#1-сонли оилавий болалар уйига Президент совғаси” топширилди.

#Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Тажиев Эркабой Аминович Беруний туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйига ташриф буюриб, болаларни Янги йил байрами билан табриклади. Оила бағрида, ота-она қарамоғида тарбияланаётган болажонлар билан ўзаро сухбатлашиб, уларга “Президент совғаси” ни Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев ва мутасаддилар билан бирга топширди.

Оилавий болалар уйи 2020 йил ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, Атабевлар хонадони ўзларининг 4 нафар фарзандлари қаторига Хўжайли туманидаги Мехрибонлик уйидан яна 6 нафар болаларни фарзандликка олиб, ҳозирда 10 нафар болажонларни тарбиялаб вояга етказмоқда. Фарзандлари учун ҳовлида барча шарт-шароитлар тўлиғича яратилган. Ҳукуматимизнинг доимий эътиборидан уй эгалари маъмнун. Мактабда тўгаракларга қатнашиб, ўз иқтидорини намойиш этаётган ўғил-қизлар келажакда жамиятга фойдаси тегадиган етук кадрлар бўлиб улғайишига ишонамиз.

Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Янги йил арафасида нуронийлар эъзозда

Қариб бир аср яшаган нуронийлар юзида ҳаётнинг минг бир синовларини кўриш мумкин.

Янги йил арафасида Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев юз билан юзлашган нуроний отахон ва онахонларни табриклаб, совғалар билан хонадонларига ташриф буюрди.

Саркоп ОФЙ да истиқомат қилаётган Нуржон момо Жуманиязова бу йил 102 ёшни қарши олган қўлини дуога очиб юртимизга тинчлик, омонлик сўради.

Бирлик маҳалласи турғуни Матрасул бобо Ваисов 96 ёшни қарши олган. Умри давомида ўқитувчи бўлиб фаолият юритиб, бугун неваралари, эваралирининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Хоразм маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жумагул момо Юлдашева 94 ёшга тўлган. Ўтган ҳаётидан рози, шукроналиги бисёр. Қўлини дуога очиб юртимиз бунданда ривожланишини чин дилдан сўради.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Beruniy_tumani
#Yoshlar_ishlari_agentligi
#Mehr_harakati

#Beruniy tumanida "Mehr harakati" xayriya ishlari davom qilmoqda.

#Bunda Yoshlar ishlari agentligi va mahallalardagi yoshlar yetakchilari, mahalla faol yoshlari bilan birgalikda tashabbuskorlik ko'rsatib tengdoshlarini hayriya aksiyaga chorlab kelishmoqda.

#Bu ishlar bo'yicha "Saxovat uyi" da hayriya ishlari davom qilmoqda.

Mehrimizni bir birimizdan ayamaylik aziz hamshaxarlar.
#Янги йил арафасида тарихий Бухоро шахрига саёхат

Бугун Беруний туманидан 100 нафар аёллар тарихий обидалар макони Бухоро шахрига йўл олди. Янги йил байрами арафасида аёл- қизлар Бухоронинг диққатга сазовор жойларида саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларини зиёрат қиладилар.

Йўлга кетишдан олдин туман ҳокими А.Сапарбаев барчага оқ йўл тилади ва сафарларингиз бехатар бўлсин дея кузатиб қўйди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги йил байрами
#Беруний тумани
#Махсус видеоролик

Безатилган байрам арчаси ва янги йил эртак қахрамонлари. Байрам дастури кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Беруний тумани
Президент совғаси 1-сонли Оилавий болалар уйига топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Э.А.Тажиев Беруний туманига ташрифи давомида, туман ҳокими А.Х.Сапарбаев билан Янги йил байрам совғаларини болажонларга топширди.

👉Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сессия бўлиб ўтади
#2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Беруний тумани ҳокимининг ҳисоботи тингланади.

#Халқ депутатлари Беруний тумани кенгашининг навбатдаги 59-сессияси 2022 йил 30-декабрь куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залига чақирилади.

Сессияда Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек Худайбергеновичнинг “Беруний туманида 2022 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари” юзасидан туман ҳокими ва барча ўринбосарларининг ҳисоботи тингланади.

Сессия туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан, ижтимоий тармоқдаги расмий сахифаларда тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борилади.

https://www.facebook.com/groups/996602707794959/?ref=share
#Жараён
#Яна бир фидоий соҳа ҳодимлари
ЮЗАГА КЕЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Электр таъминоти корхонасининг аварияга қарши махсус бригадалари томонидан, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида 10-сонли трансформатр пунктининг тизимдаги носозликларни бартараф этиш бўйича электр тармоқлари корхонаси томонидан амалий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошиб кетиши натижасида, тунги вақтларда содир бўлаётган авария ва узилиш ҳолатларида тезкор бригадалар таъмирлаш ишларини олиб боради. Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🟢 Web sayt | 🔴 YouTube | 🟠 Instagram | 🔵 Facebook | 🟤 Telegram