BASTION
43.4K subscribers
7.56K photos
1.87K videos
46 files
1.99K links
Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!

Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws

Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Банк юристи
Ҳурматли фуқаролар!

Давлат солиқ хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ва тушунтириш беришлар қонун билан белгиланиб қўйилган.Агар сизда солиқ бўйича муаммолар бўлса, қўйидаги ишонч номерларига телефон қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
☎️ (+998) 71-244-98-98

Қорақалпоғистон Республикаси
☎️ (+998) 61-222-00-33

Андижон вилояти
☎️ (+998) 74-223-95-23

Бухоро вилояти
☎️ (+998)
65-221-26-89

Жиззах вилояти
☎️
(+998) 72-222-07-00

Қашқадарё вилояти
☎️
(+998) 75-225-10-82

Навоий вилояти
☎️ (+998) 79-223-53-71

Наманган вилояти
☎️
(+998) 69-227-91-96

Самарқанд вилояти
☎️
(+998) 66-234-01-16

Сирдарё вилояти
☎️
(+998) 67-235-03-42

Сурхондарё вилояи
☎️
(+998) 76-223-29-64

Тошкент вилояти
☎️
(+998) 71-281-53-21

Фарғона вилояти
☎️
(+998) 73-241-70-61

Хоразм вилояти
☎️
(+998) 62-223-10-10

Тошкент шаҳри
☎️
(+998) 71-224-54-86

www.soliq.uz

Фойдали маълумотни танишларга юборинг!

👉@yurist_muydinov
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хорманглар халк дардида чарчамаяпсизларми, минг бор узр яна МИБ Андижон вилояти бошкармаси туман булимларидан Хурматли бош прокуроримизга ушбу мурожаатимиз етиб боришини умид килган холда мурожаат килишга кайтадан мажбур буляпмиз.

Яна уша силлик соч прокуратудан тепилиб МИБга инспекция булиб келган валломат Жамолиддин ходимларни химоя килиш урнига, булар булмас фиску фасод асоссиз маьлумотларга таяниб ходимларга хизмат текширувлари тайинлаб, иш вактида проф сухбатларга чакириб ходимларни вактини олиб, асосиз хулосалар бериб давлат ижрочиларини бурнини конатишдан бошкага ярамайапти.

Жуда куп МИБ ташкил топгандан бери энг огир дамларда куну тун мехнат килган куплаб хамкасбларимизни лавозимларидан арзимаган асоссиз сабаблар важ килиниб ишдан бушатилиш холатларни росса урчиб кетти.

Илтимос хурматли рахбарият сал унг кузилар билан караб этибор берилар асосий ишни шу давлат ижрочилари бажарадию, бизлар килган натижаларга катор катор юлдузчаларни елкаларингга такиб бола чака бокиб утирибсиларку оламга сигмай.

Илтимос хурматли админ шу мурожаатимизни ёритиб беринг мухокамаси билан бирга, олдиндан рахмат” - дейилмоқда ҳабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассаломалекум яхшимисизлар онлайн касса аппаратлар хакида ёзибсизлар, Жахонгир Ортикхужаевга тегишли деб

Худди шу жихат Электрон хисоблагич МЧЖ кушма корхонаси электр счётчиклар ишлаб чикарувчи(Хитойнинг деталларини йигиб куювчи "завод"- аслида цех га хам тегишли

Бундай дейишимизга сабаб бк мавзу хакикий монополия булсада Монополияга карши кураш кумитаси мум тишлаб утирибди

Аслида давлат нархи нари борса 250-300минг сум турадиган ушбу аклли электр хисоблагичлар заводда 600минг сум (шунда хам накд пулга ва 1 донадан) сотиляпти

Пул утказиш йули билан олсангиз 690 минг сумдан нарх куйиб олишган

Энди узингиз уйлаб куринг, бир дона хисоблагични салкам 700минг сумга сотиб олган фукаро аслида 900минг сум ойликка ишласа

Манфаатлар тукнашуви хиди келишига асос: Энергетика вазирлиги ва худуд электр тармоклари каттаконлари счетчик ясовчи завод амалдорлари билан келишиб аслида таннархи 275минг сум булган

1фазали электроучётчикларни 690минг сумдан сотиб хар биридан ОТКАТ усулида накд пул куринишида манфаат олишаётгани купчиликка аёнку

Республика буйича факат ва факат ех18 ва те71 типидаги хисоблагичлар куйилиши мажбурий этиб белгиланиб, бошка хисоблагични урнатишни электр таьминоти корхоналари мансабдорлари таькиклашмокда

Истеьмолчилар хак хукуклари каерда коляпти нега бу жамият(истеьмолчилар хукуклари) огзини очолмай утирибди

Биздаги айрим маьлумотларга кура, айрим Вилоят, шахар ва туман электросетларида давлат хисобидан бепул ажратилган электр хисоблагичлар истеьмолчиларга урнатилиши таьминланмай,уни урнига

Шу вилоят ва шахар электр тармокларида ташкил этиб олинган магазин,дуконларда подпрелавка сотилмокда экан

Бунда биронта мижозга харид чеки такдим этилмас экан

Айнан шу дуконлардан электр зисоблагич сотиб олишга ундаш ва мажбуран сотиб олдириш холатлари жуда куп учраяпти

Соликчиларни эса кузи юмук сабаби,уларниям светга иши тушадида

Зур бизнесни йулга куйиб олишибдими? Хам бехит хам ута соккали

Текинга келган счетчикларни хар бирини 700минг сумдан, 3 фазалисини 2миллиондан сотиб пули булишиб турилса кайси рахбарга хуш ёкмайди?

Хужакурсинга номига текширув утказилиб колса деб 15-20дона заводдан шартнома килиб пул утказиб олиб куйишади

Конуний йул билан олиб келинган счетчиклар дукон Витринасида туради

Коррупцияга карши кураш, антимонополия, Солик, Прокуратура ва Департамент хонасидан чикмай буларга кенг имконият яратиб беришади

Фалончи таниши хокимиятда,яна бири кора ойнакда ишласа булди ишлар беш эканда

Буниям урганасизми Мухтарам Президент?

Хамма воля Жиззах вилоятига берилган

Худуд электр тармогини бошкарув раиси аслида Банкир ва у узи тугилиб усган Жиззахни Сугдиёна футбол командасига бутун бошли Республика худудий электр тармоклари АЖ ни бош хомий килиб куйган!

Биронта электросет ишчиси моддий ёрдам сураса пул йук лекин лигада 10-уринда судралиб юрадиган Жиззах футбол командасига миллиардлаб пуллар ажратиляпти

Бу мавзуларда суз очиш бефойда чунки Улугбек Мустафоев айтишларича Президентга карашли одам эмиш

Лекин буни ёрита оладиган "дух"и етадиган мард борми Узбекистонда?” - дейилмоқда ҳабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨Автокарвон Андижон йўлларида

🛣 Андижон вилоятидаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида бахтсиз ҳодиса сабаб техник шикастланган транспорт воситалари вилоят ҳудуди бўйлаб йўлларда, жамоат жойлари атрофларида кезиб юрибди.

❗️Мақсад - қоидабузарликнинг оқибати қандай якун топиши мумкинлигини кўрсатиш ҳисобланади.

👉
@YHXX_UZ
BASTION сизларга @yurist_muydinov каналини тавсия қилади. Бу канал Қонунчиликни жуда содда ва жўн тилда тушунтириб беради!

Канал: @yurist_muydinov

Сиз канал орқали фуқаролик-оилавий, меҳнат ва ижтимоий таъминот қонунчилиги масалаларини, пенсия ва нафақалар қандай тартибда тайинланиши ҳақида маълумотлар оласиз. Шунингдек, мурожаатларингизга бепул жавоб оласиз

Мурожаатингиз сир сақланади

https://t.iss.one/yurist_muydinov
Forwarded from Uzb_Meteo
Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ. Ҳабубуллаев 27 апрел куни Фарғона водий вилоятлари тоғ ва тоғ олди ҳамда Қирғизистон билан чегарадош кўплаб туманларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФини эълон қилди.

Хабарда ёзилишича, эртага Фарғона водий вилояти айрим ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар ёғиши мумкин.

https://www.facebook.com/100001805932889/posts/7362783717125086/?app=fbl

@uzb_meteo
Андижон вилоят ЙХХБ бошлиғи Ш.Усмоновга!

Ижтимоий тармоқлар, ундаги жамоатчилик назорати нимага керак деган саволга жавобни ушбу видеолардан топасизлар!

Давлат ҳодими бўлмиш ушбу инспектор "бизга ҳам хавасмас опкириш оно ўрни йўқни овозини ёпиш" деб, нафақат ўзини балки бошқа ҳизматдошларини обрўларини тўкиб қўймадими?!

ЙХХБ ходимини фикри шу болса эртага бу Шерабодчилар нафақат ЙҲХБни, балки форма кийган бошқа ҳодимларни ҳам қонуний талабларини бажармасликларига олиб келиши мумкин! Қашқадарьёда кеча нима бўлди, видеони кўргандурсиз?

Иккиюзламачи ҳизмат олиб бораётган қайси соҳа бўлмасин, ривожланиш бўлмайди. Бунака ходимлар ИИВ тизимида ҳизмат ўташга нолойик деб ҳисоблаймиз!

P.S. Ш.Усмонов, ҳодимни лобига машина бостириш билан таҳдид қилаетган ҳайдовчини эшитиб турган ҳодимизни овозидан аниқлай оласиз деб ишонамиз! Бўлмаса биз ўзимиз маълум қиламиз!

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машина - темир, уни бошқаришга зўрман деманг!

Тезликни ошириш ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш оқибати инсонлар ҳаётини узди!

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинглар!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

■ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

■ Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

■ Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

■ Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

■ Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;

■ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Қарздорлик тўлиқ ундирилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида фуқаро Малика Комилованинг мурожаати жойлаштирилиб, унда ФИБ Асака туманлараро судининг 05.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Н.О.дан қизининг 3 ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 150 000 сўмдан моддий ёрдам ундирилиши белгиланган бўлса-да, МИБ Асака туман ижрочиси "Алишер" исмли шахс ушбу пулларни ундириб бермасдан, "бу пулларни олиб нима қиласиз, кечиб юбораверинг" деб моддий ёрдам пулларини ундириб бермаганлиги баён этилган.

Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 05.02.2019 йилдаги ижро варақасига кўра қарздор О.Нўмоновдан ундирувчи М.Комилова фойдасига 20.06.2016 йилда туғилган бир нафар фарзандининг уч ёшга тўлгунига қадар, яъни 07.01.2019 йилдан 20.06.2019 йилгача ҳар ойда 150 000 сўмдан алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Асака туман бўлими иш юритувига 25.04.2019 йилда келиб тушган ва шу ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “МИБ-портал” электрон дастури орқали ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра, қарздор О.Нўмоновнинг номида қарздорликни қаратиш лозим бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган.

Жорий йилнинг 27 апрель куни қарздор О.Нўмоновнинг алимент тўловларидан мавжуд 900 000 сўм қарздорлиги ундирилиб, ундирувчи М.Комиловага топширилди.

Шунингдек, Бюронинг Асака туман бўлимида “Алишер” исмли ходим фаолият юритмаслиги маълум қилинади.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси

Website |Telegram | Facebook
Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди!

Вазир вазифасини бажариш Владимир Норовга юклатилгани ҳақида ҳабар берилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан
#таҳрирсиз

“Andijon polkasiga oynash Andijon HETK AJdayam davom etyapti. Istemolchilarda milliardlab qarzdorlik mavjud lekin òyin kulgu avjida” - дейилмоқда.

P.S. Андижон вилоят ҳокимини кейинги топшириғи, - “Ҳар бир такси ҳайдовчиси Арқадағи Шуҳратни расмини машинасига ўрнатишга мажбур” деса ҳайрон бўлиб юрмелар😀

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Андижон вилоят онкология касалхонасида нималар бўляпти. Бизнес қилишни янги йўли чиқдими. Сурайё деган врач соғлом инсонларни хам касалсан деб ўзини тил бириктирган диагностика марказига жўнатиб, соғломларга касал ташхисини қўйишдан мақсад нима, пул қилишми, ёки бошқа мақсад борми. Буни назорат қиладигонлар борми. Исбот далиллар етарлича турибди, кейинги постларда қўямиз

"BASTION" жамоаси Андижон вилоят прокуратурасидан, ушбу холатга эътибор қаратиб қўйишингларни сўраб қоламиз.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
Бугунги кунда долзарб масала бўлаётгани учун ушбу постимизни яна бир бора қайта жойлашга қарор қилдик!

Огоҳ бўлинг! Таъқиқланган экстремистик ташкилот номлари рўйхати!

Ўзбекистон Республикаси Олий судини қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилган,-

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Рўйҳат тўлдирилган бўлиши мумкин!

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эхтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманглар.

Ўзингиз билиб билмасдан, қайсидур бир постга лайк ва поделиться босиб қўйманг! Бунинг учун Жиноят кодексини 244-1 моддаси 3-қисмига кўра 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд!

Қонун оддий одамларни кечирмайди! Ўзингиз ва яқинларингизни огоҳ қилиб қўйинг!

P.S. Ҳурматли ота-оналар фарзандларизни қўл телефонларини текшириб қўйинглар! Қанчадан қанча ёш, тушунмаган боллар қамалиб кетишмоқда! У каналларда ибрат ва яҳшилик йўқ!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг! Биз ҳақимизда дўстларингизга ҳам улашинг
👇
@bastiongr
#интернетдан

Аслида "Ўш полкаси" эди. Бир рақс тарихи

Бугун 100 йиллигини нишонлаëтган Андижон полкасининг ватани Ўш эканлигини биласизми? Рақс муаллифи ва ижрочиси Ўш санъаткорлари эканини биласизми? Мусиқа муаллифи ўшлик хореограф Ибраим Фозилов, рақс режиссёри эса унинг хотини Розияхон Мўминовадир.

Қирғизистон ССР Халқ артисти Розияхон Мўминова биринчи марта бу хореографик композицияни Андижон шаҳрида ижро этганида ритм ва ҳаяжон кучлилигидан одамлар ëқаларини йиртиб, ерларга думалаб қолишган. Рам-рам-рарам. рарарам- рарам. У вақтда анжанда рақс гуноҳ дейдиган апрс ҳожакалар йўқ эди. Ҳали раққоса Нурхонга Марғилонда тикилган ҳайкални зомби муллалар онтармаганди. Деворларда "Санъатсиз ҳаëт - вахшийлик" деган шиорлар осилган замон эди. Санъатсеварлар эса рақсни "Андижон полкаси" деб аташди. Анча олдин ашлачи Азиза билан Ўшга борганимда раҳматли Розияхон Мўминованинг қизи билан гаплашувдим. Қизининг сўзларига кўра, Розияхон Мўминова ўз рақсини "Ўш полкаси" деб атамаганидан умрининг охиригача афсусланган. Бу унинг Ўш театри саҳнасида сўнгги кунларигача рақсга тушган севимли рақси эди. 70 ëшида Розияхон ая бу рақсни охирги марта ўзининг юбилей концертида ижро этганди.
Дарвоқе, Ўшда 2018 йилда юз йиллигини нишонлаган Бобур номидаги театр - Туркистондаги энг қадимий театрлардан бири. Бугун бурқа ва ниқоб кийган хотунлар ва кўзларидан закийлик пишқираëтган тужжор ҳожакалар билан тўла Ўш бир пайтлар санъат ва маданият гуллаб яшнаган ўлка эди.

Розияхон Мўминова 16 феврал 1918 йилда Ўш шаҳрида туғилган. Ёшлигидан ҳаваскор рассомлик ва рақс санъати билан шуғулланган. Ёш, истеъдодли раққоса 14 ëшида саҳнага чиқди (фаолиятини 1932 йилда бошлаган) Қизиғи шундаки, у Ўш ўзбек мусиқали театрининг рассоми сифатида ишга қабул қилинади.

Розияхон ая ярим асрдан кўпроқ вақт давомида театрда ишлаб, 100 дан ортиқ рақслар тайёрлади. Жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.
"Андижон полкаси", "Муножот", "Тановар", "тожик рақси", "Дилбар", "Занг", "Феруза", "Данача", "қирғиз бийи", "Киздарай", "Аичурак", Ҳинд, Араб, Tотор ва Уйғур рақсларининг мукаммал ижрочиси эди раҳмалли.
"Қиличбозлар" рақси бастакор Хачатурянни қанчалик машхур қилган бўлса, "Андижон полкаси" Розияхон аяни шунча машҳур қилди.
"Андижон полкаси" дунë рақс санъатининг олтин фондига киритилди. Ҳатто Сўмалида ҳам "Андижон полкаси" ижро қилинган

Розияхон ая театрда рассом¸ раққоса ва драматик актёр ўлароқ тиним билмай ишлади. 40-70 йилларда "Рустам", "Киммат", "Бўрон", "Кумушой" образларини яратди. "Бой ила хизматчи"да Жамила, "Ишкалчиларга ўлим" асарида Оксана каби ролларни етакчи актриса сифатида ижро этган эди. 1939 йилда Москвадаги қирғиз санъати ва адабиёти ўн йиллигида "Ганжи", "хум"каби рақслари билан иштирок етди. 1939 йилда театр санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун у биринчилардан бўлиб Қирғизистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди, Меҳнат қизил байроғи ордени билан тақдирланди. 1940 йилда ижодий гуруҳ Фрунзе (ҳозир Бишкек) шаҳрини айланиб чиқиб ҳали санъат нималигини билмаган қирғизлар олдида таниқли раққоса ўлароқ ўз маҳоратини намойиш этди, ўша йили у Қирғизистон ССР Халқ артисти фахрий унвонига сазовор бўлди. Рақс санъатидаги бой тажрибасини ёш санъаткорларга ўргатди.
1982 йилдан театрнинг бош хореографи бўлиб ишлади. Республика ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган фаол эди. Раққоса бир неча марта Ўш вилоят ва шаҳар Кенгашларига сайланган.

У 1988 йилнинг сентябрда Ўшда вафот етди.

Ўшнинг Марказий кўчаларидан бирига Розия Мўминова номи берилган.

Мана сизга рақс тарихи мўҳтарам Шўҳрат Қўшоқбоевич. Балки Анжан марказидаги кўчалардан бирига Розия ая номини қўярсиз. Мендан айтиш.

Рассом ТУЗни Facebook даги саҳифасидан олинди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr
#обуначиларимиздан
#таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Андижон худудий электр тармоқлари корхонасидан ёзмоқдамиз.

Янги шахар эткда карздор ахолини пулини ундиргани юрибмиз. Лекин конуний эмас чунки буйрук йук, бизни пул ундиришга хаккимиз хам йук. Йул кира ёнимиздан киляпмиз. Мошинаси борлар кийланмаяпти. Хич йўқ мошина ажратиб беришса яхши буларди. Кунига йул кирага 30-40 мин кетмокда. Ахир барибир карздорларни топа олмаяпмиз. Йук одамни номига лицевой очишиб бошка одамни карзини ўша лицевойга ўткизиб юборишган ва нореал карздорликлар шаклланган. Директор Х.Юлдашев эплай олмаяпти кетсин унда. Нимага пулни улар йийишгану жабрини биз тортамиз.” - дейилмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr