''Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha eng faol targ‘ibotchi'' tanlovining tuman bosqichi g‘oliblari aniqlandi

Bugun Beruniy tumani Madaniyat markazi binosida  XTBga qarashli maktablarda faoliyat yuritayotgan  ijodiy-madaniy masalalari bo‘yicha targ‘ibotchilar o‘rtasida   ''Ijodiy-madaniy masalalari bo‘yicha eng faol targ‘ibotchi'' ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda Xalq ta'limi bo‘limi, Yoshlar ishlari agentligi Beruniy tumani bo‘limi, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Beruniy tumani bo‘linmasi tomonidan targ‘ibotchilarning faoliyatiga oid hujjatlari ko‘rib chiqildi.

Tanlov natijalariga ko‘ra, 22-maktab targ‘ibotchisi L. Bazarbayeva 1-o‘rin, 40-maktab targ‘ibotchisi M. Satlikova 2-o‘rin,37-maktab targ‘ibotchisi I.Alimbayeva 3-o‘rin sohibasi bo‘ldilar.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi bosqichiga yo‘llanma olgan 22-maktab targ‘ibotchisi L.Bazarbayevaga omad tilaymiz!

👉Ijtimoiy tarmoq sahifalarimizda bizni kuzatib borish uchun👇
Telegram | Instagram | Facebook
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2021 йилда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган эди. Бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди, уларга 150 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ қайтарилди, 100 минг ёшлар бандлиги таъминланди. Шу боис, ушбу тажрибани яна 2 йилга узайтиришга қарор қилинди.

1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий қилиш топширилди.

Ёшлар ўртасида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларга қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб, вилоят ҳокимларига йил якунигача биттадан “Креатив парк” ташкил этиш топширилди. Уларда IT парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади.

Бу мақсадлар учун “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил қилинади. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса, фоизсиз ва гаровсиз ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Qishloq ho'jaligi
Ayni damda

Beruniy tumani qishloq ho'jaligida ayni kunlarda chigit ekish ishlari olib borilmoqda. Barcha fermer ho'jaliklari texnikalari bu jarayonda ishtirok etib, yurtimiz hirmoni mo'l va barakali bo'lishi uchun hissa qo'shmoqda. Beruniy tumani hokimligi Axborot xizmati
🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram
Йиғилишда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилинди.

Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:

- энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;

- уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;

- “Ёшлар дафтари” билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;

- бундан буён “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;

- жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам янги тизим бўлади.

Чет тилини ўқитишга эътибор туфайли хусусий тил марказлари сони 6 мингдан ортди. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшларимиз бўш вақтини чет тилини ўрганишга бағишламоқда.

Лекин шу билан бирга, яқинда 100 минг нафар ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшлар футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиши, бўш вақтини киберспорт билан ўтказишини, китобхонлик, мусиқа, рақс, караоке, театр ва кино бўйича инфратузилмага эҳтиёж борлигини айтган, оилавий айланиш учун хиёбон ва сайилгоҳлар ташкил этилишини сўраган.

Шу муносабат билан вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари”ни ташкил этиш топширилди.

Бу жойларда киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке клублари, театр, мода подиумлари, бук-кафе, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар жойлар ташкил этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Истироҳат боғлари, хиёбонларда ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, “Қувноқлар ва зукколар” ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, томошабинлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айтилган таклиф ва ташаббуслар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT, хорижий тил, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари назарда тутилади.

Дастурда соҳада эришиладиган аниқ мақсадли индикаторлар белгиланади.

- Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент бу борада парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаолларини ҳам қаттиқ бел боғлаб, ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан астойдил шуғулланишга чақирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сон қарори қабул қилинди

🖥Ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

➡️ танловларда фақат ер участкаси жойлашган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида) доимий ва вақтинча рўйҳатдан ўтган ҳолда яшовчи шахслар қатнаша олади ва талабгорларга туман бўйича қўшимча коэффициент ҳисобланади;
➡️ танлов ғолиби қўшимча тўлов мажбуриятини қабул қилса, ушбу тўлов мажбуриятининг 5 фоизини ижара шартномаси тузилгунга қадар тўлаши талаб этилади (тўлов операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўланади).
➡️ қўшимча тўловнинг қолган қисми ижара муддатида, ҳар бир йилга тенг бўлган ҳолда (15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушда) тўланади;
➡️ қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ёки шартнома имзолашни рад этган ғолиб ҳамда унинг тўғридан тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидаларини бузган деб эътироф этилади ва биринчи марта содир этилганда 1 йил муддатга, иккинчи марта такрорланганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади.
➡️ Танловда қатнашиш учун ариза юбориш ҳамда ижара шартномасини имзолашда махсус идентификациялашдан фойдаланиш имконияти яратилади;
➡️ ғолиб тўлаган қўшимча тўловнинг 5 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилади ва бу сумма ижара шартномасидаги қўшимча мажбурият тўловида инобатга олинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#DIQQAT SESSIYA BO'LIB O'TADI

Xalq deputatlari Beruniy tumani Kengashining navbatdagi 65-sessiyasi 2023-yil 18-aprel kuni soat 15:00 da Beruniy tumani hokimligining majlislar zaliga chaqirilishini ma'lum qilamiz.

Sessiya tuman hokimligining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida hamda feysbukdagi quyidagi link orqali to'g'ridan-to'g'ri efirda yoritib boriladi. https://www.facebook.com/beruniypress?mibextid=ZbWKwL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV nigohida

Qoraqalpog'iston Respublikasi Jo'qorg'i Kengesi Raisi A.Orinbaev Beruniy tumanida ko'cha biylari bilan uchrashdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Yangi konstitusiya - xalq dardiga quloq soluvchi davlat asosi!»

#Targ'ibot guruhi a'zolari beruniylik “Oqila ayollar” harakati vakillari bilan uchrashdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Targ'ibot guruhi a'zolari mahallalarda

Targ'ibot guruhi a'zolari Beruniy tumanidagi 1-son Oilaviy bolalar uyida ham bo'lib, bolajonlar bilan suhbatlashdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mehnatning oltin qoidasi ham mehnat!

Bugunidan rozi ayollarning qo'lidagi qirq hunar. Beruniy tumani Turon mahallasidagi tikuvchi ayol Nodira Qutlimuratova uyida opa-singillarimizni ish bilan ta'minlagan. Beruniy tumani hokimligi Axborot xizmati
🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram