Шу каби ҳолатлар такрорланмас деган мақсадда Беруний тумани Тинчлик ОФЙ ҳудудидаги ХТБ га қарашли 3-13-умумтаълим мактабларидаги дарс жараёнлари билан танишиш истагида, мактаб томони йўл олдик. Қувонарли жиҳати 3-сонли умумтаълим мактабида 10-синфлар ўртасида, китобхонлик бўйича тадбир ўтказилаётган бўлиб, ўқувчилар саҳна кўриниши қўйиб, бор ижод намуналарини кўрсатаётганига гувоҳ бўлдик. Мактабда 381 нафар ўқувчига 48 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Ҳурматли Халқ таълими мутасаддилари кўрилган 2 та мактабда ҳам бир ҳил холат. 11-синфда журнал бўйича 20 нафар ўқувчи, дарс жараёнида эса 8 нафар ўқувчи қатнашмоқда. Ўз-ўзидан савол 12 нафар ўқувчи қаерда? Ҳудди 2-синф ўқувчиси билан математикадан мисол ечишга қиёсламоқдаман мазкур саволни. Жавоби: 12 нафар ўқувчи РЕПИТИТОРДА. Улардан Тўрткул туманига ҳам қатновчилар бор экан. Шу ерда бир нарса ўйлантирди. Нега қолган 8 нафар 11-синф ўқувчиси олий таълимда ўқишни ҳоҳлашмайдими ёки мактабларда ҳалиям паст ўзлаштирувчи ва аълога ўқувчилар ажратилганми?
Мактаб ўқувчиларининг олий таълимга кириш рейтингига қараб, мактаб жамоаси бахоланади бунга қўшимча равишда директор ўз ўрнида қолиши учун ўқувчиларнинг олий таълимга қамраб олиш кўрсатгичи юқори бўлиши керак. Ўқувчиларнинг дарс вақтида репититорга кетишлари учун на Халқ таълими бўлимидан, на мактаб ички қонун-қоидасида ҳеч нарса белгиланмаган. Демак ўзбошимчалик билан қилинган ноқонуний ҳаракат. Бир кунда 20 нафар ўқувчига дарс ўтдим деб давлатдан ойлик олиябсиз амалда эса 8 нафари дарсда. Келинг ҳурматли ўқитувчи 8 та ўқувчигагина ойлик маош берилсин сизга? Ёки мактабда олинган билим билан олий таълимга киришни иложи йўқми? Мактаб маъмурияти репититорда тайёрланиш учун рухсат бераётган бўлса, нега республика фан олимпиадаларида туманнинг кўрсатгичи паст даражада. Халқ орасида юрган кўп гапларни эшитамизу лекин эшитмаганга оламиз. Репититор тайёрлайдиган ўқитувчилар ҳам ойдан тушмаган бўлса керак, у ҳам сизу биз ўқиган таълимни тугатган. Фақат уларда ишлаш темпи юқори ва улар қотиб қолган догма эмас. Ўз устида ишлаш ва янгиликка интилиш юқори, улар учун натижа муҳим. Замоннинг талаби ҳам шу аслида. Ўзгаришни бошлаш пайти келди. Танқидни тўғри қабул қилган ҳолда, амалий натижа кўрсатинг. Зеро сиз авлодларга таълим ва тарбия бермоқдасиз. Биз бу мавзуга яна қайтамиз...

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
⚡️⚡️🗓 8⃣- 9⃣ апрел кунлари Республикамизнинг нуфузли мутахассиси тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали офталмолог Фазылова Замира Абдуллаевна клиникамизга ташриф буюрмоқда. Кўз касалликлари жарроҳи Замира Абдуллаевна томонидан беморларга текширув, маслаҳат хамда катаракта глаукома птеригиумэктомия аутопластика усули билан жаррохлик амалиётлари утказилади.
📍Манзил: Беруний тумани, Кат кўчаси
📌Мўлжал: Пахта тозалаш заводи рўпараси.
БЕРУНИЙ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ

📍 https://beruniy-tumani.uz/?p=646

🔻 Беруний тумани хокимлигининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ БЎЙИЧА НАМУНАЛИ МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ҳавфсизлик кенгашининг 2021 йил 12 январда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъмилаш мақсадида Беруний туманидаги 59-сонли умумтаълим мактаби таянч наъмунали мактаб бўлиши белгилаб олинган эди. Хозирги кунда мазкур мактабда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактабда чақирувга қадар бошланғич таълим ўқитувчисининг синф хонаси ўқув қуроллари билан жихозланиши билан бир қаторда, саф майдони, тўсиқлардан ўтиш йўлагини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатда намунали мактаб жиҳозлаш ишлари якунланганлиги бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтамиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/beruniy_news
PIRLS 2021 ХАЛҚАРО АСОСИЙ ТАДҚИҚОТЛАР БОШЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикасидаги 31 та умумтаълим мактабларида PIRLS халқаро асосий тадқиқотлар бошланди. Маълумки 2021-йилда Ўзбекистон мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик даражаси халқаро миқёсида PIRLS-2021 (Progress in International Reading and Literacy Study) дастурида синовдан ўтказилади. Ушбу бахолаш тизими бир неча босқичларда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб яъни ривожлантириш, тест соҳалари, асосий сўровлар ҳамда натижалар ҳисоботи каби жараёнлардан ташкил топган.
Унинг энг аҳамиятли томони шундаки, сўнги босқичдаги натижалар етук халқаро илмий тадқиқот муассасалари томонидан таҳлил қилиниб, унга кўра керакли кўрсатма, тавсиялар ишлаб чиқилишига эришилади.
PIRLS-2021 дастурининг асосий тадқиқотларига Беруний тумани ХТБ га қарашли 63-сонли умумтаълим мактаби 4-Б синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар.Ўқувчиларнинг матнни ўқиб, тушуниш ҳамда математика фанидан саводхонлигини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилди.
Халқаро тадқиқотни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳодими А.Байимбетов, С.Есназаров ва координатор А.Ахмановлар ўтказдилар. Халқаро тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ директори А.Исмаилов иштирок этди.
Бундан кутилаётган асосий натижа эса юртимизда таълим сифатининг янада ортишига, ўқувчилар билимининг дунё стандарти асосида шакллантирилишига, айниқса, мамлакатда инсон капитали кўрсаткичларини ошириш орқали келгусида давлатимиз иқтисодиётининг янада ўсишига сабаб бўлувчи асосий омилларнинг ривожланиши ва кенг тараққиётига замин бўлиб хизмат қилади.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга аъзо бўлинг:
https://t.iss.one/beruniy_news