Bekobod shahar hokimligi Axborot xizmatining Rasmiy telegram kanali|🇺🇿
2.66K subscribers
63.7K photos
4.44K videos
32 files
14.5K links
Ushbu kanal ma'lumotlaridan foydalanilganida manba sifatida ko'rsatilishi shart!
Manba sifatida ko’rsatilmagan taqdirda davlatimiz qonunchiligiga asosan javobgarlikka tortiladi!
https://bekobodsh.uz/
Download Telegram
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Мы должны достичь того, чтобы национальный стандарт имел свой «веский голос»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эҳтиром

Бугун шаҳримизнининг 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари шу мактабда узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан устозларнинг хонадонига ташриф буюришди. "Устоз ва мураббийлар куни" арафасида бундай ташрифдан уларнинг қалби қувончга тўлди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
# Сайёр хизмат.
Инсонлар учун барча қулайликлар. Барча давлат хизматлари марказларининг фаолияти ушбу тамойил асосида йўлга қўйилган бўлиб, мамлакатимиз бўйича улар 201 та — Республикамизнинг ҳар бир туманида мавжуд. Улар орқали эса бугун аҳолига 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Президентимизнинг “Биз бу хизматни нима учун ташкил қилдик? Адолат бузилмаслиги, коррупция бўлмаслиги, одамлар қийналмаслиги учун. Энг катта ютуғимиз – бундай идораларда энди фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”, деган қатъий талаблари амалда бугун ўз ифодасини кўрсатмоқда.
Юқоридаги шиорга амал қилган ҳолда Бекобод шахар Давлат хизматлари маркази ҳодимлари шаҳардаги ногирон, марказга бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатмоқда.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
​​Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашига 17-"Металлург"округидан сайланган депутат Гулзира Шарипова томонидан шаҳардаги "Баркамол авлод" маркази раҳбари Омина Рахмонбердиева билан марказ фаолиятига оид суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида маълум бўлишича марказда жами 44 та ходим бўлиб, 27 та тўгарак фаолият юритади.Шаҳар худуди бўйича ўқувчилар қамрови 750 нафарни ташкил этади.Улардан 30 нафари кам таъминланган оила фарзандларидир.Ҳозирги кунда "Баркамол авлод маркази"онлайн фаолиятида бўлиб,3-октябр кунидан марказ очилиши ва ота-оналар истаклари асосида анъанавий ва онлайн машғулотларни бошлаш учун ҳозирлик кўрилмоқда.Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилган.Пандемияга қарши ишлатиладиган антисептик воситалар билан таъминланган.Ҳозирда марказ учун ҳамшира ва дори-дармон ажратиш масаласи ҳамда СЭОМ ҳулосаси қолган.Марказни кузги-қишки мавсумга тайёргарлиги ва барча таъмирлаш ишлари охирига етказилган.Суҳбат якунида марказ директорига эртанги келажагимиз бўлган болалар саломатлиги учун пандемияни юқтириб олишдан сақланиш ва ҳимоя воситаларидан унумли фойдаланиб,2 метрлик оралиқ масофани сақлаш ҳақида ўқувчи ва ходимларга тушунтириб боришлик ҳақида келишиб олинди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
#Халқаро_кун

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.
ГАЗ УСКУНАЛАРИНИ СОЗЛИГИ
Азиз фуқаролар ёзнинг иссиқ кунлари ортда қолди, кузнинг салқин кунлари келиб қишнинг совуқ кунлари яқинлашмоқда айнан куз қиш фаслларида яшаш уйларда ис газидан захарланиш ва ёнғин холатлари ортади, бунга газ ускуналарини носозлиги дудбуронларни талаб даражасчида ўрнатмаслик ва тозаламаслик холатлари сабаб бўлади. Шу боисдан хонадонингиздаги газ ускуналарини техник кўрикдан ўтказиб дудбуронларини тозалаш орқали кўнгилсиз холатларни олдини олган бўласиз. Газ ускуналарида газ иси сизиб чиқаётган ёки бирон бир носозлик бўлса зудлик билан шахаргаз филиалининг 104 қисқа рақфамига ёки 70-214-22-14 рақамига ва ёнғир хавфи туғилганда Бекобод шахар ФВБнинг 101 қисқа рақамига ёки 70-214-06-26 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Ўз уйингиз ва яқинларингизни хавфсизлигини таъминланг.

Бекобод шахар ФВБ

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
Айни дамда "Булоқ ариқ" МФЙда 4-сектор раҳбари ва Халқ қабулхонаси раҳбари томонидан саёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
​​Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ташкил этилди.
Партия депутатлик гуруҳи аъзолари пандемия даврида тадбиркорларнинг фаолиятлари, карантин талабларига риоя этилиш холатлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар хамда камчиликлар борасида шаҳримизда олиб борилаётган амалий ишларни ўрганиш мақсадида Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” мудири И.Ахмадалиевнинг хисоботини тингладилар.
И.Ахмадалиев-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” томонидан жорий йилнинг 08 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлар фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такоминлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармонига асосан Бекобод шаҳрида тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ваколатли органлар билан биргаликда уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишларга тўҳталиб ўтди.
Жумладан: Бекобод шаҳрида Бош Вазир қабулхонаси, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими иштирокида жами 36 та сайёр қабуллар ўтказилганлиги, бўш турган бино ва самарасиз турган ер майдонлари аниқланганлиги, Бош Вазир қабулхонасига жорий йилда сайёр қабул, тўрғридан-тўғри, ишонч телефони орқали мурожаатлар келиб тушаётганлиги, ушбу мурожаатларнинг 51% фоизи шаҳар даражасидаги масалалари ҳиссасига тўғри келганлиги, жамоатчилик назорати орқали бир қатор мурожаатлар ҳам ўз ечимини топаётганлиги борасидаги хисоботи эшитилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.
Йиғилишди иштирок этиш имокни бўлмаган партия депутатлари онлайн тарзида қатнашдилар.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
«Ҳамкорликка тайёрмиз», — Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапирди.

— Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради.

Жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.
Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг 15-“Бунёдкор” сайлов округи депутати У.Мирзомуротова, “Жомий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида “COVID-19” пандемиясига қарши кураш ҳамда мактаб худудини ободонлаштириш ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши, ота-оналар билан фарзандларини мактабга юборишда (ўқувчилар ўртасида масофани сақлаш, ниқоб тақиб юриш мажбурийлиги) тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мурожаатларни @Hokimgamurojat_bot га йўлланг

Каналга аъзо бўлиш t.iss.one/bekobodshaharhokimligi