Behzod Bozorov
1.73K subscribers
1.71K photos
564 videos
4 files
1.19K links
Download Telegram
Узпромстройбанк получил награду JP Morgan Chase Bank

25 ноября 2021 года состоялась официальная встреча с представителями Американского банка «JP Morgan Chase Bank» в рамках которого Узпромстройбанк получил награду «2021 Elite Quality Recognition Award» за качество клиринга коммерческих платежей в долларах США (99,39%) в формате MT103 за 2021 год.

Стоит отметить, что партнёрские отношения между Узпромстройбанк и банком JP Morgan Chase Bank были установлены в 1993 году и с тех пор американский банк является основным банком-корреспондентом Узпромстройбанк, который обрабатывает коммерческие платежи в долларах США.

Справочно: JP Morgan Chase — американский финансовый холдинг, штаб-квартира которого находится в г. Нью-Йорке, США. Входит в «большую четвёрку» банков США.

@b_bozorov
​​“PSB Insurance” суғурта компанияси “Олтин соябон” мукофотини қўлга киритди

26 ноябрь куни пойтахтда Тошкент суғурта соҳасидаги “Олтин соябон” жамоатчилик мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда “PSB Insurance” суғурта компанияси Хоразм вилояти филиали директори “Суғурта компанияси ҳудудий бўлинмасининг энг яхши раҳбари” мукофотига лойиқ деб топилди.

Таъкидлаш керакки, “Олтин соябон” жамоатчилик мукофоти ҳар йили суғурта соҳасида фаолият юритаётган энг яхши компаниялар ва мутахассисларга топширилади ва суғурта соҳасини янада ривожлантиришни рағбатлантиради.

Маълумот учун: “PSB Insurance” суғурта компанияси 2019 йилда Ўзсаноатқурилишбанк қошида ташкил этилган ва бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 14 та филиали орқали суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.

@b_bozorov
Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонасида Иккинчи Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди. Анжуман доирасида суғурта ва қайта суғурталаш ҳамда лизинг бўйича халқаро конференция, шунингдек, “МДҲ ҳудудида биржа бозорини ривожлантириш” мавзусида шўъба йиғилиши ҳам ташкил этилди.

Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки, МДҲ Молия-банк кенгаши, “SAIPRO GROUP”, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк кўмагида ташкил этилган форумда 20 давлатдан банклар, суғурта, лизинг ташкилотлари, инвестиция компаниялари, фонд биржалари, вазирлик ва идоралардан 500 га яқин вакил иштирок этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «МДҲнинг молиявий бозорлари: янги имкониятлар» мавзуида халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди.

Форум Ўзсаноатқурилишбанк учун ҳам сермаҳсул бўлди. Хусусан, Россиянинг Сбербанк ҳамда Росселхозбанки билан икки томонлама манфаатли битимлар имзоланди.

@b_bozorov
25-26 ноябрь кунлари Тошкентда SAIPRO GROUP компанияси ва МДҲ Молия-банк Кенгаши томонидан ташкил этилган II халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди.

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистоннинг етакчи банк-молия муассасалари ва суғурта компаниялари билан бир қаторда ушбу тадбирнинг ҳомийларидан бири бўлди.

Форумнинг мақсади COVID пандемиясидан кейинги даврда халқаро банк тизимини ривожлантиришнинг ҳолати, муаммолари ва устувор йўналишларини муҳокама қилиш, замонавий банк-молия хизматларини ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг инвестицион имкониятлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишда маҳаллий тижорат банкларининг ўрнини таништиришга қаратилган.

Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанк Россия Федерациясининг Сбербанк ва Росселхозбанк каби йирик молия муассасалари билан қатор икки томонлама шартномалар имзолади.

Хусусан, Сбербанк билан турли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутадиган Бош битим имзоланди.

Росселхозбанк билан имзоланган қисқа муддатли кредитлар бўйича Бош шартнома эса Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулотлар экспортида банклар ҳамкорлигини янада яхшилаш, савдони молиялаштиришни назарда тутади.

Форум тафсилотлари ҳақида видеолавҳамизда танишинг.

https://youtu.be/y-RU5IG-kKQ

@b_bozorov
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
#ТАЪЗИЯ

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ жамоаси Транзакцион банкинг департаменти директори Темур Намозовнинг бевақт вафот этганлиги муносабати билан яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Т.Намозовнинг жойлари жаннатда бўлсин, Аллоҳ ўз раҳматига олсин, яқинларига сабру жамил ато қилсин!

🖤🖤🖤

#СОБОЛЕЗНОВАНИЯ

Команда АКБ «Узпромстройбанк» выражает глубокие соболезнования родным и близким безвременно ушедшего из жизни директора Департамента транзакционного банкинга Темура Намозова.

Не выразить словами всей скорби и печали.
В сердцах и памяти Вы вечно с нами!
Покойтесь с миром!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк “Яшил макон” лойиҳаси доирасида йигирма мингга яқин кўчатлар ўтқазади

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг барча филиаллари томонидан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий кўчасида Банк Бош офиси ҳамда Амалиёт бошқармасига бириктирилган ҳудудда ҳам бугунги кунда кўчат ўтқазиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Green banking” лойиҳаси доирасида Банкда яшилликлар кам бўлган ҳудудларда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиш анъанага айланган бўлиб, жойлардаги ижтимоий объектлар билан бирга кам таъминланган хонадонларга ҳам кўчатлар ўтқазиб берилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эса жорий йилнинг 10 декабрига қадар Ўзсаноатқурилишбанк томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида жами 20 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк – “Йилнинг энг яхши яшил инвестиция банки”!

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда илк бор амалга татбиқ этилган “Green banking” лойиҳаси нафақат мамлакатимизда, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда.

Яқинда "Астана" халқаро молия маркази томонидан ўтказилган “Green Finance Awards 2021” танловида Ўзсаноатқурилишбанкнинг "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланиб, Бош соврин – Йилнинг энг яхши яшил инвестиция банки мукофотини қўлга киритди.

Маълумот учун: "Green Finance Awards" мукофотини топшириш маросими яшил иқтисодиётга ўтиш ва бутун дунё бўйлаб табиий ресурсларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ғоясини жамоатчилик орасида оммалаштиришга қаратилган бўлиб, яшил молиялаш соҳасидаги мутахассисларни ўзаро тажриба алмашиш бўйича Марказий Осиёдаги муҳим тадбирлардан бири ҳисобланган "Green Growth Forum" доирасида топширилади.

@b_bozorov
​​#SQBфилиалларида

Андижон минтақавий филиали томонидан вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда банк томонидан ажратилаётган револьвер кредитларнинг тартиб-таомиллари, қулайликлари хусусида тақдимот қилинди.

Фарғона. Худди шундай семинар Банкнинг Фарғона минтақавий филиали томонидан ҳам ташкил этилди. Семинарда нафақат банк масъулларининг тақдимоти, балки револьвер кредитлар ҳисобидан ўз фаолиятини кенгайтириб бораётган тадбиркорлар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бухоро. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Банкнинг Бухоро минтақавий, Қоровулбозор ҳамда Тўқимачилик филиалларининг 60 дан ортиқ ходимлари Шофиркон тумани "Осиё" массивида 15 гектар майдонда 12 мингдан зиёд кўчат ўтқазишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Наманган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлатобод ва Янги Наманган туманларига Ўзсаноатқурилишбанк Наманган минтақавий филиали томонидан манзарали ва мевали кўчатлар олиб келиниб, банк ходимлари йўл бўйларида банк биноси ҳудудида кўчат экиш акциясида фаол қатнашмоқда.

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк Марказий Осиё банклари ўртасида биринчи бўлиб ACCA Approved Employer мақомини олди

Ўзсаноатқурилишбанк молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни профессионал ривожлантиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлик мақомини олди. Сертификатланган бухгалтерлар уюшмасининг (ACCA) мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратадиган масъул иш берувчи мақомини беради.

– "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ аккредитациядан ўтган ACCA иш берувчи мақомини олган Марказий Осиёдаги биринчи ва ҳозирги кунда ягона банк ҳисобланади, – деди Банк бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори Ойбек Воҳидов. – Ҳеч кимга сир эмаски, компаниялар учун энг яхши актив бу – инсон ресурсидир. Шуни инобатга олиб, биз Ўзбекистон бозоридаги энг яхши кадрларни танлаб олиб, уларни ривожлантиришга интиламиз. Шу билан бирга мазкур сертификат банкимиз ACCA уюшмаси аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам кўрсатадиган иш берувчи эканини яна бир бор тасдиқлайди.

ACCA аккредитацияланган иш берувчиси мақомининг олиниши банкка маҳаллий ва хорижий бозорлардаги энг яхши мутахассисларни ишга жалб қилиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантиришга кенг йўл очади. Таъкидлаш керакки, Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари бўлган ACCA талабалари PER (амалий тажриба) талабларидан озод қилинади, бу уларга ACCAга аъзоликни энг қисқа вақт ичида қўлга киритиш имконини беради.

Ўзсаноатқурилишбанк ACCA билан ҳамкорликни давом эттиради.

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SQB: Фаровонлик – молиявий саводхонликдан бошланади!

💵Пул билан тўғри муомала қилиш, жамғарма яратиш ҳамда харажатларни бошқариш каби кўникмаларни болаликдан шакллантириш лозим.

‼️Болаларга буларни ҳозирдан ўргатмас эканмиз, унда эртами-кечми ўрнимизга мазкур ишни бозор амалга оширади. Унинг оқибатлари қандай бўлиши эса кўпчиликка сир эмас!

🔷 Шу муносабат билан, Ўзсаноатқурилишбанк Марказий банк ташаббуси билан ўтказилаётган “Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.

🔷 Унда ўқувчи ёшларга молиявий таълим элементлари билан бир қаторда замонавий ва оммабоп банк хизматлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди!

👉 Пойтахтимизнинг 71- мактабида ўтказилган ноодатий ҳамда интерфаол дарс жараёнлари ҳақида навбатдаги репортажимизда батафсил.

@b_bozorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қурилиш ташкилотларига янги имкониятлар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.

Хусусан, қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, кластер усулининг аҳамияти қайд этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев давлатимиз раҳбари томонидан йиғилишда қурилиш кластерларини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ҳамда бу борада Банк томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида "Ахборот" информацион дастури мухбирига интервью берди.

@b_bozorov
2020 йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини тўлдириш учун 65,5 мингдан зиёд кредит буюртманомаларига асосан 31,1 трлн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида эса 31 мингдан ортиқ кредит буюртманомаларига мувофиқ, 25,4 трлн. сўмлик кредитлар ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўп маблағлар ажратилди. Шундан 7,4 трлн. сўми экспортёр корхоналар улушига тенгдир.

“Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида Банк томонидан тадбиркорларга тақдим этилаётган револьвер кредитларнинг тартиб-тамойиллари ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, ҳудудларда тадбиркорлар ўртасида ўтказилаётган семинарлар хусусида сўз юритилади.

Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

@b_bozorov
«Узпромстройбанку» присвоен статус работодателя, аккредитованного ACCA. Сертификат ACCA подтверждает соответствие «Узпромстройбанка» международным стандартам профессионального развития специалистов в области финансов, учета и аудита (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/12/03/sqb/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SQB ҳафталик дайджест энди видеоформатда!

Ўзсаноатқурилишбанк фаолияти ва ҳаётига оид энг долзарб, қизиқарли янгиликларни қисқа шаклда тақдим этиб борадиган SQB ҳафталик дайджестининг илк сонида тугалланаётган ҳафтадаги воқеликлар ёритилади.

Марҳамат, томоша қилинг!

@b_bozorov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда аҳоли ва қурилиш ташкилотларига янги имкониятлар бериш, ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш каби бир қатор устувор вазифалар белгиланди.

Соҳадаги шу ва бошқа ўзгаришлар хусусида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви раиси, Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев “Таҳлилнома” дастурига интервью берди.

@b_bozorov
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
Ходимлар - бизнинг ифтихоримиздир!🤩 Биз уларни юксак қадрлаймиз🥰

Кўпгина мутахассислар маълум бир даражага эришгандан сўнг, ўз устида ишлаш, қобилияти ва лаёқатларини равнақ топтиришни тўхтатадилар.
Аммо SQB ходимлари учун бундай вазият нотаниш ва номуносибдир.🙅‍♀️
Бизнинг ходимларимиз ўз устида ишлаб, мусобақаларда пулли совринларни ҳам қўлга киритишмоқда.

👉Фоторепортаж сизга ҳам илҳом бағишлаши, шубҳасиз🏆

Биз билан бирга бўлинг👇
🔺Instagram🔺telegram
🔺facebook 🔺linkedin

💙🤍❤️

Сотрудники - наша гордость! 🤩 Мы их высоко ценим 🥰

Многие профессионалы перестают работать над собой и развивать свои способности и таланты, когда достигают определенного уровня.
Но для сотрудников SQB такая ситуация незнакома и неуместна. 🙅‍♀️
Наши сотрудники работают над собой, а также выигрывают денежные призы в конкурсах.

👉 Без сомнения, фоторепортаж вас вдохновит 🏆

Будьте с нами везде👇
🔺Instagram🔺telegram
🔺facebook 🔺linkedin
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Муҳтарам акциядорлар, ҳамкорлар ва мижозлар!


Бу йил Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонламоқдамиз.
Ушбу қутлуғ айём билан Сиз азизларни чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Қайд этиш керакки, Бош қомусимиз моҳиятида энг аввало инсонпарвар давлат ва жамиятни барпо этиш мақсади муштарак бўлиб, ҳурматли Президентимиз томонидан янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган “Инсон қадри учун” тамойили ҳам ана шу улуғвор мақсадни амалда таъминлашга қаратилган.

Шу боис бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар манфаатларини ҳимоялаш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ, соғликни сақлаш, таълим-тарбия ҳамда молия-банк каби қатор соҳаларда муҳим конституциявий тамойиллар асосида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Айниқса, инсонпарварлик тамойили бутун инсониятни синовдан ўтказаётган коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизнинг кўп талофат кўрмай, энг оғир шароитдан ҳам эсон-омон чиқиб олишида муҳим роль ўйнади.

Айни пайтда республикамизда биргина иқтисодиёт йўналишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳияти юксалтириш, шунингдек банк тизимини трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган фаол ишлар замирида ҳам халқ манфаатлари, улар учун фаровон ҳаёт шароитларини яратиш мақсади ётибди.

Қадрли ҳамюртлар!

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга тан-сиҳатлик, хонадонингизга файзу барака, меҳнат фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Жаннатмакон юртимиз осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлсин!

Эҳтиром ила,
Сахи Аннакличев, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси
Беҳбудий бобомиз "Ҳақ олинур, берилмас" деганларида бугунги ҳуррият замонларни, суверенитети белгиланган Бош қомусига эга мустақил Ватанга эга бўлишликни орзу қилган бўлсалар ажаб эмас.

Шу маънода бугунги айём - Бош қомусимиз қабул қилинган кун ҳар бир Ватандош учун жуда улуғ ва айни пайтда Ўзбекистон халқи минг йиллар давомида орзу қилган мақсадлар ушалишининг амалий ифодасидир.

Шундай экан бу кун мустақиллик куни сингари буюк кундир. Барчангизни шу кунга етказгани билан чин дилдан табриклайман! Мустақиллигимиз асоси бўлмиш Конституция куни муборак бўлсин!

@b_bozorov
​​Ўзсаноатқурилишбанк «Wood&Co» кўмагида инвесторлар билан навбатдаги учрашувни ташкил этди

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари «Wood's Winter Wonderland EME Conference» анжумани доирасида инвесторлар билан видеоалоқа (Investor Call) тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувда қатнашди.

Тадбир Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи инвестицион компания – «Wood&Co» кўмагида ташкил этилиб, унда “Dunross & Co” (Швеция), “Impera Capital” (Туркия), “RVX Asset Management” (АҚШ), “Stewart Industries Inc.” (АҚШ) ва “T.Rowe Price Intlernational” (АҚШ) халқаро инвестицион ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашув доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банкнинг сўнгги молиявий кўрсаткичлари, унинг коронавирус пандемияси шароитида молиявий барқарорлигини сақлаш бўйича қабул қилинган превентив чора-тадбирлари, муассасада халқаро сифат стандартларига мувофиқ трансформация жараёнлари, шунингдек, етакчи чет эл молиявий институтлар ва банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хорижий инвестициявий ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Ўтказилган онлайн учрашув натижасида Ўсаноатқурилишбанкнинг манфаатдор халқаро инвестицион компаниялар ва бизнес-акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлиги янада кенгайиши кутилмоқда.

Маълумот учун: “WOOD & Co.” шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда етакчи инвестицион банк ҳисобланиб, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Банк 1991 йилдан бошлаб бутун дунёда кенг қамровли инвесторлар базасини яратди. Бугунги кунда муассаса ўз фаолиятини Варшава, Прага, Бухарест, Братислава, Милан ва Лондон шаҳарларида жойлашган офислари орқали амалга ошириб келмоқда.

@b_bozorov