BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI
5.21K subscribers
39.8K photos
4.13K videos
89 files
9.51K links
Bag'dod tumani hokimligi Axborot xizmati | rasmiy
Download Telegram
Орол фожиаси ҳақида чиқиш ва Майкл Жексоннинг афсонавий қўшиғи билан. Самарқанд экофоруми якунланди

4 кун давом этган экофорум якунига кўра минтақа ёшлари экологик вазиятни яхшилаш бўйича якуний сараланган таклифларини билдиришди. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам қатнашди.
6 октябрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво
ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Bag’dod tumanidagi "IT Park"da umumta'lim maktablarining 9-, 10- va 11- sinf o‘quvchi qizlari uchun BEPUL TA’LIM yo‘lga qo‘yildi.

Bu yerda siz KOMPYUTERda dasturlashni mukammal o’rganasiz.

Shoshiling, bunday imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!

Ma'lumot uchun:
(+99891) 787-11-99
Telegram: @NurmuhammadMamajonov
Manzil:
tuman pochta-aloqa bog‘lamasi binosining 2- qavati.
Tuman hokimligi binosi yon tarafida.
Боғишамолда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш ишлари давом этяпти

Бағдод туманининг "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни бартараф қилиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Куни кеча ушбу манзилда яна 30 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

Таъкидлаш лозимки, алоҳида дастурга асосан, маҳалла ҳудудидаги ностандарт симёғочлар ўрнига 150 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 2 км. узунликда 0.4-10 кВ ли электр узатиш тармоғини барпо этиш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда мавжуд трансформаторлар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, маҳаллада яна 2 та (250 ва 160 кВА) янги трансформатор ўрнатилиши кўзда тутилган.

Масъулларнинг маълум қилишича, янги ўрнатилган таянчлар маҳалладаги 100 дан ортиқ аҳоли хонадони, 1 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 6 та тадбиркорлик субъектига сифатли электр энергияси етказиб берилишини таъминлайди.

Умуман олганда, туманда қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасидаги ишлар қизғин давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Алоҳида дастур асосида Бағдоддаги 1 минг 155 та хонадон ичимлик суви таъминотига илк бор эга бўлади

Бағдод туманида алоҳида дастур асосида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, дастурга кўра, тумандаги "Намуна", "Боғишамол", "Чўлюнус" ҳамда "Қўштегирмон-2" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жами 11 км. узунликда ичимлик суви тармоғи ва 1 та янги сув иншооти қурилиши режалаштирилган бўлса, ҳозиргача ушбу манзилларда тармоқ тортиш ва ичимлик сув қудуғини қазиш ишлари тўлиқ якунланди. Сув иншооти биносини қуриш ҳамда ҳимоя зонасини ташкил этиш эса давом этмоқда.

Дастурга мувофиқ белгиланган ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тўғри ва сифатли бажарилиши юзасидан доимий назорат олиб борилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Режалаштирилган ишлар тўлиқ якунлангач, айни ҳудудларда яшовчи 5 минг 356 нафар аҳоли ёки 1 минг 155 та хонадон илк бор тоза ичимлик суви тармоғига эга бўлади ҳамда бу борадаги кўпгина мурожаатлар бутунлай ижобий ечим топади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.