Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.08K subscribers
1.65K photos
548 videos
4 files
1.18K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эълон қилинган ҳафталик янгиликлар.


☑️ Ўзсаноатқурилишбанк ижтимоий тармоқларда банк номи остида норасмий, тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилишига ишонмасликка чақиради.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан жойир йилнинг 27-29 октябрь кунлари Бухоро, Жиззах ва Самарқандда тадбиркорлар учун 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти ўтказилди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк 28-октябрь куни ташкил топганига 99 йил бўлганлиги муносабати билан банкимиз раиси С.Аннакличев ходимларга байрам табриги йўллади.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк атроф-муҳитни муҳофаза қилишни устувор сиёсатга айлантирган Ўзбекистондаги илк ва ягона тижорат банки эканлигини исботлади.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкда MoneyGram бир лаҳзада пул ўтказмалари .
Тезлик, оддийлик, сифат ва ишончлилик.

@b_bozorov
💸 Investitsion loyihalaringizga turtki bering - SQBda India Exim Bank’dan kredit liniyalarini rasmiylashtiring!

🏢 Mahsulotlarni eksport qilishni boshlash uchun korxonaning ishlab chiqarish quvvatini oshiring.
👥 Biznesingizni kengaytiring va yangi ish o'rinlari yarating;
🌿 Energiya tejaydigan uskunalar sotib oling;
🛒 Iste'molchilar talabiga sazovor mahsulotlarni ishlab chiqarishni boshlang.

Sizga bu va boshqa vazifalarni hal qilishga India Exim Bank kredit liniyasi yordam beradi:

💰shartnoma qiymati va valyutasi - 25 mln AQSh dollari;
kredit muddati - 5 yil. Imtiyozli davr - 2 yil;
🇺🇿 xizmatdan O'zbekiston bo'ylab SQB ning istalgan filialida foydalanish mumkin;
8️⃣% - taxminiy indikativ foiz stavkasi.

India Exim Bank’dan kredit liniyasi haqida ko’proq ma’lumot - sqb.uz saytimizda

Batafsil:
📱@sqbsupport
☎️ 712004343 yoki 1180
Энг қулай автокредит қидиряпсизми?

Унда Ўзсаноатқурилишбанкнинг:

фоиз ставкаси йиллик 20 фоиздан бошланадиган
муддати 4 йилгача
6 ойгача имтиёзли даврга эга автокредити айнан Сиз учун!

Шошилинг! Бундай таклиф ҳамиша ҳам бўлавермайди!😎

Батафсил: https://sqb.uz/uz/individuals/credits/avtokredit-uz/

@b_bozorov
Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zsanoatqurilishbank korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro menejmentni joriy qiladi

Ayni kunlarda O'zsanoatqurilishbank o’quv markazida Komplaens-nazorat xizmatining 20 nafar xodimi ISO 37001 standarti bo’yicha malaka oshirmoqda.

Bu esa amalda:

Bankdagi korrupsiyaviy xavf-xatarlarni oldini olish, baholash va tizimli chora-tadbirlarni ishlab chiqish;

Xodimlar, mijozlar va hamkorlar o’rtasida korrupsiyadan xoli bo’lgan munosabatlarni o’rnatishga erishish;

Xizmatlarning tezkor, shaffof hamda to’laqonli bo’lishini ta’minlashda muhim omil bo’lib xizmat qiladi.

Ma’lumot o’rnida: o'quvlarning birinchi bosqichida 15 nafar xodim o’qitilib, sertifikatlangan.

@b_bozorov
#МуҳимЭслатма!

Кеча мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилди. Оқибатда тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

Гидрометеорология хизмати маркази прогнозига кўра, бугун, яъни 5 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 5-10м/с, республикамизнинг бошқа жойларида эса 7-12м/с даражасига етиши қайд этилган.

Ҳурматли юртдошлар, кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида зарурат бўлмаса, уйдан чиқманг, деразаларни ёпиб, бино ичидаги яшаш хоналарида намликни оширишга ҳаракат қилинг.

Банк хизматларидан онлайн тартибда фойдаланинг. Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк JOYDA ва PSB Mobile мобил иловалари орқали барча турдаги коммунал тўловлари, кредит тўловларини сўндириш, омонатлар очиш ва бошқа кўплаб хизматлардан уйдан чиқмасдан фойдаланиш мумкин. JOYDA маркетплейси орқали маҳсулотларни бўлиб тўлаш тартибида онлайн харид қилиш мумкин. Шунингдек, Банк колл-марказининг 712004343 ёки 1180 рақамлари 24/7 тартибида ишлаб турганини эслатамиз.

@b_bozorov
⚡️SQB Ўзбекистондаги энг қадимий банкка 3D-саёҳат қилиш имкониятини яратди

Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк Мирзо Улуғбек филиали жойлашган мазкур бино нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёдаги энг қадимги банк иншоотларидан бири ҳисобланади.

1895 йилда Россия империяси Давлат банкининг собиқ Тошкент филиали сифатида иш бошлаган ушбу бетакрор тарихий обида пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони ансамблининг бир қисми ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, банк биноси бугунги кунга деярли ўзгармаган шаклда етиб келган.

Банкнинг ташқи кўриниши ўша давр биноларига хос неоклассицизм услубида қурилган. Ички кўриниши – Россия Империяси Давлат банки давридан буён сақланиб қолган қисмлар тўпламидан иборат бўлиб, қайта тикланган. Хусусан, сақланиб қолган полнинг қисмини такрорловчи плита нақшлари, гипсли шифтнинг плинтуси қайта тикланган.

Бу ерда, шунингдек, ХIХ асрнинг асл меъморий элементларини: деворий печ ўтхонаси эшиклари, Франц Сан-Галли чўян қуйиш ва механика заводининг катта эшиклари, пул ва бошқа молларни кўтариш механизмларини кўриш мумкин.
Амалиёт хонасида Тошкент давлат банкининг биноси, Қўқондаги Москва ҳисоб палатаси, Самарқанддаги ғазна, Николаев, Романовский кўчалари, Кауфман катта кўчаси ва бошқаларнинг тарихий фотосуратлари жойлаштирилган.

Уч йил аввал Ўзсаноатқурилишбанк томонидан реставрация қилинган ушбу банк-музей ҳақида бундан-да кўпроқ ва бундан-да қизиқарлироқ таассуротларга эга бўлишни истасангиз, қуйидаги ҳавола орқали ўтинг ва Ўзбекистондаги энг қадимий банк бўйлаб 3D форматда онлайн саёҳат қилинг!

https://uzbekistan360.uz/ru/location/sanoat-qurilish-bank5jm

@b_bozorov
Qarshi oling — SQBdan takomillashtirilgan Visa Card!

Biz yana Visa xalqaro kartalarini chiqarishni va ularga xizmat ko'rsatishni boshladik.

Barcha yangi kartalarimiz kontaktsiz to'lovni qo'llab-quvvatlaydi, shuningdek ular bilan internetda xarid qilish xavfsizdir!

Visa kartasini hammaga bepul ochib beramiz, hatto xizmat ko'rsatish uchun komissiya ham olmaymiz!

Shuningdek, bizda kartalar hisobini to'ldirish va Visadan boshqa istalgan SQB kartalariga pul o'tkazish foizsiz!

💳 O’z Visangizni tanlang va bankimizning istalgan filialida rasmiylashtiring.

⭐️ Visa Classic:
✔️ochish v
a xizmat ko’rsatish - bepul;
✔️tovarlar va xizmatlar uchun to’lashda Uzcard va Humo terminallarida komissiya - 0️⃣
✔️ SQB kassalarida naqd pul yechish - bepul.

🔝 Visa Platinum:
✔️ dunyo b
o'ylab tovarlar va xizmatlar uchun to'lov - komissiyasiz;
✔️ shuningdek, sayohatda o’ziga xos imtiyozlar:
- mijozlarni global qo'llab-quvvatlash xizmati;
- chet elda safarlarni sug'urta qilish xizmati;
- Lounge Key dasturi doirasida biznes zallarga yiliga 2 marta bepul tashrif;
- dunyo bo'ylab mehmonxonalarni band qilish uchun 12% chegirma.

Bepul bo'lsa, oltin emas platina bo’lsin😉

Ko'proq ma'lumot bu yerda:
📱 @sqbsupport
☎️ 712004343 yoki 1180
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти қасамёд қилди

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SQB green banking - ғуборсиз дунёни яратиш сари!

Сўнгги кунлардаги воқеликлар атроф-муҳитни асраб-авайлаш яна бир марта қанчалик муҳим эканини кўрсатди.

Шу боисдан биз бугун Ўзбекистонда биринчи марта Ўзсаноатқурилишбанкда йўлга қўйилган green banking ҳақида батафсил сўзлаб беришга қарор қилдик.

Зеро, табиатни асраш, хусусан, чанг-ғуборсиз дунёни сақлаб қолиш ҳам бугун Сизу бизнинг қўлимизда экан, бу борадаги ташаббусларни амалга оширишни пайсалга солишга энди ҳаққимиз йўқ!

@b_bozorov
Ҳамдардлик

Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси куни кеча йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган Халқ банки Нурота филиалининг 3 нафар ходими яқинларига, Халқ банки бошқарувига ва кўп минг сонли жамоасига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эълон қилинган ҳафталик янгиликлар

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкдан инвестицион лойиҳаларингизни ривожлантириш учун India Exim Bank дан кредит линияларини расмийлаштиринг.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкдан супер автокредит. Муддати 4 йилгача, имтиёзли даври 6 ой, фоизи 22% дан.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро менежментни жорий қилмоқда.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк мижозлари ҳозирги кунда кўчага чиқмаган ҳолда банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунинг учун JOYDA ва PSB Mobile мобиль иловаларини юклаб олсангиз кифоя.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк бугунги кунда ўзининг энг қадимги биносига 3D-саёҳат қилиш имкониятини яратди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк такомиллиштирилган, янгича Visa карталарни чиқаришни бошлади.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк трмонилан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти Нукусда ҳам ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қўлланмаларни банкнинг расмий сайтидан (sqb.uz) бепул юклаб олиш мумкин.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкда йўлга қўйилган green banking ҳақида қуйидаги видеолавҳада батафсил билиб олишингиз мумкин👇.

@b_bozorov
Келгуси йил Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда соҳада келгуси йилга мўлжалланган вазифалар ҳам кўплиги қайд этилди. Жумладан, 32 та йирик давлат активини сотиш, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368 та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган. Ҳудудларда 770 та актив сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган. Мутасаддиларга шу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

@b_bozorov
Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги давом этмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Бутунжаҳон жамғариш куни” халқаро таълим кампанияси доирасида республика умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган “Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” давом этмоқда.

Шу кунга қадар банкнинг ҳудудий филиаллари томонидан 20га яқин умумтаълим мактабларида ўтказилган очиқ дарсларда жами 1254 нафар ўқувчи қамраб олинди.

– Болалар ҳамда ўсмир ёшларнинг молиявий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ушбу лойиҳа, ўз навбатида, банк хизматларини тарғиб қилишнинг муқобил усулларидан бири сифатида ҳам устувор аҳамият касб этади, – дейди Банк Ўқув маркази директори Н.Ҳайдаров. – Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурларида айнан банк маҳсулотлари – “Пул жамғариш”, “Банк карталари”, “Замонавий банк хизматлари”, “Валюта айирбошлаш амалиётлари”, “Кредит ва депозит калькулятори” каби мавзуларга катта эътибор қаратилган.

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ҳамда аҳоли (шу жумладан, мижозлар) билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида янги тизим йўлга қўйилди.

Эндиликда ҳар бир филиал бошқарувчиси Facebook'да ўз расмий саҳифасига эга бўлди. Саҳифаларда ҳар бир филиал номи, бошқарувчиси исми шарифи ҳамда улар билан алоҳида боғланиш имконини берувчи телефон рақами ва электрон почтаси қайд этилди.

Қуйида мазкур тизим бўйича ҳудудий филиаллардаги масъулларнинг Facebook’даги саҳифаси ҳаволалари келтирилган:

▶️ Қорақалпоғистон минтақавий филиали

▶️ Бухоро минтақавий филиали

▶️ Фарғона минтақавий филиали

▶️ Андижон минтақавий филиали

▶️ Самарқанд минтақавий филиали

▶️ Қашқадарё минтақавий филиали

▶️ Жиззах минтақавий филиали

▶️ Наманган минтақавий филиали

▶️ Сурхондарё минтақавий филиали

▶️ Навоий минтақавий филиали

▶️ Сирдарё минтақавий филиаи

▶️ Хоразм минтақавий филиали

▶️ Тошкент вилояти минтақавий филиали

▶️ Қўқон филиали

▶️ Ангрен филиали

▶️ Олмалиқ филиали

▶️ Қибрай филиали

▶️ Киргули филиали

▶️ Бекобод филиали

▶️ Чирчиқ филиали

▶️ Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси

▶️ Миробод филиали

▶️ Қатортол филиали

▶️ Олмазор филиали

▶️ Яшнобод филиали

▶️ Ракат филиали

▶️ Учтепа филиали

▶️ Чилонзор филиали

▶️ Шахристон филиали

▶️ Юнусобод филиали

▶️ Лабзак филиали

▶️ Мирзо Улуғбек филиали

▶️ Ал-Хоразмий филиали

▶️ Сергели филиали

▶️ Қўнғирот филиали

▶️ Тахиатош филиали

▶️ Муборак филиали

▶️ Тўқимачилик филиали

▶️ Қоровулбозор филиали

▶️ Бунёдкор филиали

▶️ Хонобод филиали

▶️ Саросиё филиали

▶️ Амир Темур филиали

Таъкидлаш жоизки, ушбу тизим асосида биз ҳудудлардаги филиалларимизда тайинлаган ушбу масъулларимиз орқали вилоятлардаги оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари ҳамда блогерлар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишни мақсад қилдик.

@b_bozorov
​​S&P Global Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг кредит рейтинги прогнозини оширди

Standard & Poor’s Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзсаноатқурилишбанкнинг “BB-” рейтинг даражасини тасдиқлаб, кредит рейтинги прогнозини “салбий”дан “барқарор”га оширди.

Барқарор прогноз банкнинг резервларни шакллантиришда қўшимча муҳим эҳтиёжлар ёки кредитлашнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши билан боғлиқ ҳолда таваккалчиликлар пасайишига кўра капиталлашувнинг адекват кўрсаткичларини сақлаб қолишига асосланади.

S&P Global Ratings томонидан қайд этилишича, 2024 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган хусусийлаштириш жараёнларига тайёргарликка қарамасдан, келгуси икки йилда банк ўзининг мустаҳкам бизнес-позицияси ҳамда давлат билан яқин алоқаларини сақлаб қолади.

Пандемия билан боғлиқ иқтисодий таҳдидлар шароитида Ўзсаноатқурилишбанк кредит рейтинги прогнозининг кўтарилиши молия муассасаси бизнесининг самарали ривожланаётгани, банк активларининг барқарор ўсиб бораётгани ва юқори сифатлилиги, шу билан бирга фаолиятидаги самарали операцион кўрсаткичларидан далолат беради.

“Ўзсаноатқурилишбанк рейтинглари бўйича “барқарор” прогноз Ўзбекистонда капиталнинг адекват захиралари, активлар сифатининг яхшиланиши ва мустаҳкам бизнес-позиция банк кредитлаш кўрсаткичларини яқин 12 ой ичида сақлаб қолишини таъминлайди”, – дея хулоса қилади, Standard & Poor’s.

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон Республикасининг энг йирик ва тизимли молия муассасаларидан биридир. Банк активлар ва капиталлар ҳажми, депозит база ва даромад каби асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Бугунги кунда банк тизимида трансформациялаш жараёнининг сўнгги босқичини якунлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу, ўз ўрнида, банкнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда операцион самарадорликнинг юксалишига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзсаноатқурилишбанк ўзининг мамлакат молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб, инвесторлик базасини кенгайтириб бормоқда.

Банк Ахборот хизмати

@b_bozorov