Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
5.06K subscribers
21.1K photos
2.16K videos
41 files
4.55K links
Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Расмий саҳифаларимиз:

Facebook:
https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati

Мурожаат учун:
@baliqchihokimligimurojaat_bot
Download Telegram
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 11 апрель куни мамлакатимизнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

📍 https://uza.uz/uz/posts/362811

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ТОВУЛДИДА ИШ ҚИЗҒИН...

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилининг илк ойидан Балиқчи туманидаги маҳаллаларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари бошланиб кетгани ҳақида хабар берилмоқда.

Товулди маҳалласи аҳли ҳам бу жараёнда фаол қатнашмоқда. Маҳаллада йиллар давомида тўпланиб қолган коммунал соҳадаги муаммолар ечим бартараф этилмоқда.

Маҳалла кўчалари, хонадонларда иш қизғин. Аҳоли томорқасидаги иссиқхонада экинлар яшнамоқда. Ички кўчаларга бетон ва асфальт қопламаси ётқизиш ишлари жадаллик билан давом этяпти.

250 та янги иш ўрнига эга трикотаж корхонаси бунёд этилмоқда. Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов бошчилигида масъул мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ ҳар куни маҳаллада бўлиб амалий ёрдам беришмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги 581-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Балиқчи туманидаги Авесто , Оққўрғон , Марказ , Гўравон , Ифтихор , Омонариқ МФЙда жойлашган 45 та кўп қаватли уй ҳудудини бошқарув ташкилотига бириктириш мақсадида, танлов эълон қилинганини маълум қиламиз.
Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
- коммунал соҳада 3 йил тажрибага эгалик;
-"Коммунал ўқув" сертификатининг мавжудлиги;
- моддий-техник базасининг мавжудлиги;
- охирги уч йиллик баланс ҳисоботи;
- тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
- ташкилот гувохномаси ва низоми.
Талабгорлардан юқорида қайд этилган маълумотларни танлов комиссиясига тақдим этиш сўралади.
Мурожаат учун манзил: Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимлиги биноси

Мурожаат учун тел: 74 - 323 - 10 - 55
БАЛИҚЧИДА АРЗОНЛАШГАН ОЗИҚ - ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИНИНГ КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Айни кунларда моҳи Рамазон меҳмон бўлиб турган муборак ойда Балиқчи тумани ҳокимлиги , иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Балиқчи туман бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Эътиборлиси , кўчма савдо дўконларидаги озиқ - овқат махсулотлари арзон ва сифатли нарҳларда харидорларга етказиб берилмоқда. Кўчма савдо дўконларининг сифатли ва арзон озиқ - овқат махсулотлари билан таъминланиши Балиқчи тумани ҳокими ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Балиқчи туман бўлими томонидан мунтазам назорат қилиниб , амалий ёрдам берилмоқда. Мурожаатлар учун департаментнинг туман бўлимида 74 323 14 46 рақамли ишонч телефони ташкил этилган. Бугундан бошлаб озиқ - овқат махсулотлари ортилган 7 та кўчма савдо дўконлари маҳаллаларга йўл олишди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарори қабул қилинди

🔢 Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

▫️1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
▫️2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
▫️3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
▫️4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
▫️5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.

☑️ 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.

📌 Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:

🔹туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
🔹вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
🔹республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор