BERUNIY_PRESS/RASMIY KANAL
8.14K subscribers
51.3K photos
6.22K videos
7 files
9.43K links
🌐Beruniy tumani hokimligi axborot xizmati https://t.iss.one/Beruniytumanimurojaatbot
Download Telegram
Қорақалпоғистонда туман ва тармоқларни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди


Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос “ўсиш нуқта”си этиб белгиланган.

Президент барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида мазкур «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.
Беруний туманида касб-ҳунар мактаби ўқиш жараёнини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланаган”Таълим тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-637.2020.23.09)га мувофиқ, таълим турларига ўзгартиришлар киритилди. Янги профессионал таълим тизимига кўра профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилган.
Бошланғич профессионал таълим, касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида амалга оширилади.
Беруний туманида 1-сон Касб-ҳунар мактаби 2-октябрь санасидан таълим бериш жараёнини бошлади.
1.Автомобил двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари
2.Автомобилларни таъмирлаш чилангари
3.Пайвандловчи (электргазпайвандлаш ишлари)
4.Тикувчи
Таълим масканида 4 та йўналиш бўйича, 7 та гуруҳ очилган бўлиб, 197 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Эндиликда барча карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳамда ўтказилган сўровномалар асосида, анъанавий таълим жараёни давом эттириш истагидаги ўқувчилар билан янги ўқув йили бошланди.
Касб-ҳунар мактабининг очилишида сўз олган таълим маскани директори Ш.Янгабоев ўз сўзида профессионал таълимнинг афзалликларига тўхталиб ўтди ва барча ўқувчиларга омад тилади.
Аҳамиятли томони таълим даргоҳида назария ва амалиёт биргаликда олиб борилади. Бу эса ўз навбатида, касб ҳунар эгаллаш истагидаги бўлган ҳар бир ёшнинг билим олишдаги қизиқувчанлигини янада оширади.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Школы-интерната оперы и искусства бахши в городе Нукусе.
Специализированное учебное заведение начало свою работу в сентябре. Оно рассчитано на 150 учащихся, сюда на конкурсной основе принимаются одаренные выпускники 9-х классов. На сегодняшний день здесь учатся 30 мальчиков и девочек. Им преподают известные мастера искусств и квалифицированные педагоги.
Глава государства побеседовал с учащимися и учителями школы.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Тилга эътибор-элга эътибор”.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Беруний тумани ХТБ га қарашли 64-сонли умумтаълим мактабида “Тилга эътибор-элга эътибор” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини, мактаб директори Рохатой Ешшанова очиб берди. Она-тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан дунё тиллари ва ўзбек тилига оид қизиқарли маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Ўқитувчилар М.Бекчанова, Т.Нуруллаевалар томонидан тайёрланган тадбирда ўқувчилар ўзларининг шеър ва қўшиқлари билан фаол қатнашдилар.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес Раиси сайланди
#2Oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
📍Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналиши.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда оилавий кооперцияни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириш, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью ООО «Коракалпок балик саноат» в Нукусе.
Предприятие способно заготавливать 200 тонн рыбы и 5 миллионов мальков рыбы, а также производить 5 тысяч тонн корма в год.
Здесь же состоялась презентация проектов по отраслям сельского хозяйства. Глава государства подчеркнул важность создания семейных кооперативов животноводства, расширения птицеводства, принятия мер по снижению цен на мясо.

#Mirziyoyev #safar #korxona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter