▫️2016 йил — «Соғлом она ва бола йили».
▫️2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили».
▫️2018 йил — «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили».
▫️2019 йил — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили».
▫️2020 йил — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили».
▫️2021 йил — «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили».

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

Янги кириб келган 2022 йил барчамизга бахт, омад, қувонч ва янги ривожланишлар йили бўлсин. 2021 йилда олдимизга қўйган мақсадларга эришдик. 2022 йилда ҳам энг эзгу ниятларни мақсад қилайликки, бу йилги эришган ютуқлар кўп йиллар давомида эсдан чиқмасин, тилларда достон бўлсин. Мақсад, ҳаракат ва ишончни бирлаштирайлик. Шундагина ишимизда натижадорлик, хаётимизда барака бўлади. Бугундан янги мақсадлар, янги ғоялар билан эртанги кун, келажак режаларини тузинг. Чунки сиз Аллоҳ яратган буюк неъмат ҲАЗРАТИ ИНСОНСИЗ!
Янги йил қут-барака ва ривожланиш йили бўлсин. Байрам муборак бўлсин!

Беруний тумани ҳокими матбуот котиби А. Уразова