BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI
5.22K subscribers
39.7K photos
4.11K videos
89 files
9.49K links
Bag'dod tumani hokimligi Axborot xizmati | rasmiy
Download Telegram
Алоҳида дастур асосида Бағдоддаги 1 минг 155 та хонадон ичимлик суви таъминотига илк бор эга бўлади

Бағдод туманида алоҳида дастур асосида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, дастурга кўра, тумандаги "Намуна", "Боғишамол", "Чўлюнус" ҳамда "Қўштегирмон-2" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жами 11 км. узунликда ичимлик суви тармоғи ва 1 та янги сув иншооти қурилиши режалаштирилган бўлса, ҳозиргача ушбу манзилларда тармоқ тортиш ва ичимлик сув қудуғини қазиш ишлари тўлиқ якунланди. Сув иншооти биносини қуриш ҳамда ҳимоя зонасини ташкил этиш эса давом этмоқда.

Дастурга мувофиқ белгиланган ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тўғри ва сифатли бажарилиши юзасидан доимий назорат олиб борилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Режалаштирилган ишлар тўлиқ якунлангач, айни ҳудудларда яшовчи 5 минг 356 нафар аҳоли ёки 1 минг 155 та хонадон илк бор тоза ичимлик суви тармоғига эга бўлади ҳамда бу борадаги кўпгина мурожаатлар бутунлай ижобий ечим топади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Keксалар ҳолидан хабар олинди

Бағдод туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мактубахон Аҳмедова ва мактаб психологи Барнохон Аҳмадалиева ўқувчилар билан биргаликда "Саховат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кекса-нуронийлар ҳолидан хабар олдилар.

"Кексалар ҳафталиги" доирасида ташкилланган йўқлов 96 ёшли Абдували ота ҳамда Чўлпоной момонинг қаддини осмон қадар юксалтирди.

Турли соҳаларда узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган, фарзандлар ва набиралар ардоғида бўлган нуронийлар кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромдан жуда мамнун ва мутаассир бўлишди.

Йўқлов давомида, нуронийларимиз ёшларга ўзлари босиб ўтган умр йўллари ҳақида ҳаётий ҳикоялар сўзлаб беришди, юртда тинчлик-осудалик бардавом бўлиши учун дуолар қилишди.

Нуронийларга мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.
Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари ва меҳмонлари!

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни янада такомиллаштириш, мурожаатларни ўз вақтида ва шаффоф ижро этилишини назорат қилиш мақсадида “Менинг Фарғонам” (my.fergana.uz) интерактив портали янада такомиллаштирилди.

Эндиликда портал орқали аҳоли ўзининг ижтимоий муаммолари билан бир қаторда, таклифлари ва мурожаатларини ҳам масъул ташкилотларга юбориш имконияти яратилди.

Тизимдан фойдаланиш учун веб браузердан my.fergana.uz манзилини киритинг ёки телефонингизга порталнинг мобил иловасини юклаб олинг.

Сиз мурожаатингизни бевосита тегишли ижрочи ташкилотга юборишингиз ва ҳолати бўйича аниқ вақт ичида кузатиб боришингиз мумкин. Бундан ташқари, сизнинг мурожаатингиз ўзингиз яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раислари ёрдамида ушбу тизимга киритиш ва назоратга олиш имконияти мавжуд. Мурожаатингизда кўрсатилган ҳар бир масала вилоят ҳокимлигида ташкил этилган махсус ишчи-гуруҳ томонидан назоратга олинади.

Вилоят ҳокимлиги ишчи-гуруҳи телефон рақами: 73 229-12-34

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Бағдод туманида кўчма диагностика мажмуаси ёрдамида тиббий кўрик ташкил этилди

“OITS INFOSVYAZ ” жамғарма лойиҳаси доирасида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази “Мобиль комплекси” Фарғона вилояти бўйлаб тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Режага мувофиқ, Данғара, Бағдод, Ўзбекистон туманларида ўтказиладиган кўрикларга мазкур фаолиятга алоқадор барча диагностик воситалар ҳамда зарур мутахассислар жалб этилган.

— Бу тадбир Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, назорат қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш дастурлари доирасида амалга оширилмоқда, — дейди вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи Эъзозхон Абдумуталова. — Ушбу кўчма диагностика мажмуасининг ёрдами билан вилоятимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли юқумли касалликларнинг белгилари, юқиш йўллари тўғрисида ўз вақтида маълумот олишлари мумкин.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.