BASTION
43.3K subscribers
7.3K photos
1.79K videos
46 files
1.94K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
Яна бир мисол – биноларнинг фасад қисмида фибро толали панелдан фойдаланиб, энергия сарфини яна 10 фоизга камайтириш мумкин.

Муҳими, фибро толали панеллар нархи оловга чидамли бошқа фасад қопламаларига нисбатан 20 фоизгача арзон.

Бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда асосий компонент ҳисобланган – цемент ва бойитилган қум ўзимизда етарли.

Мутасаддиларга бундай энергия тежамкор замонавий қурилиш материаллари лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Саноат ипотекаси” асосида автоклав газобетон, фиброцемент панель, геотекстиль, базальт каби янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 170 миллион долларлик 7 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш икки йилда 1,2 карра ошган бўлса-да, кўрилган чоралар ҳисобига энергия сарфи 1,3 баробар, энергия сиғими 1,6 баробар камайди.

Бугунги кунда илғор хорижий корхоналар ишлатиб бўлинган иссиқлик энергиясидан қайта фойдаланиш орқали электр ишлаб чиқариш технологиясини фаол қўлламоқда.

Мисол учун, Навоийдаги “Қизилқумцемент” печларни, иссиқлик алмашиш ускуналарини реконструкция қилиб, йилига 37 миллион киловатт соат электр иқтисод қилди.

Мутасаддиларга энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада 1 ноябргача энергоаудитни якунлаб, йилига 300 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилишни таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш материаллари уюшмаси қошида Корея намунаси асосида синов лабораториясини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Лабораторияда энергия самарадор, юқори қўшилган қийматли иссиқлик сақловчи материаллар, санфаянс, лак-бўёқ, керамика, ПВХ маҳсулотлари ҳамда хомашё сифатини текшириш йўлга қўйилади.

Экологик мувозанатни тиклаш мақсадида дарё ўзанларини қазишга мораторий жорий этилган. Шу муносабат билан муқобил хомашё базасини яратиш бўйича топшириқ берилган.

Республика бўйича 135 та қум-шағал участкалари аниқланиб, ҳозиргача улардан 40 таси аукционга чиқарилди. Қолган 95 та участкаларни аукционга чиқариш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш топширилди.

Йил якунигача Олмалиқ комбинатида йиғилган уюмларни қайта ишловчи саноат майдонини ташкил этиб, йилига қўшимча 3 миллион куб метр қум-шағал етказиб бериш йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари жойларда норуда конлардан ноқонуний ёки самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганини қайд этди.

Ўтган йили 6 миллион куб метр ноқонуний қазилма аниқланиб, улардан 17 миллиард сўм қўшимча солиқ ундирилган.

Маркшейдер мутахассислар етарли бўлмагани учун ер қаъридан фойдаланувчиларни атиги 36 фоизи мониторинг қилинмоқда.

Назоратни кучайтириш мақсадида норуда қазилмасидан тушумнинг 3 фоизи Солиқ қўмитаси жaмғapмacигa йўналтирилади.

Қўмитага бунинг ҳисобига ҳар бир ҳудудда камида 2 та маркшейдерни жалб қилиш, замонавий видеокузатув ва ўлчаш ускуналарини ўрнатиб, таъсирчан назоратни таъминлаш топширилди.

Сўнг Президент қурилиш материаллари тармоғида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Мутасаддиларга айтилган фикр ва ташаббусларни пухта ўрганиб, тегишли таклифларни киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – қурилиш индустриясидаги ишлар аҳволи таҳлил қилинди.

Дунёда қурилиш индустрияси кун сайин ривожланаётгани, замонавий лойиҳа ечимлари, янги технология ва ёндашувлар амалиётга шиддат билан кириб келаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш ҳажми йилига ўртача 7-8 фоиз ўсгани билан ҳалигача эски норма, стандарт ва ёндашувлар сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Соҳага юқори технология, илм ва инновацияни жорий қилиш ишлари бугунги кун талабига мос келмаслиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Масалан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмаган, яна 13 таси янгиланмаган.

Шу боис қурувчилар замонавий объект қуришда лойиҳага махсус техник шарт олиш учун қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса таннархга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолиб кетмаслик учун ШНҚларни мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қурилиш ва Адлия вазирликларига бир ойда 38 та ШНҚни рўйхатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш, 1 мартга қадар 16 қаватдан юқори бинолар, савдо комплекси ва паркинглар бўйича миллий нормаларни ҳамда яна 13 та ШНҚни ишлаб чиқиш топширилди.

Йил якунигача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили ҳокимларга хусусий секторни жалб қилиб, “мастер режа” ишлаб чиқишга рухсат берилди. Бундан мақсад – кичик ҳудудларни белгилаб, уй-жой қуриш, туризм, савдо ва сервисни ривожлантирса бўладиган жойларга тадбиркорларни жалб қилиш эди.

Бу борада Бухоро, Навоий вилоятларидаги 85 та ҳудуднинг “мастер режаси”ни ишлаб чиқиш бошланган. Лекин, қолган вилоятлар ҳали масалани ичига кирмагани танқид қилинди.

Шу боис, вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Бундан ташқари, 106 та туман-шаҳарда 136 та “мастер режа” қилиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозиргача шундан 21 таси ишлаб чиқилгани, Андижон ва Хоразмда эса бирорта “мастер режа” тайёрмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Қолоқликларни тезкор бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларига вазифа қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили 1 минг 600 та объект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 минг 200 тага етган.

Бундан ташқари, қурилиш объектлари тоифасига қараб ойига камида 2-4 марта назоратдан ўтказилиши зарур. Лекин 8 ой ичида 1 минг 150 та объектга инспектор бир марта борган.

Оқибатда жойларда пала-партиш қурилиш кўпайиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаяпти.

Қурилиш вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Бош прокуратурага қурилишда бюрократик тўсиқлар ва коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил қилиниши белгиланди.

Назорат инспекторлари бодикамера билан таъминланади.

Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

Facebook|Instagram|X
Давлат объектларини лойиҳалаш ва қуришда ҳалигача “ресурс” усулидан фойдаланилаётгани қайд этилди.

Келаси йил 1 январдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган.

Лекин бу тизимни ишлатиш тартиби ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамасига бу жараённи тезлаштириш топширилди.

Мутасаддиларга ўқув курсларини ташкил қилиб, лойиҳачи, пудратчи ва назоратчиларни янги тизимда ишлашга ўқитиш, келгуси йил инвестиция дастурига кирадиган 1 минг 300 дан зиёд объект “ҳажм” усулида қурилишини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз ҳар бир вилоятда ташкил қилинган Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти бўйича ҳам эътирозлар кўплигини таъкидлади.

Кенгашга киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш 6 ойгача чўзилмоқда. Лойиҳалар Шаҳарсозлик кенгашига киритилишдан олдин тумандаги Санэпидназорат ва ёнғин хавфсизлиги билан келишилади. Ваҳоланки, уларнинг раҳбарлари кенгаш таркибида ўтирибди.

Кенгашда рад қилинган лойиҳани қайта киритиш учун “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги билан бошқатдан келишиш мажбурий.

Оқибатда қурувчи ва лойиҳачилар бунга 2 карра пул тўлаб, яна 2-3 ой йўқотаяпти.

Facebook|Instagram|X
Эндиликда Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Бунда барча лойиҳалар кенгашга “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали электрон киритилади. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги туман бўлимидан алоҳида хулоса олиш бекор қилинади.

Кенгаш аъзолари лойиҳани қуйи тизими билан шу платформада электрон келишади, лойиҳани кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги зарурлиги таъкидланди.

Ушбу тартибни 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, келгуси йил 1 апрелдан қолган вилоятларда жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қурилиш корхоналарида 300 мингга яқин одам меҳнат қилмоқда.

Уларнинг малакасини ошириш, ўқитиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу муносабат билан соҳадаги ишчилар малакасини баҳолайдиган тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда ишчи-касбларга малака даражаси ва иш ўринларига аниқ талаблар белгиланади, бу даражани олиш учун ишчилар профтаълим муассасаларида ўқитилади.

Ишни мустақил ёки шогирд сифатида ўрганганларга сертификат олиш учун малака имтиҳонидан ўтиши кифоя қилади

Сертификати бор ишчилари сонига қараб, рейтинг тизимида пудратчиларга 15 баллгача қўшимча балл берилади. Худди шу тизим лойиҳа ташкилотлари учун ҳам бўлади.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққанлар қурилиш объекти ҳудудида ишчиларнинг вақтинча яшаши учун шароит яратиш, қурилиш ишларига қўшимча ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштириш, лойиҳалаш ташкилотлари рейтингини ҳисоблашда хизматлар экспортини ҳам инобатга олиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга айтилган ташаббусларни чуқур ўрганиб, жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.

Йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по шахматам

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли канал аъзолари. Биз Бўстон тумани фуқаролари сизларга шуни маълум қиламиз. Бўстон тумани прокуратураси фуқароларни қабул қилиш тартиби бўйича гапирмоқчимиз.

Нима сабабдан прокуратурага чақирилган фуқаролар соатлаб дарвоза олидида ё бино залида кутиб туришлари керак. Нима учун регламентни хисобга олиб чақиришмайди.

Шу ходимлар ўзлари бирор ташкилотда 2 соат дарвоза олдида туришганмикин. Ташқарида турганлар бекорчиларми ё тирикчилиги кафолатланган одамларми. Инсон қадри борми ўзи?“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси Сизларга катта рахмат юбораетган мурожаатларимизнини каналда еритиб кетаетганилар учун мен Щахрихон туман КУМ МФЙ Истиклол кучаси фукоролари номидан мурожаат килмокдаман

Мана 7 ойдирги биз тарафга суйултирилган газ балон келмаяпди махалламизда еши кекса майда болала хонадонларимиз бор хаммани хам кучадан газ куйдиргани имконияти йук

Илтимос юкори рахбариятлар тез кунда совук тушса ахоли нима килади шуни уйленглар Сизлар халкимга яхши шароитлар яратаман деб касам ичмаганмисизлар“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг даъвогар Кадастр агентлиги Балиқчи тумани бўлими жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичга нисбатан “ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш хақида”ги 2-1704-2302/5080-сонли фуқаролик иши бўйича чиқарилган 25.07.2023 йилдаги хал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгар Исманов Жасурбек Каримович томонидан Балиқчи тумани Тўда МФЙ худудидан ўтувчи Андижон-Наманган магистрал йўл четига жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан 40 кв.м ер майдонига хуқуқий хужжатларсиз савдо дўкони қурилган, яъни ноқонуний қурилмаларни жавобгар Исманов Жасурбек Каримович хисобидан мажбурий тартибда буздириш кўрсатилган.

Жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичдан давлат фойдасига 660.000 сўм ундирилган.
Мазкур ижро хужжати ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Балиқчи тумани бўлимига 11.10.2023 йил куни юборилган. МИБ Балиқчи тумани бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш хақидаги қарор қабул қилинган. Қарздор Исманов Жасур Каримович томонидан шу кунга қадар 11 ой давомида ўзининг яшаш уйи олдига барпо қилиб олган савдо дўконини бузиш чорасини кўрмаган. Исманов Жасур суд қарори ижросига бўйсунмаган.

Балиқчи тумани Тўда МФЙ, Мустақил юрт кўчаси 23-уйда яшовчи Исманов Жасур Каримович томонидан яшаш уйи олдига барпо қилинган савдо дўкони Андижон- Наманган магистрал йўл четига пиёдалар юришига мўлжалланган йўлни тўсиб савдо дўкони барпо қилиб олган. Бу харакатлари билан пиёдаларни йўлда юришга бўлган хуқуқларини бузишда давом этмоқда. Пиёдаларни бемалол юришлари учун йўл йўқ.

Мен бир Ўзбекистон фуқароси сифатида унинг хатти харакатларини қоралаб Сизларга мурожаат қилмоқдаман.
Хатто Исманов Жасур томонидан маъмурий жарималарни, давлат божи тўловини хам тўламасдан, давлат ижрочиси қонуний талабларига бўйсунмасдан МИБ идораси олдида қарздорликка йўл қўйган.

Шу ўринда савол туғилади Исманов Жасур нима учун суд қарорларига бўйсунмайди, мажбурий ижро бюроси огохлантиришларига нима учун бўйсунмайди. Исманов Жасур кимни арзандаси. Исманов Жасурга нисбатан қонун борми йўқми. Нега шу кунга қадар 11 ой давомида ноқонуний қурилма бузилмайди.

Савдо дўкони шахарсозлик ва қурилиш қоидаларига хам риоя қилинмай барпо қилинган. Савдо дўконида савдо қоидалари бузилиб савдо қилинади. Савдо хужжатсиз амалга оширилади. Касса аппарат мавжуд эмас. Харидорларга харид чеки хам берилмайди. Савдо дўконида тозаликка риоя қилинмайди. Савдо дўконида Исманов Жасурни вояга етмаган фарзанди савдо қилади. СЭС қоидалари хам бузилган. Пластик карталарга савдо йўлга қўйилмаган. Бир сўз билан айтганда Исманов Жасур давлатимиз, Президентимиз томонидан ўрнатилган ТАРТИБ-ИНТИЗОМга, давлат қоидалари ва қонунларига тупуриб қўйган шахс шекилли.

Шу сабабли, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг даъвогар Кадастр агентлиги Балиқчи тумани бўлими жавобгар Исманов Жасурбек Каримовичга нисбатан “ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш хақида”ги 2-1704-2302/5080-сонли фуқаролик иши бўйича чиқарилган 25.07.2023 йилдаги хал қилув қарори ижросини амалда ижросини таъминлаб, қурилмани бузиб, ер майдонини пиёдалар учун бўшатиб Исманов Жасурни барча қонунбузилишларига муносабат билдиришларингни сўраймиз“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr