Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги йил байрами
#Беруний тумани
#Махсус видеоролик

Безатилган байрам арчаси ва янги йил эртак қахрамонлари. Байрам дастури кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Беруний тумани
Президент совғаси 1-сонли Оилавий болалар уйига топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Э.А.Тажиев Беруний туманига ташрифи давомида, туман ҳокими А.Х.Сапарбаев билан Янги йил байрам совғаларини болажонларга топширди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сессия бўлиб ўтади
#2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Беруний тумани ҳокимининг ҳисоботи тингланади.

#Халқ депутатлари Беруний тумани кенгашининг навбатдаги 59-сессияси 2022 йил 30-декабрь куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залига чақирилади.

Сессияда Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергеновичнинг “Беруний туманида 2022 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари” юзасидан туман ҳокими ва барча ўринбосарларининг ҳисоботи тингланади.

Сессия туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан, ижтимоий тармоқдаги расмий сахифаларда тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилади.

https://www.facebook.com/groups/996602707794959/?ref=share
#Жараён
#Яна бир фидоий соҳа ҳодимлари
ЮЗАГА КЕЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Электр таъминоти корхонасининг аварияга қарши махсус бригадалари томонидан, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида 10-сонли трансформатр пунктининг тизимдаги носозликларни бартараф этиш бўйича электр тармоқлари корхонаси томонидан амалий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошиб кетиши натижасида, тунги вақтларда содир бўлаётган авария ва узилиш ҳолатларида тезкор бригадалар таъмирлаш ишларини олиб боради. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram
#Асрорнинг муносиб 2 та ютуғи. Берунийлик спорт азамати

#Спортнинг муай-тай туридан Тошкент шахрида 2022 йилнинг энг яхши спортчилари йил якуни бўйича тақдирланди. Беруний туманидан Каримов Асрор бир вақтнинг ўзида 2 та унвон “Ўзбекистон спорт устаси” ва “Халқаро тоифадаги спорт устаси” унвони билан муносиб тақдирланди.

Айтиб ўтиш жоизки халқаро спорт мусобақаларида А.Каримовнинг ютуқлари бисёр. Бу спорт тури билан мунтазам шуғулланиб, шу даражага етишишида Асрорнинг ота-онасига ва мураббийсига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Янги йилга муносиб совға. Ўзбекистон Муай-тай спорт турини жахонда кенг ёйишинга ишонамиз. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram
#Янги йил байрам совғалари
#Депутатлар ҳар бир оилага кириб бормоқда

Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Кенжабек Атажанов Янги йилда “Меҳр ҳаракати” доирасида, Қиёт маҳалласида истиқомат қилаётган имконияти чекланган хонадон вакилига байрам совғаларини бериб уларнинг ҳолидан хабар олди.

Шунингдек Амир Темур маҳалласида истиқомат қилаётган 93-ёшли Мирихон момо Атажановани ҳам байрам билан табриклади. Момо қўлини дуога очиб юртимизга тинчлик, омонлик, қут-барака тилади. Байрам олди депутатлар фаоллиги давом этмоқда. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram
#Инсон қадри улуғ
#Байрамга байрамона совға билан

Атрофимиздаги одамлардан бир оғиз яхши сўз эшитсак кўнглимиз тоғдай кўтарилади, бу эса меҳр ва этибордан дарак. Янги йил байрами арафасида эса “Инсон қадри учун” ғояси остида Ўзбекистон Халқ Демократик партияси депутатлари томонидан, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оила вакилларининг хонадонларига байрам совғалари улашилмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мехроб Мадияров ўз ҳомийлик совғаларини Тўқимачи маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларга етказиб бериб, байрам билан табриклади. Беруний туманида “Меҳр ҳаракати” доирасида байрам олди тадбирлари давом этмоқда. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги йилга янги қадамлар билан

#Беруний туманида Инвестиция дастури асосида Навоий маҳалласи ва Олтинсой овул фуқаролар йиғинида 120 ўринли замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
#Сеесия санаси ва вақтига ўзгартириш киритилди
#Сессия бўлиб ўтади

#2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Беруний тумани ҳокимининг ҳисоботи тингланади.

#Халқ депутатлари Беруний тумани кенгашининг навбатдаги 59-сессияси (2022 йил 30-декабрь куни соат 15:00 да) 2022-йил 31-декабрь куни соат 9:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залига чақирилади.

Сессияда Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергеновичнинг “Беруний туманида 2022 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари” юзасидан туман ҳокими ва барча ўринбосарларининг ҳисоботи тингланади.

Сессия туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан, ижтимоий тармоқдаги расмий сахифаларда тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилади.

https://www.facebook.com/groups/996602707794959/?ref=share
https://t.iss.one/beruniy_news