BASTION
43.4K subscribers
7.38K photos
1.82K videos
46 files
1.96K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум BASTION. Андижон шахри Шу́рбулок МФЙ фукоролардан мурожат.
Мурожатимиз шуки электир энергиямиз туманга карейди бу туман Электра светдегилар сизлар халкни хам у́йлесизларми сал инсоф хам бу́лсинда Бир кунда неччи маротаба ёкиб у́чирасизлар Хар Бир ишни чегараси бу́лади бу́лдида андишани отинни ку́ркок ку́ймеллар у́зиларни бизнинг у́рнимизга ку́йиб ку́рилар Бир суткада светни 6 маротаба у́чиряпсизлар 10-15минут ёкиб 5-6 соатлаб у́чириб ку́йясизлар биз хам инсонмиз уйда ёш боллалар карияллар бор уллар совукдан совкатишиб кийналишяпти”

“Assalomu alaykum Bastion. Andijon Tuman Gulabot MFY fuqarolari murojaat yollamoqchimiz. Murojatimiz hozirgi paytda trentga aylangan svet muammosi. Hududi izdan 24 soat ichida 6-7 soat svet oynayapti holos ikki soat beradi to'rt soat o'chiradi. Ochiriwam navbat bilan 110 katta linya ochirip yoqadi ikki soatdan keyin hududiy podstansiyadan tuman Elektraset buyrug'i bilan ular ochiradilar. Svet bomasa wunday sovuqda tasavir qiling. Wularga sal e'tibor beringlar iltimos.”

“Ассалому алайкум Андижон тумани Дамарик МФЙ Жамбул кучасида эрталабки 9.30 дан бери свет йук??? Бу ерларда газ умуман йук.? Кариялар ёш болалар бор бу совукда кийналишяптию Пиар киладиган Хокимлар Мутасадди рахбарлар каерда экан???”

“Ассалому алейкум бастион админлари андижон шахар севирнида янги домда 28д домда хайот тохтади на свет на сув на газ бор 5 соатдан бери уйлар музлаябди болларга истима кирябди хомиладор айоллар хам на овкат киламиз на чой ичамиз рахбарлар кайерга караябди бизни шароитларимизи келиб куриб кетишларни суремиз узлари иссик хонада утириб халкка беэтибор”

“Ассалому алайкум Сизга 2 микрорайондан безовта килаябмиз Светимиз йук кеча хам 12 соат учик булди авария булди дейишди .Бугун хам учган кари Онамиз бор ёш болачаларимиз бор кимдир уйлайдими маъсуллар”

“Assalomu alaykum Hurmatlik Bastion jamoasi.
Biz Andijon wahar 1 mikrarayon aholisidan murojat qilmoqdamiz kecha 11soat davomida svet bolmadi avariya deb bahona qilwdi bugin mana kuni bilan 4 mahal uchdi. Yana soat 5 da uchib hozir mana 8dan utdi haligacha svet yongani yoq.iwdan charchab kelgan odam issiq choy icholmasa yoki ovqat qilib eyolmasa kamida muzdek uyida qorongida otiriw kerakmi.Mutasaddilar qaerga qarawyapti oddiy halqni ham sovug kunlarda oylawadimi iltimos murojaatimiz etib borsin keraklik joylarga!”

“Assalomu alekum hurmatli mutasaddilar biz Andijon shahri mashrab kuchasidan murojat qilyapmiz svet svet soat t da uchgan buyi hali yonmadi honadonlarimiz konditsioner bilan isiydi. 3 nafar farzandim bilan sovuqda qoldim bu muzlamada yaqinlarnikiga boriwga imkon xam yuq kimga foyda svet uchiwidan waxmat bulib uchgan mish.... 21 ,a'"domda xammada bor bitta meni xonadonimda yuq qarzdorligim ham yuq.”

“Ассалому алейкум. Сизлардан илтимос кечадан бери 2 соат электр берилди Андижон шаҳар Ахмадбек хожи кўчага, иситиш тизимда фақат электрдан фойдаланамиз. Ёш боллар бор фақат болларни совуқда касал қилиб топган даромадни дорига ишлатамизми шу кунларда электр бериб туришда ёрдамлашиб юборинглар.Табий Газ нималаги ушбу махалла билмаса хам керак газ тугул турбалари хам йўқ. Шахарда аҳоли сони кўп бўлса хеч бўлмаса биттасини бериб қўйсин.”

“Ассалому алайкум. Мен Олтинкўл тумани, Маслаҳат қишлоғидан мурожаат қиляпман. Шундай изғирин совуқ пайтда электр энергиясини ўчиришда ахолини совуқда қийналаётганлигини инобатга олишса яхши бўларди. Совуқ бошланишидан олдин график асосида 4 соат ёниб 2 соат ўчирар эди. Ҳозир эса қанча ёниб, қанча ўчаётганини хам сезмаяпмиз. Сизлардан илтимос шу совуқ кунлар ўтиб кетгунча эски график асосида ишлашса хам розимиз. Президентимиз барча амалга ошираётган ислохотларимиз ҳалқимиз учун, инсон қадр учун деб айтганди. Шу совуқ кунларда хеч бўлмаса шунга амал қилишсин.”

“ассалому алейкум. Андижон шахар, эски шахар худуди, "Учқун" кўчадан ёзяпмиз. "Анамал" совуқ келгандан буён свет деярли йўқ. Бугун хам эрталаб соат 10 да ўчган бўйи ёнмади. Инсофинга ......лар. Шунақа кунларда хам узооооқ ўчиришадими, падаринга ланатлар.”

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси биз Андижон шахар 1 кичик дахада куп каватли уйлардан мурожаат киляпмиз шу ананим совук бошлангандан буен свет йук куп каватли уйлар музлаб етибди бетон ичида ешлар кариялар кийналиб кетди 24 соатлаб светсиз утирибмиз хатто бет кулимизни ювгани иссик сув йук хамма куриб утиб кетяпди. халкни кийналиб еткани шахар хокими хам вилоят. хокими хам куриб курмагандек билмагандек этиборсиз вилоят электро сет телфонига умуман тушиб булмайди. Инсоф борми вилоят хокими мактаблар 12 январдан дарсларни бошлайди деб интернетга куйиб пияр килишни урнига халкка свет берсин”

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси. Биз Андижон шахар Шимолий кичик дахадан езяпмиз. Бизни 19, 37, 38, 79 ва 80-домларда свет соат 16-00 учган. Шу вактгача свет енгани йук. Еш болларимиз бор. Уйлар бетондан музлаб кетди. Илтимос светимизни екиб берилар. Биз хам одаммизку !!!!”

“Ассалому алайкум, бизни, Хужаобод туманимиз Бобир мфй да узлуксиз свет ва сув хамда газ булмаяпти.
Хужаобод мутасадди маьсуллари уз вазифаларини бажаришиб.
свет, сув ва газимизни хал килиб беришсин”

“Ассалому алайкум Бастион. Андижон тумани Гумбаз МФЙдан мурожаат килаяпман. Бугун мана 3-кун. Туман ЭТК С....кворди. Кундузи Умуман электр йук. Кечга бориб ярим соат ёниб 2 соат учади. Худди бир чичкок ёшбола уйнаб утирганга ухшайди. Кечасини гапирмасаям булади. Бу ерда Газ хакида уммуман гап йук. Хеч бумаса шу электрни берсин. Сал эплаб чикамиз кишдан. Пулини олдиндан тулаганимиздан кейин вазифасини бажариб куйишсин шартномасидаги. Уни килдик буни килдик деб чикяпти. Хаммаси ёлгонми унда? Андижон тумани Гумбаз МФЙгаям карзга электр бериб туришсин. Хаккимиз бусаям.”

“АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ИЛТИМОС АНДИЖОН ПИЁЗПОЯДА СВЕТ У́ЧГАН ЁНМАЯПДИ, УЙЛАР СОВУБ КЕТГАН. СОВУККА ЧИДАБ БУ́ЛМАЯПДИ.ШУНИ КАНАЛИНГИЗДА ЁРИТИБ БЕРИНГ ИЛТИМОС.”

“Ассалому алейкум Админ
Бухоро шахар А.СИФАТМУНИЙ МФЙдаям соат 21:00дан буён свет йук, марказий иситиш тизими ишламаяпти, кучада хаво харорати эса - 22”

P.S. Бу турдаги мурожаатлар сони 100 дан ортиқ. Кимники мурожаати чиқмай қолган бўлса, узр сўраймиз!

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Forwarded from MINENERGY.UZ
Qurilmalarda yuklamaning ortishi natijasida hududlarda elektr va gaz ta’minotida uzilishlar kuzatilmoqda

Sovuq havo harorat tufayli quvurlarda gaz bosimining pasayishi, elektr tarmoqlari va transformator punktlarida yuklamalarning keskin ortishi kuzatilmoqda. Buning natijasida hududlardagi, xususan Toshkent shahri va viloyatidagi gaz va elektr tarmoqlarida nosozliklar yuzaga kelib, ta’minotda uzilishlar sodir bo‘lmoqda.

Xususan, bugun kun davomida 100dan ortiq elektr va gaz qurilmalarida yuzaga kelgan nosozliklar bartaraf etildi.

Nosozliklarni bartaraf etish uchun barcha korxonalarda 24 soat faoliyat yurituvchi maxsus brigadalar tashkil etilgan bo‘lib, ular zarur transport vositalari, qo‘shimcha elektr va gaz qurilmalari zaxiralari bilan ta’minlangan.

Bundan tashqari tarmoqlarda yuklamani kamaytirish hamda energiya resurslarini birinchi navbatda aholi va tibbiyot muassasalariga yetkazib berish uchun yirik sanoat korxonalariga gaz va elektr energiyasi yetkazib berish hajmi keskin kamaytirildi.

Bundan tashqari barcha hududlardagi ko‘cha yoritish chiroqlarining bir qismi o‘chirilib, undan tejalgan elektr energiyasi aholiga yo‘naltirilmoqda.

Shu o‘rinda iste’molchilardan vaziyatni to‘g‘ri tushungan holda energiya resurslardan imkon qadar samarali foydalanishlarini, nostandart, energiya samarasiz qurilmalardan foydalanmasliklarini iltimos qilamiz. Iqtisod qilingan elektr energiyasi boshqa xonadonlarning chirog‘i yonishiga sabab bo‘ladi.

Hurmatli iste’molchilar! Elektr energiyasi ta’minoti bo‘yicha 1154 qisqa raqami yoki “Telegram”dagi @HET_admin administratorga, gaz ta’minoti yuzasidan 1104, 104 telefon raqamlari yoki Facebook ijtimoiy tarmoqdagi guruhga murojaat qilishingiz mumkin.

Keltirilayotgan noqulayliklar uchun iste’molchilardan uzr so‘raymiz.

Energetika vazirligi Matbuot xizmati

▶️
@minenergy_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

С 31-й годовщиной образования Вооруженных Сил Узбекистана и Днем защитников Родины вас, храбрые наши воины, верные священной присяге, с честью выполняющие свой долг на суше и в воздушном пространстве!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Аввало определиться қилиб олайлик.

Аномал совуқ оқибатида энерго тизим ишдан чиқдими ёки энерго тизим яроқсизлиги оқибатида "аномал совуқ" деган жумла кириб келдими?

Фикрим шуки, тизимни эплай олмаганидан хар йилги иссиқ ва совуғимизга "аномал" деб ном бериш орқали энергетика муаммоси яширилаяпти.

Унда энергетик муаммо қаердан келди?

Йўқ жойдан шахар марказига 7-11-16 қаватли уйлар қурилди ва шахар ахолиси сунъий кўпайтирилди. Камига эса адирлар ўзлаштирилиб, дальше домлар ва хатто, "Янги" шахарлар қурила бошлади.

Қурилишлар эхтиёжга қараб эмас, балки бозорга қараб амалга оширилди, бозор эса бойники!

Хуллас, мулкдорлардан кўра, мулклар сони ортиши - аномал сўзининг кириб келишига сабаб бўлди.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Андижон шаҳар хокимини бирортелар кўрмадиларми?

Тўхтамасдан примой қилятувди фейсбукда.

Кўрганлардан бир илтимос, шаҳарнинг яхмалак бўлган кўчаларига туз тепиш ва тозалаш бўйича ҳам примой эфирда мастер класс ўтказиб берсин.

Ёки пиар компанияси ўтказиш бўйича шартнома 2022 йил 31 декабрьга қадар тузилганмиди?

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум Bastion канали ходимлари!
Биз Андижон вилояти Булокбоши туманидаги Шарк юлдузи МФЙдан мурожаат йуллаябмиз.
Шарк юлдузи МФЙдан Булокбоши тумани марказигача йул кира хаки 2000 сум эди, метан заправкаларда навбат купайгани учун йул хакини 3000 сумга чикаришди, энди 3 кундан буен йул хакини 5000 сумга чикаришибди ночной шоферлар, нима совук булганига йул икки хиссага узайиб колдими, бу шоферларни назорат киладиган бирор ташкилот борми, энг ачинарлиси укувчилар душанба кунидан мактабга катнашади, икки нафар неварам туман марказидаги ихтисослаштирилган мактабда укишади, 3-4 кунлик совукни деб инсофниям еб ютиб юборманглар хайдовчилар”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alaykum men dekabr oyi boshida Ipoteka bankining Olmazor filialida Humo karta uchun hujjat topshirgan edim.

Karta yoʻq hozir yanvarda kelasiz deyishgandi. Mana yanvarda ham 2 marta borib keldim hali ham yoʻq. Birinchi borganimda 20-yanvargacha tarqatib boʻlishimiz kerak, o'shangacha chiqadi degandi.

Bugun esa bu oy chiqmasa kerak yoki 20-yanvardan keyin chiqishi mumkin deyapti. Hozir noyabrdagi kartalar chiqayapti ekan 2 oylik.

Kartani ijara shartnomasi uchun ochirgandim. Hozir kartamga ijara puli ham tushgan lekin karta yoʻq. Nima qilsa boʻladi bu bankni. Iltimos shu masalaga ham to'xtaling!” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли канал админи совукларда киналмасдан ишлаяпсизларми, анчадан буён каналилар  азосиман халкимизни  куплаб ишлари битади каналилардан,

Сизлардан бир илтимосим бор эди мана куриб бишиб турганилардак хозирги кунда барчага совук оби хаво кириб келди ва давом этмокда шу муносабат билан барча масжитларда АЛЛОХдан иссик хавони сураб ПЕШИН намозида дуо килсак,

Кундан кунга енгиллик урнига ахволимиз огирлашиб бормокда куплаб худудларда электир ва газ муаммоси буляпти

Сизлардан илтимос шуни каналиларда ёритиб берселар АЛЛОХни розилиги учун илтимос факат рахбарлардан сурамасдан АЛЛОХдан хам сураб курайлик жамоатларда 🤲😢

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли Бастион канали ходимлари илтимос шу лавхани еритиб беринглар мана 2-кун бўлди Хўжаобод тумани 30-йиллик МФЙ қарашли 22-кўп қавватли уйни орқа томонидан сув трубаси ерилган,хеч бир сув оқва ходимлари келишмаяпди сув ер тагига оқиб кетяпди,кўп қавватли уйларда сув йўк,ердам беринг келиб ўнглаб беришсин телефон қилсак улар жавоб беришмаяпди.мўжал янги мошина бозор орқа томонида.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум Бастион жамоаси бугун дибо запрквсидан 5700 сўмдан деб ўчирт турдим бензин куйдим кассага борсам 6800 сўмдан деб сотяпти 20 тага 136000 сўм олди

Мажбур чек сўрасам 5700 сўмдан чек чиқариб беряпти нимага бунака десам апаратни тузатиш керак мен тушунмиман эртага келинг деяпти холос кундан бошқасига етмаяпти жовдираб ноинсоф халқди мажбурликдан фойдалиб хар литр 1100 сўмдан қўйиб сотябти АЛЛОҲ дан қўрқиб халол харомга эьтибор қилиб қўйса бўларди” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Асалому алайкум Бастион канали. Бизни мурожатимиз Андижон шахар Клара Цеткиндан мана 24 соат булди на газдан хабар бор на светдан, уйда ёш болларим ва ёши катта ота онам бор кечадан бери ахаол шу шуни бир каналда ёритиб беринг мутасади ташкилотларимиз рахбарлари бир урганиб куйса буларди кечадан бери шунча ахоли нима килябди деб ахир уларниям бола чакаси ёши катта ота оналари бордур” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шахар. Қўш-ариқ дахасидаги кўп қаватли уйлар ахолиси газ ва свет йўқлиги сабабли кўчада ўт ёқиб исинишмоқда. 15.01.2023 йил соат 23:12

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
БОШ ВАЗИРНИ СЪЁМКА ҚИЛГАН ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ ХОЛИГА МАЙМУНЛАР ЙИҒЛАДИ, ҚАНИ ПРЕЗИДЕНТ АЙТГАН ОЧИҚЛИК? УМИДИМИЗ СЎНИБ БОРЯПТИ...

15 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов муаммоли масалаларни ўрганиш бўйича Чилонзор Электр тармоқлари корхонасига борди.

Биз уларнинг келишини билмаган эдик, бошқа масала бўйича камераларимиз билан ЭТК биносига келишимиз билан, «PPP» машиналари келишни бошлади. Кортежнинг асосий маршрутидан Бош вазир Арипов, ҳоким Ортиқхўжаев, вазир Мирзамаҳмудов тушиб келди ва икки фуқаро билан гаплашишни бошлади.

Effect.uz’нинг мухбир ва операторлари ҳолатни видеога олишни бошлашди, қарийб 2-3 дақиқа видео олганимиздан сўнг четдан «гражданский» формадагилар келиб, «нимага овоссан», «кимсанлар» деган саволни бера бошлашди. Ўзимизни таништириб, айтдик: «журналистлармиз, ишлаяпмиз» дейишимизни биламан вазиятга ОМОН, ИИБ ходимлари аралашишни бошлади.

Хуллас, уларга тушунтира олмадик. «Тиқ буларни, йўқот бу ердан умуман», деган муомаалага дуч келдик, кейин камерамизни тортиб олмоқчи бўлишди. Бермасликка ҳарчанд ҳаракат қилсак, ҳам куч ишлатиб тортиб олишди, автобусга олиб чиқиб бир-бирига «копток»дак улоқтирди, кийимларимиз йиртилиб, баданларимиз кўкариб кетди, бизни айбимиз нима?
Қачондан бошлаб, Бош вазирни сёмка қилган журналистларни ОМОН, ИИБ ходимлари камерасини тортиб оладиган бўлган. Яхшиямки, 60 нафар одамнинг калласи етмаган ишни амалга оширган (кортеж келгач ҳатто ЭТК биносида ёритиш йўқ, эди А.Исроилхоновнинг қўлидаги проектор билан Бош вазир юрган йўлларни ёритгандик) бошқа бир ходимимизни автобусга олиб чиқишмаган экан.

У ҳолат бўйича офисдагиларга хабар берди, собиқ депутат Расул Кушербаев бизни олиб бориб қўйган ГОМга етиб келди. Туман ИИБ бошлиғининг келишини кутишди, Алишер ака Кушербаев билан келгач, вазият буткул ўзгаришни бошлади. Акс ҳолда, сохта холис гувоҳлар, уюштирилган устимиздан ариза, жамоат тартибини бузиш айби ва камида 15 сутка бўйнимизга илинган бўларди. Устига-устак видеоларни кўриш ва тозалаш учун эксперт қаердандир етиб келди. Хуллас, билмадим, бундай кетишда қаергача борамиз.

Операторимизни ОМОНни боллари уриб, ерга юмалатганди, лекин шунда ҳам Иброҳим камерани уларга топшириб қўймаганди, камерамизни фақат автобусда олиб қўя олишди. Ачинарлиси, ҳеч нарса қўлимиздан келмади, айтарли ҳеч нарса қила олмадик, чунки бундай бўлишини тушимизда ҳам тасаввур қилмаган эдик. Бош вазир ҳам одамку, нима уни қилаётган амалий ишини ёритишни истаган журналистлар 1 йил аввал хат бериб, 1 йилдан кейин қаерга борасиз деб кутиб ўтиришлар керакми? Қани бу ерда

Президент айтган ОЧИҚЛИК? ҚАНИ??? НЕГА??? ЖУРНАЛИСТЛАРДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ, УМУМАН...
ХАЛҚҚА, ВАТАНГА САДОҚАТЛИ ИШЛАШНИ ЎЗИНГА МАҚСАД ҚИЛИБ ҚЎЙДИНГМИ ДЕМАК ШУНДАЙ БЎЛИБ ҚОЛ, БУНГА МАЖБУРСАН, ЧУНКИ СЕН АЛЛАҚАЧОН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДАСАН. Гражданский формадаги ишларингни балки эски Ўзбекистонда қилганингда ҳеч ким индамагандир, лекин ҳозир у ишларингни қилолмайсанлар.

Нафратланаман бундай одамлардан, нафратланишади сендайлардан. «Нимага овоссан» деётганингда ўйлаб гапир, биз ҳам бировни боласимиз, аммо сен каби эмасмиз, кунига свет бўйича 500 дан ортиқ мурожаат келади бизга, қани мард бўлсанг айтчи: қиш тугашига бир ярим ой қолганда атиги 2 дона видео билан шунчалик ЭФФЕКТ бўлдику. Атиги 2 та видео билан иссиқ хонангдан чиқиб одамларни орасига келдингку, келасан ҳам...

Айтдимку, мажбурсан ишлашинг керак, ХАЛҚ қийналяпти, улар сени кабелинг куйиб кетганини, трансфарматор ёниб кетганини тушунишмайди, тушунмайди ҳам. Қишни ғамини ёзда емаганлар, қиш келиб одамлар ўлганда ишчи гуруҳ тузасанми. ПОЗОР БУНДАЙЛАРГА, ШУНЧАКИ ПОЗОР. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ПЎЛАТ БОБОЖОНОВ БУТУН ЖАМОАСИ БИЛАН ИСТЕЪФО БЕРСИН!

Шу ёзганларим учун ҳам эртага мени тақиб қил, офисимни олдига бегона одамларни ёлла, сенлар қош қўяман деб кўз чиқарасанлар, хайф сендайларга, сендайлар билан битта тупроқда бўлганимдан кўра ўлганим яхши, сенларга ҳам ЯГОНА АЛЛОҲ БОР. МЕН БУГУН ФАҚАТ АЛЛОҲДАН ЁРДАМ СЎРАДИМ...

EFFECT.UZ РАҲБАРИ АКМАЛ ЭШОНХОНОВ

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Президент Шавкат Мирзиёев бугун свет ва газ бўйича йиғилиш ўтказади

Бугун 16 январь соат 8:30 да Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Маълум қилинишича, йиғилишда қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди

Вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

«Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

«Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман», — деди Президент.

Тошкент шаҳрининг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди.
ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr