BASTION
43.9K subscribers
7.78K photos
1.95K videos
48 files
2.02K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
April 26, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 26, 2022
April 27, 2022
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Қарздорлик тўлиқ ундирилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида фуқаро Малика Комилованинг мурожаати жойлаштирилиб, унда ФИБ Асака туманлараро судининг 05.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Н.О.дан қизининг 3 ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 150 000 сўмдан моддий ёрдам ундирилиши белгиланган бўлса-да, МИБ Асака туман ижрочиси "Алишер" исмли шахс ушбу пулларни ундириб бермасдан, "бу пулларни олиб нима қиласиз, кечиб юбораверинг" деб моддий ёрдам пулларини ундириб бермаганлиги баён этилган.

Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 05.02.2019 йилдаги ижро варақасига кўра қарздор О.Нўмоновдан ундирувчи М.Комилова фойдасига 20.06.2016 йилда туғилган бир нафар фарзандининг уч ёшга тўлгунига қадар, яъни 07.01.2019 йилдан 20.06.2019 йилгача ҳар ойда 150 000 сўмдан алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Асака туман бўлими иш юритувига 25.04.2019 йилда келиб тушган ва шу ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “МИБ-портал” электрон дастури орқали ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра, қарздор О.Нўмоновнинг номида қарздорликни қаратиш лозим бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган.

Жорий йилнинг 27 апрель куни қарздор О.Нўмоновнинг алимент тўловларидан мавжуд 900 000 сўм қарздорлиги ундирилиб, ундирувчи М.Комиловага топширилди.

Шунингдек, Бюронинг Асака туман бўлимида “Алишер” исмли ходим фаолият юритмаслиги маълум қилинади.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси

Website |Telegram | Facebook
April 27, 2022
April 27, 2022
April 27, 2022
April 28, 2022
April 28, 2022
April 28, 2022
April 28, 2022
April 29, 2022
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
April 29, 2022
Forwarded from Soyadagi siyosatchilar
​​Ўзини ИИБ ходими деб таништирган шаҳс телефонди юлиб олди❗️

Андижон шаҳрининг энг маркази шундоққина вилоят ҳокимлиги ёни Хотира майдони ҳудудидан ўтиб кетаётгандим. Ғалати, аслида кейинги кунларда “одатий” мавзуга айланиб улгурган ҳолатга кўзим тушди. Аллақандай кимсалар (ўзларини ИИБ ходимлари сифатида таништиришди, бироқ гувоҳномаларини кўрсатишмади!) рўмол ўраган муслималарнинг рўмолларини ечишни талаб қилишарди🤨

Энг ачинарлиси, ёнида эркак шериги бор “рўмолли” қиз-аёлларга эътибор бермаяпти, аммо ёлғиз ёки икки-учта бўлиб ўтиб кетаётган мўминаларнинг йўлини тўсиб, рўмолларини ечишларини айтиб, ҳатто пўпса қилишарди. Бироз кузатдим. Узоқроқ кузатгани виждоним ҳам, сабрим ҳам, асабим ҳам дош бермади. Уларга яқинлашиб, суратга олдим ҳолат сабабини сўрадим. ИИБ ходимлари эканлигини айтишдию, лекин важ кўрсатишолмади🤐

Хўп, гувоҳнома талаб қилгандим, аллақандай барзангини олдимга келтиришди. Унинг пўписаларидан қўрқади деб ўйлашди чоғи. Бироқ ўйлаганларидай эмасдим. Тортишдик. Сўроқ-савол қилишди, мен эса ҳолат сабаби ва гувоҳнома сўрашдан чарчамадим. Қайсидир мансабдорларга қўнғироқ қилишди шаҳсий қўл телефонимни тортиб олишди кейин ўзаро сухбатдан сўнг қайтариб беришди. Хуллас, анчагина дилхираликлардан кейин ўз йўлимда давом этдим😱

Президентимиз томонидан дин эркинлигига йўл очилди, муқаддас ислом динига эркин эътиқод қилина бошланди. Рўмол ҳам таъқиқланмади. Аммо айримларнинг нотўғри хулосалари билан бугун кўча-кўйда, ташкилот ва муассасаларда, ўқув даргоҳларида “рўмол ечиш” яна одатга айлангани афсусланарли🤒

Хўш, бунинг сабаби нима? Кимга “рўмолли” муслималар ёқмаяпти? Биз халқ ва давлат ўртасидаги кўприк бўла туриб, сайловчиларимизнинг суянчиғи бўла туриб, бундай нохуш ҳолатларга индамай қараб туришимиз, кўз юмишимиз инсофдан бўлармикан? Ахир ҳар биримизнинг уйимизда, оиламизда, опа-синглимиз, аёлимиз, қизларимиз бор. Ахир улар ҳам кимнингдир жигарпораси, мўминасику❗️

Сиз нима дейсиз, юртдош? Бундай ҳолат тўғрими ёки

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
April 29, 2022
April 29, 2022
April 29, 2022