BASTION
42.7K subscribers
7.23K photos
1.75K videos
45 files
1.92K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил қилиниши белгиланди.

Назорат инспекторлари бодикамера билан таъминланади.

Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

Facebook|Instagram|X
Давлат объектларини лойиҳалаш ва қуришда ҳалигача “ресурс” усулидан фойдаланилаётгани қайд этилди.

Келаси йил 1 январдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган.

Лекин бу тизимни ишлатиш тартиби ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамасига бу жараённи тезлаштириш топширилди.

Мутасаддиларга ўқув курсларини ташкил қилиб, лойиҳачи, пудратчи ва назоратчиларни янги тизимда ишлашга ўқитиш, келгуси йил инвестиция дастурига кирадиган 1 минг 300 дан зиёд объект “ҳажм” усулида қурилишини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз ҳар бир вилоятда ташкил қилинган Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти бўйича ҳам эътирозлар кўплигини таъкидлади.

Кенгашга киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш 6 ойгача чўзилмоқда. Лойиҳалар Шаҳарсозлик кенгашига киритилишдан олдин тумандаги Санэпидназорат ва ёнғин хавфсизлиги билан келишилади. Ваҳоланки, уларнинг раҳбарлари кенгаш таркибида ўтирибди.

Кенгашда рад қилинган лойиҳани қайта киритиш учун “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги билан бошқатдан келишиш мажбурий.

Оқибатда қурувчи ва лойиҳачилар бунга 2 карра пул тўлаб, яна 2-3 ой йўқотаяпти.

Facebook|Instagram|X
Эндиликда Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Бунда барча лойиҳалар кенгашга “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали электрон киритилади. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги туман бўлимидан алоҳида хулоса олиш бекор қилинади.

Кенгаш аъзолари лойиҳани қуйи тизими билан шу платформада электрон келишади, лойиҳани кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги зарурлиги таъкидланди.

Ушбу тартибни 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, келгуси йил 1 апрелдан қолган вилоятларда жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қурилиш корхоналарида 300 мингга яқин одам меҳнат қилмоқда.

Уларнинг малакасини ошириш, ўқитиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу муносабат билан соҳадаги ишчилар малакасини баҳолайдиган тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда ишчи-касбларга малака даражаси ва иш ўринларига аниқ талаблар белгиланади, бу даражани олиш учун ишчилар профтаълим муассасаларида ўқитилади.

Ишни мустақил ёки шогирд сифатида ўрганганларга сертификат олиш учун малака имтиҳонидан ўтиши кифоя қилади

Сертификати бор ишчилари сонига қараб, рейтинг тизимида пудратчиларга 15 баллгача қўшимча балл берилади. Худди шу тизим лойиҳа ташкилотлари учун ҳам бўлади.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққанлар қурилиш объекти ҳудудида ишчиларнинг вақтинча яшаши учун шароит яратиш, қурилиш ишларига қўшимча ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштириш, лойиҳалаш ташкилотлари рейтингини ҳисоблашда хизматлар экспортини ҳам инобатга олиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга айтилган ташаббусларни чуқур ўрганиб, жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.

Йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по шахматам

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли канал аъзолари. Биз Бўстон тумани фуқаролари сизларга шуни маълум қиламиз. Бўстон тумани прокуратураси фуқароларни қабул қилиш тартиби бўйича гапирмоқчимиз.

Нима сабабдан прокуратурага чақирилган фуқаролар соатлаб дарвоза олидида ё бино залида кутиб туришлари керак. Нима учун регламентни хисобга олиб чақиришмайди.

Шу ходимлар ўзлари бирор ташкилотда 2 соат дарвоза олдида туришганмикин. Ташқарида турганлар бекорчиларми ё тирикчилиги кафолатланган одамларми. Инсон қадри борми ўзи?“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси Сизларга катта рахмат юбораетган мурожаатларимизнини каналда еритиб кетаетганилар учун мен Щахрихон туман КУМ МФЙ Истиклол кучаси фукоролари номидан мурожаат килмокдаман

Мана 7 ойдирги биз тарафга суйултирилган газ балон келмаяпди махалламизда еши кекса майда болала хонадонларимиз бор хаммани хам кучадан газ куйдиргани имконияти йук

Илтимос юкори рахбариятлар тез кунда совук тушса ахоли нима килади шуни уйленглар Сизлар халкимга яхши шароитлар яратаман деб касам ичмаганмисизлар“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг даъвогар Кадастр агентлиги Балиқчи тумани бўлими жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичга нисбатан “ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш хақида”ги 2-1704-2302/5080-сонли фуқаролик иши бўйича чиқарилган 25.07.2023 йилдаги хал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгар Исманов Жасурбек Каримович томонидан Балиқчи тумани Тўда МФЙ худудидан ўтувчи Андижон-Наманган магистрал йўл четига жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан 40 кв.м ер майдонига хуқуқий хужжатларсиз савдо дўкони қурилган, яъни ноқонуний қурилмаларни жавобгар Исманов Жасурбек Каримович хисобидан мажбурий тартибда буздириш кўрсатилган.

Жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичдан давлат фойдасига 660.000 сўм ундирилган.
Мазкур ижро хужжати ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Балиқчи тумани бўлимига 11.10.2023 йил куни юборилган. МИБ Балиқчи тумани бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш хақидаги қарор қабул қилинган. Қарздор Исманов Жасур Каримович томонидан шу кунга қадар 11 ой давомида ўзининг яшаш уйи олдига барпо қилиб олган савдо дўконини бузиш чорасини кўрмаган. Исманов Жасур суд қарори ижросига бўйсунмаган.

Балиқчи тумани Тўда МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 23-уйда яшовчи Исманов Жасур Каримович томонидан яшаш уйи олдига барпо қилинган савдо дўкони Андижон- Наманган магистрал йўл четига пиёдалар юришига мўлжалланган йўлни тўсиб савдо дўкони барпо қилиб олган. Бу харакатлари билан пиёдаларни йўлда юришга бўлган хуқуқларини бузишда давом этмоқда. Пиёдаларни бемалол юришлари учун йўл йўқ.

Мен бир Ўзбекистон фуқароси сифатида унинг хатти харакатларини қоралаб Сизларга мурожаат қилмоқдаман.
Хатто Исманов Жасур томонидан маъмурий жарималарни, давлат божи тўловини хам тўламасдан, давлат ижрочиси қонуний талабларига бўйсунмасдан МИБ идораси олдида қарздорликка йўл қўйган.

Шу ўринда савол туғилади Исманов Жасур нима учун суд қарорларига бўйсунмайди, мажбурий ижро бюроси огохлантиришларига нима учун бўйсунмайди. Исманов Жасур кимни арзандаси. Исманов Жасурга нисбатан қонун борми йўқми. Нега шу кунга қадар 11 ой давомида ноқонуний қурилма бузилмайди.

Савдо дўкони шахарсозлик ва қурилиш қоидаларига хам риоя қилинмай барпо қилинган. Савдо дўконида савдо қоидалари бузилиб савдо қилинади. Савдо хужжатсиз амалга оширилади. Касса аппарат мавжуд эмас. Харидорларга харид чеки хам берилмайди. Савдо дўконида тозаликка риоя қилинмайди. Савдо дўконида Исманов Жасурни вояга етмаган фарзанди савдо қилади. СЭС қоидалари хам бузилган. Пластик карталарга савдо йўлга қўйилмаган. Бир сўз билан айтганда Исманов Жасур давлатимиз, Президентимиз томонидан ўрнатилган ТАРТИБ-ИНТИЗОМга, давлат қоидалари ва қонунларига тупуриб қўйган шахс шекилли.

Шу сабабли, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг даъвогар Кадастр агентлиги Балиқчи тумани бўлими жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичга нисбатан “ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш хақида”ги 2-1704-2302/5080-сонли фуқаролик иши бўйича чиқарилган 25.07.2023 йилдаги хал қилув қарори ижросини амалда ижросини таъминлаб, қурилмани бузиб, ер майдонини пиёдалар учун бўшатиб Исманов Жасурни барча қонунбузилишларига муносабат билдиришларингни сўраймиз“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alekum. Hurmatlik Bastion jamosi. Murojatimizi yoritib bersez tanish bilishchilik kilib kelmokda. Pajarni hotimizi ochib berishmayapdi

SHikoyat ariza  Nokonuniy kurilmani konuniy kilishmi yoki tanish billishchilikmi !!! Sudi karorixam chikib bolgan lekin bu nokonuniy kurilmani xechkim buzdirma yapdi kimdur manfat dormi yoki ? ! ? !

Andijon Shaxar Shifokor MFY shimoliy kichik daha 40 domda yasheman  shu yerdegi axoli nomidan yozyapman
2-1701-2402/21460 Mipga chikgan ekan mip hodimi buzdirme kelmokda tanish bilish chilik ekan

Men shikoyat arizani yozishdan maksadim bizni do'mi mizni yon boshida bitta tadbirkor nokonuniy yerni egalab oldi kamiga pajarni hot yopik hudo korsatmasin ertaga yong'in ketsa pajarni kandek kira oladi kimdur bu kurilmani buz diradimi yoki yong'indan odam o'lsa kegin buz dira silarmi avalo inson xukuklari buzil yapdi   yakinda domdegi kimdur ariza killibdi  kadastr boshkarma  boshlig'i kelibdi lekin yopdi yopdi bo'p ketibdi xechkim buzdir mapdi nimaga konunlarimiz ishla mayapdi !!! Hatoki sudi karori xam chikgan ekan nimaga buzdurma yapsilar
andijon shaxar kadastr boshli g'idan  iltimos bizni pajarni hotimizi ochberilar Sudi karoriga xama boysunishi shart emasmi

Xurmatlik andijon shaxar Hokimi Andijon shaxar Prakurori nokonuniy kurilma lardi buz dirishda amaliy yordam bering“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалаом алайкум. Бизни Президентга мурожаатимиз бор эди. Шу масалани канализда ёритишга ёрдам берсангиз. Сиздан илтимос.

Биз Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 мавзесида (эски номи Спутник-6) янги қурилган иккита 5 қаватли 1 ва 2 домларда яшовчи 200 та хонадон аҳолиси номидан сизларга мурожат қилмоқдамиз.

Биз қўшнилар 2019 йилда “Eco-Lyder-plus” МЧЖ ва “Эрам қурилиш” МЧЖдан шартнома асосида уй сотиб олганмиз. Уйни сотиб олганимизга 5 йил, кириб яшаётганимизга 3 йил баъзиларга 4 йилдан ошган бўлишига қарамай ҳалигача қурувчи фирма томонидан турли ёлғонлар, қуруқ вадалар, турли баҳоналар билан бизларга кадастр ҳужжатлари берилмай келмоқда. Натижада кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли бизларга табиий газга уланиш учун рухсат берилмаяпти.

Таббий газ йўқли сабабли қишда уйларни иситишда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Қиш ойларида газ йўқлиги сабаб уйимизни электр жиҳозлари билан иситишга мажбур бўляпмиз. Электр нархи ошмасдан ўтган 2022-2023 йил қиш ойларида ҳар бир хонадон ўртача 800- 1000 минг сўмдан сарфлашга мажбур бўлди. Энди электр нархлари ошгандан кейин бу йил қишда бу харажатлар икки уч баробарга ошиб кетиши аниқ.

Бундан ташқари қурувчи ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан домни ўзига алоҳида трансформатор қўймаганлиги ва етарлича кабеллар тармоғини режалаштирмаганлиги сабабли қиш ойларида электр кабеллари ёниб кетиш ҳолатлари жуда кўп маротаба такрорланди. Ҳар сафар шу ҳолат такрорланганда дом аҳолиси ўз ҳисобидан буни таъмирлатишига тўғри келяпти. Кўп қаватли уйда ижтимоий таъминоти ўртахол бўлган оилалар истиқомат қилганлиги сабабли бу харажатлар фуқароларга оғирлик қилади. Агар бизга табиий газ тармоғига уланишга рухсат берилса фуқароларга анча енгиллик берилган бўларди.

Бундан ташқари уй ҳужжатлари йўқлиги сабабли аҳоли ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўплаб қийничиликларга дуч келмоқда. Болаларни мактабга жойлаштириш, боғча, поликлиника хизматларидан фойдаланиш имконсиз бўлиб қоляпти. Давлат сиёсати ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган бир пайтда 200 та хонадонда 500 ортиқ аҳолини ижтимоий тенгсизликда яшаётгани адолатсизлик деб ҳисоблаймиз.

Биз қўшнилар биргалашиб кадастр масаласи юзасидан турли давлат муассасларига мурожаат қилдик. Фирма таъсисчисни судга бериб судда ютиб чиқдик. Суд фуқаролар фойдасига кадастр қилиб берилиши юзасидан қарор чиқарганига қарамасдан қурувчи фирма қасддан судни қарорини бажармасдан келмоқда. Суд қарори ижросини талаб қилиб Республика МИБ, Бош вазир Қабулхонаси, Республика Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Янги Ҳаёт туман ҳокимлигига бир неча бор ёзма мурожаатлар билан мурожаат қилдик.

Мурожаатларимизни телведенияда ҳам ёритдик. Лекин ҳар сафар бизнинг мурожаатларимиз асоссиз тарзда эътиборсиз қолдирилмоқда. Қаерга борса отангга бор онангга бор тарзида иш кўришмоқда. Биз фуқароларнинг қонун устуворлигига бўлган ишончимиз қолмади.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr