BASTION
48.1K subscribers
8.58K photos
2.27K videos
57 files
2.19K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди

Вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

«Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍36🤔2
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

«Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман», — деди Президент.

Тошкент шаҳрининг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍22👎4🤔4😁2
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍25👎6🤔4
Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди.
ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍18
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга  вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
🤔13👍6😁4
Энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасмиди?", — савол қўйди давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍23🥰1
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍17🔥4
Қарздорлик учун хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмайди

Йиғилишда икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍20
Турсунов Жамшид Юнусович Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Ж.Турсунов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍11
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрди. Қонун бузилишлар аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас"

Президент: "Все руководители должны осознать: так больше продолжаться не может"

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍7
Бош прокурор ўринбосарига «газ заправка»ларда тартиб ўрнатиш топшириғи берилди

Йиғилишда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

Йиғилиш якунида тегишли мутасаддилар ва ҳудудлар ҳокимлари ҳисобот берди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍37😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu aleykum Andijon shaxardan murojat qilmoqdamiz Qo'sh ariq daxasidagi xolat atrofimizdagi 3 va 4 domlar katta matordan qoyvogan bizda esa shu xolat gaz ucaskavoylar dolya oladimi bilmiman xic ham oldirolmedi kimdur nazoratga oladimi buni?” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍22🔥3👎1😱1
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Президент йиғилишидан олдин Тошкентдан чиқиб кетишга урингани айтилмоқда

Президент 16 январь куни энергетика ресурсларига бағишланган йиғилиш ўтказишидан олдин Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Тошкент аэропортида шаҳарни тарк этмоқчи бўлган пайти хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилгани айтилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍47😱9👎5😁5👏3🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Здравствуйте. Обращаюсь к Вам из города Андижана по поводу проблем с газом. На нашей улице Жанубий пахтакор где построено 4 крупных новостроек не решаются проблемы с газом куда бы мы не жаловались.

Начну с того что нет стабильного напора газа то он выходит со всех дыр, что на всех этажах воняет газом, что приносит огромную опасность и нам страшно жить в постоянном страхе, что вот вот взорвется дом, то его совсем нет и мы выживаем в таком холоде в минусовую температуру.

Так же хочу сказать что многие жители заметили что по ночам приезжают и возле дома у регулятора намерено выключают газ. Видео доказательство приложено. Выяснилось что наш газ продают на заправку. Дают махале по соседству.

Мы устали жить в страхе. В жилом комплексе 320 квартир которые находятся в большой опасности. Очень прошу принять меры и посодействовать так как в нашем городе все отказываться от такой ответственности и подвергают опасности не только наш район”

"BASTION" га аъзо бўлинг

@bastiongr
👍16🤔9🤯7
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион канали. Биз Сирдарё вилояти Янгиер шахар Шодлик махалласи А Навоий к 1 домдан мурожат килаябмиз.

Бизда свет учганига 6 соат булаябди уйлар музлаб болларим совкотиб колди газ милтиллаб ёнаябди чой бир соатда кайнаябди сувлар музлаб колган домда жуда кийналаябмиз.

Янги хоким булди узгариш булади деган яхши ният килган эдик. Электросетга тел килсак номер банд килиб куйишган хокимиятга тел килсак номер банд килиб куйишган тугриси жуда кийналиб кеттик на газ на сув на свет бор кандай яшаймиз.

Кучада деярли мошиналар йук таксилар йулкирани оширволишган уларга хам осонмас заправка йук. Бозорда нарх наво ошиб кетган хеч ким назорат килмайди . Зора бирорта рахбар сизни канализни укиб инсофга кеб колар” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍23🤔4
Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍24😁4👏1
#имхо

Йил бошида Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши Республика бўйича 20 та ибратли судьяларни эълон қилганидан кўпчиликни хабари бор.

Бу ибратли судьяларни ким ибратли деб эътироф этди? Кенг оммадан сўралдими? Ахир Президентимиз ўз маърузаларида судьяларингга хални ўзи бахо беради деган эдику. Уларни ўша худудларидаги халқи ўзи ибратли деб эътироф этдими?

Ёки рахбарларини буйруқларини сўзсиз бажарувчи, мажлисларда хеч кимга хеч қачон эътироз билдирмайдиган судьялар танлаб олиндими? Нимага судьялдар билан доимий муносабатда бўладиган адвокатлардан судьялар хақида сўралмайди, улар фаолият олиб бораётган худуддаги халқидан сўров ўтказиб  аниқланмайди? Фикримизча, ана ўшалар қайси бир судья саводсиз, қайси бири жаллод, қайси бири адолатли эканини аниқ  айтиб беришади.

Бизнингча, ибратли судья деб фақат халқ этироф этсагина кейин у судья “Ибратли” деб тан олиниши керак!

Узоқ йиллардан буён ўзига рахбарларидан доғ туширмасдан, рахбарларни ноқонуний буйруқларини сўзсиз бажариб келаётган, рахбарларни ноқонуний топшириқларига эътироз билдирмаган судьялар, Кенгаш ва Олий Суд рахбарияти ўзлари ибратли деб хисоблашлари мумкин, лекин улар одамлар тақдирини хал қилишади, демак ўша ўзларини тақдири топширилган мазлумлардан сўраш керак, адвокатлардан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги маҳкум ва маҳкумалардан сўров ўтказиш керак, шундан кейингина хақиқий “Ибратли судья” деб топса ана ўша эътироф Президентимиз табири билан айтилганда халқ эътирофи дейилади.  

Бу постдан кейин Олий Кенгаш томонидан “Ибратли судья” у еки бу критерияларга асосан танланганини, ушбу критерияларни мавжудлиги айнан халқни эътирофи мавжудлигини таъминлайди деб раддиялар билан чиқади.

Аммо, лекин, бироқ… (уёғи кейинги мавзу)

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍39🔥52👏1
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Здравствуйте. Я обращаюсь к Вам с г.Андижана по поводу света. Я проживаю в 3 микрораене в 20 доме.

13 января у нас отключили свет сказали что у нас авария ночью этого дня дали свет половине дома и вот половина дома с 13 января находится без света обращались в обл. электросеть заместитель по имени Умурзаков Фарход сказал что свет только для освещения обращайтесь в горгаз мы вам ничем не сможем помочь сейчас все старадают от холода.

После мы обратились в гор. электросеть работники гор электросети По имени Якубов Умиджон оскорбляя выгнал обращающихся за помощью.

Прошу вас помочь нам с этим вопросом так как мы уже 3 дня находимся без света и к тому еще и без газа в такую холодную погоду.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍16😢11👏1
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум Бастион канали!
Ўқувчиларисиз оёқ ости бўлган, хўрланган ўқув партасини кўриб одамни ичи ачишиб кетади.

Андижон шаҳар 1-умумтаълим мактабининг иссиқлик тизими эътиборсизлик ва лоқайдлик сабаб бугунги кунда ёрилиб, яроқсиз холга келиб қолди.

Камига шаҳар ХТБ дан келган чилангар-сантехниклар ўқув партасини оёқ ости қилиб фойдаланишмоқда. Кимга нима дейишни ҳам билмайсан инсон.

Ҳамма ишни дўндирадиган шаҳар ХТБ нинг инженерлари Зокиржон, Зохиджон акаларимиз ишчиларига партани устига чиқ расмга оламан дейишдан олдин сал фаросатини ишлатса яхши бўлар эди.

Бугунги кунда шаҳардаги ҳамма мактаблар битта партага зор бўлиб турган вақтда бўмабти бу ишилар.”

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
👍47👎16😱11😁3🤯2