⚡SQB nomi olis Afrikada ham tillarga tushdi
7-13-oktyabr kunlari Sahroi Kabirda Ralli Marokash 2021 musobaqasi bo'lib o'tdi.
Unda dunyoning turli mamlakatlaridan jami 200 nafar sportchilar raqobatlashdi. Musobaqada ishtirok etgan O'zbekiston poygachisi, O'zsanoatqurilishbank Boshqaruvi raisi o‘rinbosari Anvar Ergashev fevral oyida FIA 2021 jahon kubogi bosqichida ishtirok etib, 3-o'rinni egallagan edi. Bu esa poygachimizga FIAning yuqori reytingiga kirishga imkon berdi.
Qumlardagi poyga davomida Anvar Ergashev qo'lidan jarohat oldi. Musobaqaning ikkinchi yarmida poygachimiz bir qo'li bilan mashina haydadi. Sportchimiz rallida ishtirok etishni to'xtatmadi, barcha 1450 km masofani bosib o'tdi.
Shuni ta'kidlash kerakki, eng murakkab poyga maxsus qismlardan iborat bo'lgan 5 kunlik Ralli Morokko juda yaxshi jismoniy va texnik tayyorgarlikni talab qiladi.
Ko'pgina jamoalar marra chizig'iga ham yetib borolmaydi. Shu tufayli bizning poygachimiz 6-o‘rinni olishi, albatta, ajoyib natijadir.

Мамлакатимиз тижорат банкларининг локомотиви бўлмиш ЎзСаноатқурилишбанк томонидан эьлон қилинган янгиликлар бўйича ҳафталик дайжест.
☑️ Ўзсаноатқурилишбанк сўнгги уч йилда энг яхши ребрендингни амалга оширган ташкилот сифатида GOLD мукофотига лойиқ деб топилди.
☑️ ЎзСаноатқурилишбанк ЕТТБнинг Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” (“Risk Sharing Facility” – RSF) доирасида “Samarkand England Eco-Medical” қўшма корхонаси лойиҳаси учун кредит битими имзоланди
☑️ Жорий йилнинг 12-октябрь куни Нурафшон шаҳрида ЎзСаноатқурилишбанк ва "ЎзқурилишматериалЛИТИ" ҳамкорлигида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари учун махсус қўлланмалар тақдимоти ўтказилди.
☑️ Бухорода Ўзсаноатқурилишбанк мижозларига хизмат кўрсатишнинг янги тизими ишга туширилди.
Батафсил 👉 ШУ ЕРДА 👈
☑️ Жорий йилнинг 13 октябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида чоп этилган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.
☑️ ЎзСаноатқурилишбанк томонидан эксклюзив янгилик.
Энди юридик шахслар банкимиздан электромобиллар харид қилиш учун йиллик 24% дан 3 йилгача 2млрд 500млн сўмгача кредит олишлари мумкин.
👉 Батафсил 👈
☑️ Жорий йилнинг 14-октябрь куни Гулистонда сирдарёлик тадбиркорлар иштирокида 65 турдаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳақидаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти ўтказилди.
☑️ Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро тўлов процессинг тизимига тунги навбатчилик учун мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этади!
ЎзСаноатқурилишбанкдаги барча вакансиялар👉 шу ерда 👈
☑️ Ўз мижозлари учун қулайлик яратишдан тўхтамайдиган ЎзСаноатқурилишбанк колл маркази учун қисқа рақамларни жорий қилди.
Эндиликда банк колл маркази билан 1180 қисқа рақами орқали туну-кун боғланиш мумкин.
📞 Маьлумот учун ЎзСаноатқурилишбанкнинг алоқа манзиллари:
▪️ Веб-сайт: https://sqb.uz/uz/
▪️ Call марказ: 71-2004343
▪️ Коррупцияга қарши курашиш бўйича ишонч линияси 0 800 120-88-88
▪️Қисқа рақам: 1180
@b_bozorov

Бугун исломий молиялаштириш тизимига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда
Хўш, бундай молиялаштириш линияси Ўзбекистонда ҳам борми? “Муробаҳа” келишувининг асосий жиҳатлари нималардан иборат?
Шу ва бошқа саволларга ”Ўзсаноатқурилишбанк” мутахассиси атрофлича жавоб беради.
Телеграм | Facebook | Youtube

YouTube
Бугун жаҳоннинг кўплаб ривожланган мамлакатларида Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда
❓Шу ўринда савол туғилади. Бундай молиялаштириш линияси Ўзбекистонда ҳам борми? Умуман “Муробаҳа” келишувининг асосий жиҳатлари нималардан иборат?
✅ Мавзу юзасидан шу ва бошқа саволларга ”Ўзсаноатқурилишбанк” мутахассиси атрофлича жавоб беради.

Ўзбекистонда биринчи марта! Ўзсаноатқурилишбанк банк маҳсулотлари таннархини аниқлаш механизмларини жорий этади
Молиявий функцияларни трансформация қилиш Банкни автоматлаштиришда муҳим пойдевор ҳисобланади. Айни пайтда Ўзсаноатқурилишбанк SAPRUN жамоаси билан биргаликда трансферт нархлаш ва харажатларни ажратиш методологиясини ишлаб чиқишни якунлаб, SAP PaPM тизимида банк маҳсулотлари таннархини аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Мазкур лойиҳа 2022 йилнинг баҳорида якунланиши ва Ўзбекистон банк секторида шу турдаги илк лойиҳа бўлиши кутилмоқда.
“Замонавий автоматлаштирилган бюджет тизими нафақат Ўзбекистон молия секторида, балки жаҳон миқёсида ҳам муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзсаноатқурилишбанк Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув департаменти директори Ойбек Воҳидов. – Лойиҳа Банк Бошқарувига содир бўлаётган воқеаларнинг реал манзарасини кўриш, мавжуд вазиятни тушуниш, шунингдек, янги ечим асосида янги даражадаги стратегияни қуриш имконини берди. Бюджет жараёнларининг транспарентлиги, бизнеснинг шаффофлиги ва юқори сифатли ва аниқ прогнозлаш имкониятлари туфайли Банк ташқи инвесторлар учун янада жозибадор бўлди".

Telegraph
Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб банк маҳсулотлари таннархини аниқлаш механизмларини жорий этади
Ўзсаноатқурилишбанк SAPRUN компанияси билан ҳамкорликда SAP BPC ечими асосида бюджетлаштириш жараёнларини автоматлаштирди. Марказлашган автоматлаштирилган маълумотлар йиғиш тизимига ўтиш молиявий ҳисоботларни тайёрлаш муддатини икки баробарга қисқартириш…
Bankers.uz Ўзсаноатқурилишбанкни яна етакчи деб топди
Bankers.uz ахборот портали Ўзбекистон банкларининг 2021 йил 9 ойи бўйича даромадлилик кўрсаткичларини таҳлил қилди.
Унга кўра, соф фойда мутлақ миқдори бўйича биринчи ўринни Ўзсаноатқурилишбанк (787,4 млрд. сўм) эгаллаган.
Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятини жами 4 трлн. 618 млрд. сўм соф фойда билан якунладилар. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 580,4 млрд. сўмга ёки 14,4 фоизга кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича ҳам соф фойда кўрсаткичлари бўйича Ўзсаноатқурилишбанк етакчи бўлган эди.

Ўзсаноатқурилишбанк биноси меъморлар эътирофига сазовор бўлди
Ўзбекистон меъморлар уюшмаси кўмагида “KNAUF GIPS BUXORO” компанияси томонидан ташкил этилган “Меъмор//2021” II меъморчилик кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.
Танловда Ўзбекистон, Россия, Украина, Нидерландия ва Исроил экспертларидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати 2019-2021 йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган меъморчилик ва дизайн соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни аниқлади. Унда 56 та меъморчилик ва дизайн лойиҳалари, 9 та талабалик иши ва 2 та журналистик материал иштирок этиб, шундан 8 та лойиҳа муаллифи танлов ғолибига айланди.
Ҳакамлар Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги филиали биносини “Уй-жой ва жамоат бинолари ва иншоотлари” номинациясида энг яхши амалга оширилган объект сифатида эътироф этди.
Эслатиб ўтамиз, бино дизайни ARCHISAD ENGINEERING AND DESIGN меъморчилик ва дизайн студияси (муаллифлар жамоаси: Виктория Земцова, Максим Олтян, Даврон Талипов) томонидан яратилган.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва “ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази масъуллари иштирокида Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Эржан Кахя ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги нуфузли университетлар профессорлари билан видеоконференц алоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Туркия олий ўқув юртлари профессор ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида муҳандис ва технологлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Эржан Кахя, шунингдек, қурилиш материалларини экспертизадан ўтказиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга мўлжалланган лабораторияга ташриф буюриб, бу ердаги шарт-шароитлар билан танишди. Томонлар ташкил этилиши режалаштирилган ўқув курслари амалиёт дарсларини лаборатория имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш белгиланди.

#лайфхак
SQBнинг янги UnionPay Gold халқаро картаси билан пуллик хизматлардан БЕПУЛ фойдаланиш мумкин!
Қандай қилиб дейсизми? Унда эшитинг:
Биринчидан, UnionPay Gold халқаро картасидан JOYDA иловаси ёрдамида SQBнинг бошқа исталган картасига (UnionPay, Visa, Mastercard, Humo, UzCard) пул ўтказиш мутлақо БЕПУЛ! Бу, агарда хорижда танишларингиз қўлида ҳам SQB картаси бўлса "денежный перевод" Сизга БЕПУЛ бўлади дегани!!!
Иккинчидан, UnionPay Gold картасидан Ўзбекистон ҳудудида Humo ва Uzcard терминаллари орқали ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Амалиётлар БЕПУЛ!
Учинчидан, картани SQBнинг исталган филиалидан БЕПУЛ очтириш мумкин!
Батафсил сайтимизда

Ўзсаноатқурилишбанк: илм-фан – барча муваффақиятлар пойдевори!
Шу кунларда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан барча ҳудудларда ўтказилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимотларидан мақсад ҳам илм-фан ютуқларини тадбиркорларга етказиш орқали юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Ана шундай тақдимотлардан навбатдагиси Тошкент шаҳрида ўтказилди. Тафсилотлар UZREPORT TV репортажида.

Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида чоп этилган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимида Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”…

Пулингизни эркалаб, дангасаликка ўргатманг, ишласин!😎
Бунинг учун энди SQB Cизга яна иккита янги омонат таклиф қилади:
✅ “Олтин куз” омонати билан пулингиз йилига 20 фоиз;
✅ “Куз таровати” омонати йилига 18 фоиз даромад обкелади.
Батафсил маълумотни сайтимиздан ёки @sqbsupport телеграм боти ёки 1180 қисқа рақамидан олиш мумкин.
Унутманг, пул ёстиқ остида эмас, банкда “семиради”!😉

65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар водийлик тадбиркорларга тақдимот қилинди
Айни кунларда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимотлари ўтказилмоқда.
19-20 октябрь кунлари тақдимотлар Наманган, Фарғона ҳамда Андижон вилояти тадбиркорлари иштирокида ўтказилди. Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “ЎзсаноатқурилишматериалЛИТИ” маркази масъуллари қўлланмалар мазмун-мундарижаси, шунингдек, соҳанинг илмий имкониятларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди, тадбиркорлар саволларига жавоб берилди.
Таъкидлаш керакки, 65 турдаги амалий-услубий қўлланмаларни нафақат тадбиркорлар, балки исталган юртдошимиз эркин олиб фойдаланиши имкониятлари ҳам яратилган. Бунинг учун Ўзсаноатқурилишбанк расмий сайтидаги алоҳида бўлимга ташриф буюриб, қўлланмаларнинг электрон нусхаларини бепул юклаб олиш мумкин.