📌Беруний туманидаги анъанага содиқ қолган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мунаввара Қурбонбаева ёши улуғ нуронийларни янги йил байрами билан табриклади. Байрамда байрамона совғалар билан хонадонларига ташриф буюриб, пиру бадавлат боболарнинг дуоларини олди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
📌Байрам тантаналари давом этади. Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Умар Усманов имконияти чекланган болаларни янги йил байрами билан табриклаб, хонадонларига ташриф буюрди. Шунингдек 90 ёшдан ошган нуроний Сона момо Хужаниёзовани байрам билан табриклади. Онахон бутун халқимизни янги йил байрами билан табриклаб, узоқ дуо қилди. Байрам кунлари туманимиздаги нуронийларни табриклаш анъанаси барча мутасаддилар томонидан давом эттирилди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳар бир байрамнинг шукуҳи ўзгача, айниқса, янги йилни ҳар доимгидан ўзгача қарши оламиз. Туман ҳокимлиги томонидан анъанага айланган байрам табриклари бу йил ҳам давом этди. Қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Қахрамон Кошанов Беруний ОФЙ Охунбобоев аҳоли манзилидаги Уразбика момо Давимовани байрам билан табриклаб, хонадонига совға саломлар билан борди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати