Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.12K subscribers
1.64K photos
546 videos
4 files
1.18K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
​​Қурилиш материаллари соҳаси мутахассислари Туркиянинг Малтепе университети сертификатига эга бўлишди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Туркиянинг Малтепе университети билан ҳамкорликда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги муҳандис ва технологлар учун ташкил этилган ўқув курсларининг илк битирувчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шу йилнинг август ойида Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ўртасида меморандум имзоланган эди.

Бундан кўзланган мақсад Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 30 апрель куни ҳудудларда қурилиш материаллари ва маҳаллий саноатни янада ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашдан иборатдир.

Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Туркиянинг Малтепе университети билан ҳамкорликда ташкил этилган дастлабки малака ошириш курси “Бетон ишлаб чиқариш ва қурилиш муҳандислиги” мавзуида бўлиб ўтди. Унда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда меҳнат қилаётган муҳандис ва технологлар иштирок этди.

– Туркия юқори сифатли бетон ва темир-бетон ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган янги авлод кимёвий қўшимчалари ва пломба моддаларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси саналади, – дейди ўқув курси иштирокчилардан бири, “Qizilqumsement” АЖ Қўшимчалар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўлинмаси бошлиғи Шуҳрат Рустамов. – Шу маънода Малтепе университети билан ташкил қилинган ушбу ўқув биз учун ноёб имконият бўлди. Ўқув курслари давомида биз соҳага доир кўплаб янги маълумотлар олдик.

Курс якунида ўқув жараёнида фаол қатнашган 5 нафар муҳандис ва технологга Туркия Малтепе университетининг махсус сертификати топширилди.

@b_bozorov
​​Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Венгрияда малака оширди

Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида PWC Academy томонидан ташкил этилган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) бўйича ўқув-семинарларида малака оширди.

Семинар иштирокчилари, шу жумладан, Ўзсаноатқурилишбанк Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаментининг беш нафар ходими молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича энг сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилинди. Ўқувлар якуни бўйича қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартлари бўйича ҳисоботларни доимий равишда тайёрлаб келади ва ушбу ҳисоботлар “катта тўртлик” гуруҳига кирувчи аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилади ва ижобий хулоса олинган ҳолда инвесторларга тақдим этиб келинади. Банкда бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасидаги тегишли сертификатга эга бўлган 6 нафар ходим фаолият юритади.

@b_bozorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандайин сўз топай тасвирлаш учун
Майсалар рангини қор ёққан куни,
Қордан чиқиб турган майсалар учин,
Юлдузлар совуқдан музлаган тунни.

Ой билан сайр этиб юрган чоғимда
Йўлакдаги музнинг қисир-қисирин,
Кўрпага ўранган тунги боғимда
Қари дарахтларнинг маҳзун шивирин.

Сирғадек осилган алвон дўлана
Юлдуздек ёнади йўлак четида,
Қорнинг учқунлари гўё парвона
Қўнару эрийди бўш ҳовучимда

Қор ёғар…
Ҳаяжон мисли шамчироқ
Ёритиб туради юрагим ичин,
Барчасин сирини биламан, бироқ
Сўз топа олмайман тасвирлаш учун…

Хуршид Даврон

@b_bozorov
​​Ўзсаноатқурилишбанк Сбербанк томонидан ташкил этилган анжуманда иштирок этди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни «Sberbank CIB» кўмагида «SberCIB» мижозлари – институционал инвесторлар гуруҳи билан видеоконференц-алоқа тарзида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Осиё давлатларининг суверен облигациялар ва қарз қоғозлари масалалари бўйича ихтисослашган етакчи компаниялари раҳбарлари, мустақил экспертлар, портфель менежерлари ва йирик инвестицион фондлар таҳлилчилари иштирок этди.

Хорижий ҳамкорлар учун ташкил этилган тадбирда Ўзсаноатқурилишбанкнинг жорий фаолияти ва келгуси даврдаги стратегиясига бағишланган тақдимот намойиш этилди.

Тақдимот давомида иштирокчилар Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Банкни трансформация қилиш борасидаги ишлар ҳамда корпоратив бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва жозибадорлиги ошириш бўйича халқаро экспертлар кўмагида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида хабардор қилинди. Пандемия даврида барқарорликни сақлаш борасида банкнинг молиявий кўрсаткичлари ва амалиёти ўрганилди.

Тадбирда «Aberdeen Asset Management», «ADIA», «AIG Asset Management», «Baring Asset Management», «Bluebay Asset Management», «Eaton Vance Management», «Fidelity Management & Research», «GoldenTree Asset Management», «HBK Europe Management», «Invesco Perpetual», «Janus Henderson Investors», «Jupiter Asset Management», «Lazard Asset Management», «Neuberger Berman», «NN Investment Partners», «PGIM», «PIMCO», «Standish Mellon Asset Management», «TCW», «Wellington Management» каби нуфузли инвестицион компаниялар ва қатор бошқа молиявий фондлар иштирок этгани бунинг яққол далилидир.

Учрашув якунида инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Сбербанк корпоратив университети (Россия) ўртасида банк тизимига раҳбар ходимлар тайёрлаш ва улар малакасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Унга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк ва Сбербанк ўртасида ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади. Банкнинг иқтидорли ва истиқболли мутахассислари учун Сбербанк корпоратив университетига стажировкалари ташкил этилади.

@b_bozorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк ҳамкорлигида пойтахтимиздаги етакчи керамик плитка ишлаб чиқарувчи "ORIENT-CERAMIC" корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

Тафсилотлар видеорепортажда

@b_bozorov
#лонгрид

Ўзсаноатқурилишбанк трансформацияси: бизни нима кутмоқда?

Ўзбекистондаги етакчи иқтисодий нашрлардан бири "Биржа" газетасида Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида катта интервью чоп этилди.

Интервью, айниқса, Ўзсаноатқурилишбанк бугуни ва эртаси билан қизиқаётганлар учун қизиқарли ва долзарб. Мутолаа қилишни тавсия қиламиз.

Интервьюнинг тўлиқ матни

@b_bozorov
Банк ходимлари хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш усуллари хусусида малака оширди

Ўзсаноатқурилишбанк Ўқув марказида Банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаменти томонидан “Банк хавфсизлиги ва ахборотларни муҳофаза қилишда техник, аппарат-дастурий воситалар ва усулларни қўллаш тартиби” мавзуида ўқув семинари ўтказилди.

Банкнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти минтақавий филиалларида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш хизмати ходимларига мўлжалланган ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “SQB INSURANCE” суғурта компанияси ҳамда Банкнинг Ходимларни бошқариш департаменти мутахассислари томонидан маърузалар ўқилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

@b_bozorov
Яшил лойиҳалар – яхши даромад келтирмоқда!

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш, бу борада банк имкониятларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

❇️ Банкнинг молиявий кўмаги билан Хоразм вилояти Хонқа туманида «бешинчи авлод» технологияси асосида барпо этилган, Марказий Осиёда ягона ҳисобланмиш иссиқхонада жами 120 минг тупдан зиёд помидор кўчатлари парвариш қилинмоқда.

‼️Бунда барча жараёнлар автоматлаштирилган бўлиб, иссиқхона учун алоҳида нимстанция, ирригация бўлими ҳамда сунъий ёруғлик манбаи узлуксиз хизмат кўрсатмоқда.

Гектаридан йилига 700 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Маҳсулот нафақат ички бозорга балки, Марказий Осиё ҳамда Европа мамлакатларига етказиб берилади.

‼️Энг асосийси, корхона ва Ўзсаноатқурилишбанк ҳамкорлигида лойиҳанинг иккинчи босқичига ҳам старт берилди. Тафсилотлар навбатдаги лавҳамизда!

@b_bozorov
❗️SQB ogohlantiradi: firibgarlardan ehtiyot bo'ling!

Onlayn-do’konlarda xarid qilishda yoki internet tarmoqlaridagi savdo maydonchalarida e’lon joylashda ogoh bo'ling quyidagi harakatlarni bajarmang:

✖️shubhali saytlar xizmatlaridan foydalanmang;
✖️notanish havolalardan o’tmang;
✖️kartangiz raqamini va amal qilish muddatini hech kimga aytmang;
✖️to’lovni tasdiqlash uchun kelgan SMSlardagi kodlarni ishonchsiz sahifalarda kiritmang.

Aks holda, firibgarlar sizning mablag'ingizni qo’lga kiritishi va ularni masofadan boshqarish imkoniyatiga ega bo'ladi.

‼️Agar firibgarlar makriga ishonib, aldanib qolgan bo’lsangiz, SQB sizga JOYDA mobil ilovasida yoki kartaning orqa tomonida ko'rsatilgan favqulodda aloqa raqamiga qo’ng’iroq qilib, darhol kartangizni bloklashni tavsiya qiladi.

📣 Yodingizda tuting, siz JOYDA mobil ilovasida UZCARD yoki HUMO yangi kartasini sotib olish xizmatidan doim foydalanishingiz mumkin.
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эълон қилинган ҳафталик янгиликлар

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк банкларимизнинг учинчи чорак якуний натижаларига кўра яна биринчи ўринда.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкдан кичик бизнес эгалари учун кредитлар.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Қурилиш материаллари соҳаси мутахассислари Туркиянинг Малтепе университети сертификатига эга бўлишди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Венгрияда малака оширди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк Сбербанк томонидан ташкил этилган анжуманда иштирок этди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк ҳамкорлигида пойтахтимизда "ORIENT-CERAMIC" корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида "Биржа" газетасида катта интервью чоп этилди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш усуллари хусусида малака оширди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк фирибгарлардан қандай қилиб эҳтиёт бўлиш ҳақида тавсиялар берди.

☑️ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қуйидаги “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш ҳақидаги видеолавҳани кўришни тавсия қиламиз


@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк топ-менежменти таниқли тренерлардан сабоқ олмоқда

Доимий ўқиш ва изланиш Ўзсаноатқурилишбанк тизимида меҳнат қилаётган у хоҳ раҳбар, хоҳ ходим бўлсин, барчага бирдек қўйиладиган асосий талаблардан биридир. Китобхонлик беллашувларидан тортиб таниқли бизнес тренерлар иштирокида ташкил этиладиган ўқувларгача – барчасининг моҳиятида ана шу мақсад мужассам.

Куни кеча ана шундай тренинглардан навбатдагиси Ўзбекистондаги таниқли бизнес тренерлар Алишер Исаев ҳамда Одил Абдуллаев иштирокида ўтказилди. Унда Банк топ-менежерлари етакчилик кўникмаларини ривожлантириш ва ўзгаришларни бошқариш мавзуларида ўз тажрибаларини оширди.

SQB Media markazi тренинг тафсилотларини ўз объективларига муҳрлаб, иштирокчилар таассуротлари билан қизиқди.

@b_bozorov
Forwarded from JOYDA
🤡 Не стань жертвой очередного мошенника!

🌐 С международными переводами в JOYDA ты не попадешься на уловку жулика, сэкономишь время и свои нервные клетки.

📌 P.s. Оформи карту Mastercard бесплатно в любом удобном тебе филиале SQB и смело отправляй денежные переводы на карты Mastercard другого банка.

🪄 JOYDA - твоя палочка - выручалочка!
———————
🤡 Navbatdagi firibgar qurboniga aylanmang!

🌐 JOYDA xalqaro o’tkazmalari bilan qallobning tuzog’iga tushmaysiz, aksincha asablaringizni ayab, vaqtingizni tejab qolasiz.

📌 P.s. Siz uchun qulay bo'lgan SQB filialida MasterCard kartasini bepul rasmiylashtiring va boshqa bankning Mastercard kartalariga pul o'tkazmalarini bemalol yuboring.

🪄 JOYDA - sizning yordamchingiz!
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
🎉 Visa kartalar egalari uchun ajoyib yangilik!

ATTO va VISAning qo'shma aksiyasi davom etmoqda.
Visa kartalari orqali poytaxtimiz jamoat transportida to'lashda yo’lkira 30% ga arzonroq.
To’lov 1400 so’mning o’rniga 980 so’mni tashkil etadi.

🚌 Foydali taklifdan foydalanishga ulguring!

Aksiya 31.12.2021 yilgacha amal qiladi.

VISA kartasini siz uchun qulay bo'lgan SQB filialida ochishingiz mumkin!
———————
🎉 Отличные новости для обладателей Visa карт!

Совместная акция ATTO и VISA продолжается.
При оплате картами Visa в общественном транспорте столицы проезд дешевле на 30%.
Платеж составит 980 сумов, вместо 1400 сумов.

🚌 Успейте воспользоваться выгодным предложением!

Акция действительна до 31.12.2021г.

Открыть карту VISA можно в любом удобном для вас филиале SQB!
Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади

2021 йилнинг 26 ноябрь куни пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Анжуман ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқлари вакиллари билан долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини беради.

Форумда банклар, суғурта ва қайта суғурталаш ташкилотлари, лизинг компаниялари, микрокредит ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари, баҳолаш ташкилотлари, халқаро рейтинг ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ҳукумат, вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этади.

Форум доирасида Ўзсаноатқурилишбанкда амалга оширилаётган трансформация ишлари, хусусийлаштиришга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида махсус тақдимот ўтказилади.

@b_bozorov
Forwarded from Agrobank_Press
📌”Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтмоқда.

♻️Банклар матбуот котиблари хам тадбирда иштирок этмокда.

Ўнгдан чапга.
Юлдуз Файзуллаева (Агробанк)
Беҳзод Бозоров
(СаноатҚурилиш Банк),
Хушноза Махмудова (Mарказий Банк)
Зебо Тўхтаева (Mиллий Банк)


——————————————
🔻Банк матбуот хизмати 🔻
@AgrobankPress
Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзсаноатқурилишбанк ҳам иштирок этмоқда. Банк Бошқаруви хорижлик ҳамкорлар билан манфаатли музокаралар ўтказиб, янги битимлар имзолади. Форум панелли сессияларидан бирига Банк Бошқарув раиси бошчилик қилмоқда.

@b_bozorov