Нуронийлар хонадонига ташриф янги йил байрами арафасида
Беруний тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Анвар Кенжаев Шимом ОФЙ ҳудудидаги юз билан юзлашган отахон Аллаёр бобо Кучқаров ва Истиқлол МФЙ даги 99 ёшли Ойша момо Юлдашеваларни байрам билан табриклаб, оқ фотиҳаларини олди. Янги йилда яна бир ёшга улғайган нуронийларимизнинг дуоларини олиб, хаёт тажрибаларини ўрганиш бугунги биз ёшларнинг вазифамиздир. Янги йилда нуронийларнинг дуолари барчамизга ҳамроҳ бўлсин.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев тумандаги юз билан юзлашган нуронийларни байрам билан табриклаб, уларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Туйли Мавленова ва Биби момо Халмуратовани янги йил байрами билан табриклаб, уларнинг дуоларини олди. Бугунги кунда невара-эвараларининг атрофида байрам нишонлаётган бувижонларнинг бугунги кундан шукронаси кўп. Байрам тантаналари жойларда давом этмоқда.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📌Беруний туманида 90 ёшдан ошган пиру бадавлат нуронийларни янги йил байрамида зиёрат қилиш ҳар йили анъанага айланган. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фурқат Примов ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Давронбек Абдуллаев ҳудудларда ёши улуғ онахонларни байрам билан қутлаб бордилар. Нуронийларнинг дуоларида юртимизнинг тинчлиги, бугунги кунга шукроналиги кўп эканлиги яққол намоён бўлди.
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📌Беруний туманидаги анъанага содиқ қолган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мунаввара Қурбонбаева ёши улуғ нуронийларни янги йил байрами билан табриклади. Байрамда байрамона совғалар билан хонадонларига ташриф буюриб, пиру бадавлат боболарнинг дуоларини олди.
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
📌Байрам тантаналари давом этади. Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Умар Усманов имконияти чекланган болаларни янги йил байрами билан табриклаб, хонадонларига ташриф буюрди. Шунингдек 90 ёшдан ошган нуроний Сона момо Хужаниёзовани байрам билан табриклади. Онахон бутун халқимизни янги йил байрами билан табриклаб, узоқ дуо қилди. Байрам кунлари туманимиздаги нуронийларни табриклаш анъанаси барча мутасаддилар томонидан давом эттирилди.
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳар бир байрамнинг шукуҳи ўзгача, айниқса, янги йилни ҳар доимгидан ўзгача қарши оламиз. Туман ҳокимлиги томонидан анъанага айланган байрам табриклари бу йил ҳам давом этди. Қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Қахрамон Кошанов Беруний ОФЙ Охунбобоев аҳоли манзилидаги Уразбика момо Давимовани байрам билан табриклаб, хонадонига совға саломлар билан борди.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати