Беруний тумани Шайх Аббос Валий кўчаси 61-Б кўп қаватли уйлардаги, 3 хонали хонадонларни, 14 йилга ипотека кредити орқали йиллик 18 фоиздан сотувга қўйганлигини эълон қилади. АТБ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиали билан шартнома асосида пул ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Мурожаат учун телефон: +998997420918 +998909379222
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ҳурматли фермер ҳўжалиги раҳбарлари!

2020 йил пахта ҳосили учун белгиланган режани бажариш билан чекланиб қолмасдан ҳосилдорликни 40 центнерга етказиб, пахта ҳосили ҳирмонига муносиб ҳисса қўшган ҳар бир фермерга туман ҳокимининг махсус қимматбаҳо совғаси телевизор берилади. Барчангизни янада фаолликка чақириб қоламиз.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия во внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
В ходе поездки запланировано также ознакомление с проводимой созидательной работой, деятельностью новых предприятий.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Устоз ва мураббийларга эҳтиром.

Беруний тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан спорт мактабида фаолият юритаётган тренер ва ишчи ҳодимлар мактаб директори Аллабергенов Нурбек томонидан ташаккурнома ва байрам совғалари билан тақдирланди. Шарафли касб эгалари доим ҳурматда ва эъзоздасиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қувончли ҳушхабар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бир гуруҳ ўқитувчилар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Буларнинг ичида Беруний туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Сабурова Гўзал Қадирбергеновна “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Ҳурматли устоз ютуғингиз билан табриклаймиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга етиб келди.