Ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳ аъзолари, Беруний туманидаги пахта далаларида бўлиб, аҳолининг терим жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаётганлиги борасидаги ҳолатларни ўрганди. Тумандаги Шоббоз ОФЙ “Рахматулло Чаман”, Саркоп ОФЙ даги “Саркопли Баходир”, “Азамат Туримов” фермер ҳўжаликларида бўлди.

Дала бошида теримчиларга яратилган имконият, ҳар кунлик иссиқ овқат ва терим пулларининг вақтида берилишлари бўйича ҳам отряд бошлиқлари ва теримчилар билан суҳбат олиб борилди. Шунингдек илғор теримчиларга ишчи гуруҳ аъзолари томонидан совғалар ҳам топширилди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қизилқалъа ҳудудига “оби ҳаёт” етиб бормоқда.

Беруний туманидаги ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш шунингдек сув истеъмоли билан боғлиқ мурожаатларни вақтида ҳал қилиш бўйича сектор раҳбарлари жойларда бир қанча ишларни амалга оширмоқда. 3-сектор ҳудуди Қизилқалъа ОФЙ маркази ва Кесиктау аҳоли манзилларига, 20 километр 362 метр узунликдаги тоза ичимлик суви қувурлари ётқизилиб келинмоқда. Қисқа вақт оралиғида таъмирлаш ишлари якунланиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Умумтаълим мактабларидаги ўқув жараёнлари 2-сектор раҳбари ва депутатлар кузатувида.

2020 йил 28 сентябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида анъанавий таълим жараёнлари бошланди. Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги Беруний тумани бўлими бошлиғи, туман Кенгаши депутати Руслан Еччанов "Палваш" МФЙ худудидаги 8,9,12-мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши ўқув жараёни ва куз қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиб чиқди. Мактабларда дарс машғулотлари ўқувчиларга карантин қоидаларига амал қилган холда ташкил қилинмоқда. ўқувчилар ва ўқитувчилар антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган. Мактабларда фақат бошланғич 1-4 синфларга офлайн дарс ўтишга рухсат берилган дарс жадваллари синфлар кесимида 10 дақиқа вақт оралиғида тўғри тақсимланганлиги кузатилди. Туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактаблари педагог жамоасидан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган холда дарс машғулотларини амалга оширишларини сўраб қоламиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.