Бағдодлик тадбиркорнинг Хитойга қилган сафари манфаатли бўлди
Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида 4-11 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди. Эътиборлиси, Бағдод туманидаги “Тashabbus trans” қўшма корхонаси раҳбари Эркинжон Холматов мазкур делегация таркибидан ўрин олиб, якунда бир қатор манфаатли келишувларга эришди.
- Хитой – транспорт ишлаб чиқариш саноати жадаллик билан ривожланаётган давлат ҳисобланади, - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашади Эркинжон Холматов. – Мамлакатда айни шу йўналишда 100 дан зиёд завод фаолият юритаётгани бу фикримизни тасдиқлайди. Сафаримиз давомида “Yutong”, “King Long”, “Golden Dragon”, “Foton” каби халқаро нуфузга эга бўлган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдик. Ўзаро музокаралар давомида икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди. Жумладан, Фарғона шаҳри ичида йўловчи ташиш хизматини такомиллаштириш учун “King Long” заводидан сиғими 65-70 киши ва узунлиги 8,5-9 метр бўлган замонавий автобуслардан 100 дона ҳамда 15 ўриндиқли микроавтобуслардан 30 дона харид қилишга келишдик. Завод раҳбарияти буюртмаларимизни келаси йилнинг июнь ойига қадар етказиб бериш мажбуриятини олди ва брутто-шартнома бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш белгиланди.
Тадбиркорнинг маълум қилишича, ҳозирда вилоят раҳбарининг тавсиялари асосида автобусларнинг шаҳар ҳудудига мос равишда рангги ва бошқа хусусиятлари танланиб, бу борада ишлаб чиқарувчилар билан қўшимча музокаралар олиб давом этмоқда.
Умуман олганда, Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давомида жами 32 та, шундан умумий қиймати 1,37 млрд. доллар бўлган 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномалари имзоланди.
Маълумот учун: брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.
—
Программа пребывания Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Душанбе началась со встречи с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.
#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бағдодда 220 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари йўналтирилиши ҳисобига 43 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Маҳбуба Абдураҳмонова - Бағдод туманининг "Қаҳат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ишсизлиги сабабли "Аёллар дафтари"га олинган. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан касб-ҳунарга ўқитиш марказида пазандалик сир-асрорларини пухта ўзлаштирган ва тегишли сертификатни қўлга киритган Маҳбубахон эндиликда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи. Бунинг учун унга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан субсидия асосида электр печи берилди.
- Маҳалламизда камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди, - дейди "Қаҳат" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов. - Жорий йил бошидан буён 46 нафар фуқарога жами 837 млн. сўм кредит маблағлари, 3 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машинаси берилган бўлса, 28 нафар фуқаро доимий ва мавсумий ишларга жойланди. Бугун эса Маҳбуба Абдураҳмонова ва яна 2 нафар фуқаромизга электр печи берилиб, бандлиги таъминланди.
Мамлакатимизда хотин-қизларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини ҳал этиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, барча ҳудудларда "Аёллар дафтари"нинг юритилиши ҳар бир хотин-қизнинг тақдири давлатимиз эътиборида эканидан далолат.
Бағдод туманида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, бугун туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан субсидия тариқасида электр печлари берилиши ҳисобига 43 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тегишли масъуллар қатнашди.

Ер ости сувлари сатҳи ва захиралари камайиб кетаётган 23 та туманда қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди
Мутахассислар хулосасига кўра, тасдиқланган миқдордан ортиқча сув олиш сув сатҳининг пасайиб кетишига ва бу захираларнинг бир неча йил ичида тугашига олиб келиши мумкин.
Натижада ичимлик сув манбаси бўлган қудуқлар қурийди ва катта маблағлар ҳисобига қурилган ичимлик сув иншоотлари сув бермай қўяди.
Ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, ер ости сувларнинг камайиши ҳамда ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.

Forwarded from Region | Fergana
#Бағдод_тумани
🔹Туманда 220 млн. сўм субсидия маблағлари йўналтирилиши ҳисобига 43 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF