Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.11K subscribers
1.64K photos
546 videos
4 files
1.18K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
2020 йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини тўлдириш учун 65,5 мингдан зиёд кредит буюртманомаларига асосан 31,1 трлн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида эса 31 мингдан ортиқ кредит буюртманомаларига мувофиқ, 25,4 трлн. сўмлик кредитлар ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўп маблағлар ажратилди. Шундан 7,4 трлн. сўми экспортёр корхоналар улушига тенгдир.

“Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида Банк томонидан тадбиркорларга тақдим этилаётган револьвер кредитларнинг тартиб-тамойиллари ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, ҳудудларда тадбиркорлар ўртасида ўтказилаётган семинарлар хусусида сўз юритилади.

Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

@b_bozorov
«Узпромстройбанку» присвоен статус работодателя, аккредитованного ACCA. Сертификат ACCA подтверждает соответствие «Узпромстройбанка» международным стандартам профессионального развития специалистов в области финансов, учета и аудита (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/12/03/sqb/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SQB ҳафталик дайджест энди видеоформатда!

Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти ва ҳаётига оид энг долзарб, қизиқарли янгиликларни қисқа шаклда тақдим этиб борадиган SQB ҳафталик дайджестининг илк сонида тугалланаётган ҳафтадаги воқеликлар ёритилади.

Марҳамат, томоша қилинг!

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда аҳоли ва қурилиш ташкилотларига янги имкониятлар бериш, ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш каби бир қатор устувор вазифалар белгиланди.

Соҳадаги шу ва бошқа ўзгаришлар хусусида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви раиси, Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев “Таҳлилнома” дастурига интервью берди.

@b_bozorov
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
Ходимлар - бизнинг ифтихоримиздир!🤩 Биз уларни юксак қадрлаймиз🥰

Кўпгина мутахассислар маълум бир даражага эришгандан сўнг, ўз устида ишлаш, қобилияти ва лаёқатларини равнақ топтиришни тўхтатадилар.
Аммо SQB ходимлари учун бундай вазият нотаниш ва номуносибдир.🙅‍♀️
Бизнинг ходимларимиз ўз устида ишлаб, мусобақаларда пулли совринларни ҳам қўлга киритишмоқда.

👉Фоторепортаж сизга ҳам илҳом бағишлаши, шубҳасиз🏆

Биз билан бирга бўлинг👇
🔺Instagram🔺telegram
🔺facebook 🔺linkedin

💙🤍❤️

Сотрудники - наша гордость! 🤩 Мы их высоко ценим 🥰

Многие профессионалы перестают работать над собой и развивать свои способности и таланты, когда достигают определенного уровня.
Но для сотрудников SQB такая ситуация незнакома и неуместна. 🙅‍♀️
Наши сотрудники работают над собой, а также выигрывают денежные призы в конкурсах.

👉 Без сомнения, фоторепортаж вас вдохновит 🏆

Будьте с нами везде👇
🔺Instagram🔺telegram
🔺facebook 🔺linkedin
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Муҳтарам акциядорлар, ҳамкорлар ва мижозлар!


Бу йил Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонламоқдамиз.
Ушбу қутлуғ айём билан Сиз азизларни чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Қайд этиш керакки, Бош қомусимиз моҳиятида энг аввало инсонпарвар давлат ва жамиятни барпо этиш мақсади муштарак бўлиб, ҳурматли Президентимиз томонидан янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган “Инсон қадри учун” тамойили ҳам ана шу улуғвор мақсадни амалда таъминлашга қаратилган.

Шу боис бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини ҳимоялаш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ, соғликни сақлаш, таълим-тарбия ҳамда молия-банк каби қатор соҳаларда муҳим конституциявий тамойиллар асосида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Айниқса, инсонпарварлик тамойили бутун инсониятни синовдан ўтказаётган коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизнинг кўп талофат кўрмай, энг оғир шароитдан ҳам эсон-омон чиқиб олишида муҳим роль ўйнади.

Айни пайтда республикамизда биргина иқтисодиёт йўналишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳияти юксалтириш, шунингдек банк тизимини трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган фаол ишлар замирида ҳам халқ манфаатлари, улар учун фаровон ҳаёт шароитларини яратиш мақсади ётибди.

Қадрли ҳамюртлар!

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга тан-сиҳатлик, хонадонингизга файзу барака, меҳнат фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Жаннатмакон юртимиз осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлсин!

Эҳтиром ила,
Сахи Аннакличев, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси
Беҳбудий бобомиз "Ҳақ олинур, берилмас" деганларида бугунги ҳуррият замонларни, суверенитети белгиланган Бош қомусига эга мустақил Ватанга эга бўлишликни орзу қилган бўлсалар ажаб эмас.

Шу маънода бугунги айём - Бош қомусимиз қабул қилинган кун ҳар бир Ватандош учун жуда улуғ ва айни пайтда Ўзбекистон халқи минг йиллар давомида орзу қилган мақсадлар ушалишининг амалий ифодасидир.

Шундай экан бу кун мустақиллик куни сингари буюк кундир. Барчангизни шу кунга етказгани билан чин дилдан табриклайман! Мустақиллигимиз асоси бўлмиш Конституция куни муборак бўлсин!

@b_bozorov
​​Ўзсаноатқурилишбанк «Wood&Co» кўмагида инвесторлар билан навбатдаги учрашувни ташкил этди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари «Wood's Winter Wonderland EME Conference» анжумани доирасида инвесторлар билан видеоалоқа (Investor Call) тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувда қатнашди.

Тадбир Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи инвестицион компания – «Wood&Co» кўмагида ташкил этилиб, унда “Dunross & Co” (Швеция), “Impera Capital” (Туркия), “RVX Asset Management” (АҚШ), “Stewart Industries Inc.” (АҚШ) ва “T.Rowe Price Intlernational” (АҚШ) халқаро инвестицион ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашув доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банкнинг сўнгги молиявий кўрсаткичлари, унинг коронавирус пандемияси шароитида молиявий барқарорлигини сақлаш бўйича қабул қилинган превентив чора-тадбирлари, муассасада халқаро сифат стандартларига мувофиқ трансформация жараёнлари, шунингдек, етакчи чет эл молиявий институтлар ва банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хорижий инвестициявий ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Ўтказилган онлайн учрашув натижасида Ўсаноатқурилишбанкнинг манфаатдор халқаро инвестицион компаниялар ва бизнес-акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлиги янада кенгайиши кутилмоқда.

Маълумот учун: “WOOD & Co.” шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда етакчи инвестицион банк ҳисобланиб, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Банк 1991 йилдан бошлаб бутун дунёда кенг қамровли инвесторлар базасини яратди. Бугунги кунда муассаса ўз фаолиятини Варшава, Прага, Бухарест, Братислава, Милан ва Лондон шаҳарларида жойлашган офислари орқали амалга ошириб келмоқда.

@b_bozorov
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
📣 10-dekabr — O'zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilingan kun.

Vatanimizning madhiyasi — ulkan yutuq va muvaffaqiyatning shubhasiz ramzi, o'lkamizning qadimgi tarixi va go'zalligining ifodasidir.

SQB sizni, aziz do'stlar, mamlakatimiz tarixidagi muhim sanalardan biri bilan chin qalbdan tabriklaydi va sizga yangi yutuqlar, quvonchli hodisalar va muvaffaqiyatlar tilab qoladi!
——————————
📣 10 декабря - День принятия Государственного Гимна Республики Узбекистан.

Гимн нашей Родины - несомненный символ великих достижений и успехов, отражение вековой истории и красоты нашего края.

SQB от всей души поздравляет вас, дорогие друзья, c одной из знаменательных дат в истории нашей страны и желает вам новых побед, радостных событий и дальнейших успехов!
⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2021 йил 10 декабрдан бошлаб:

ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинмоқда;

эҳтиёжманд шахсларга дастлабки бадал учун субсидия қатъий белгиланган 32 млн сўм миқдорида тўланиши белгиланмоқда;

эҳтиёжманд шахсларга фоиз тўловлари учун субсидиялар барча ҳудудлар учун бир хил – 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи кредитнинг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қарз олувчи қийматнинг қолган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди;

фуқароларга ипотека кредитини олишда кафил сифатида яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, уй-жой қуриш харажатларини мақбуллаштириш ва нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:

электрон аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган қисмини 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;

2024 йил 1 январга қадар янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши назарда тутилмоқда;

2023 йил 1 январга қадар:
🔹 цемент ва энерготежамкор базальт қопламалари импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланмоқда;
🔹 уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинмоқда;

2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилади.
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати 6-12 декабрь кунлари республикамиз ва банк ҳаётида содир бўлган энг муҳим воқеалар дайджестини тақдим этади:

🔴Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлди. Ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

🔴 Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Ўз табригида Президент конституциявий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди.

🔴 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси – Қурилиш материалларини ривожлантириш бўйича Кенгаш раиси Сахи Аннакличев “Таҳлилнома” кўрсатувига махсус интервью берди.

🔴 Шунингдек, якунланаётган ҳафтада Ўзсаноатқурилишбанкда инвесторлар билан навбатдаги Investor Call, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” номли байрам тадбирлари ўтказилди.

@b_bozorov
​​JOYDA иловасидаги товар ва хизматлар сони 10 мингдан ортди!

Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанкнинг JOYDA иловаси орқали таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизмат турлари 10 мингдан ошди. Ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва савдо ташкилотлари (мерчантлар) билан ҳамкорлик кўлами қарийб икки юзга етди.

Маркетплейс ишга туширилгандан буён 2020 йил якунига қадар жисмоний шахслар томонидан 5 644,5 млн. сўм қийматдаги 1600 дан зиёд турдаги товарлар сотилган бўлса, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, 28 344,7 млн. сўмлик 6 870 дан ортиқ товарлар бўйича харидлар амалга оширилди.

Онлайн банк хизматлари ҳамда харидларни ўзида бирлаштирган JOYDAга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини инобатга олиб, Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати JOYDA иловасининг имкониятлари, қулайликлари ва кутилаётган янги хизматлар ҳақида таҳлилий мақола тайёрлади.

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳудудларда йигирма мингдан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазди. “Узрепорт” телеканали бу борада Тошкент шаҳрида Банк томонидан амалга оширилган ишларни ўз объективига муҳрлади.

@b_bozorov
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
В Узпромстройбанк требуется cпециалист-эколог! 🍃

🔷В ВАШИ ОБЯЗАННОСТИ БУДЕТ ВХОДИТЬ

🔹 оценка экологических и социальных рисков деятельности заемщика/предлагаемых проектов;
🔹 анализ соответствия деятельности заемщиков требованиям национального законодательства и международным стандартам в области охраны окружающей среды, а также предложение мероприятий для улучшению их деятельности;
🔹 консультация структурных подразделений банка по вопросам охраны окружающей среды и другим социальным аспектам;
🔹 проведение аудитов деятельности клиентов и подготовка отчётов.

🔷 ДЛЯ ЭТОГО ВАМ ПОТРЕБУЕТСЯ

🔹
Высшее образование (охрана окружающей среды, экологический менеджмент);
🔹 Знание узбекского, русского, английского языков;
🔹 Опыт работы в оценке воздействия на окружающую среду (инженер-эколог) – 3 года;
🔹 Опыт работы или консультаций в аудите окружающей среды, здоровья и безопасности;
🔹 Знание местного законодательства в области охраны окружающей среды;
🔹Уверенный пользователь ПК (MS Office);
🔹Готовность к командировкам.

📧 [email protected]

Кандидаты будут рассматриваться на конкурсной основе.

Будьте с нами везде👇
🔺Instagram🔺telegram
🔺facebook 🔺linkedin
2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги 50 000 сўм ва 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилади.

@b_bozorov
⚡️“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Uzcard терминалларида Visa карталарини қабул қилишни бошлади

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “Ягона умумреспублика процессинг маркази” ва Visa халқаро тўлов тизими билан биргаликда аҳоли ўртасида нақдсиз тўловларни оммалаштириш ҳамда ривожлантириш мақсадида “Uzcard терминал тизимида Visa карталари эквайринги” лойиҳасини амалга оширди.

Эндиликда “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ савдо терминаллари ва банкоматлари Visa халқаро карталарига ҳам хизмат кўрсатади.

Натижада “Ўзсаноатқурилишбанк” савдо-сервис корхоналарига Visa карталари бўйича хизмат кўрсатишга, мазкур турдаги карта эгаларига эса, Uzcard терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун тўловларни бемалол амалга ошириш имконига эга бўлди.

@b_bozorov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари иш фаолиятини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси аъзоси ҳисобланади.

@b_bozorov