Behzod Bozorov
1.72K subscribers
1.71K photos
564 videos
4 files
1.19K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муваффақият тарихи:
хориждаги ақл бовар қилмас карьера, шунингдек, Ватан ва Банк тараққиётига ҳисса қўшиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанкда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда туркиялик меҳмонлар хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани наинки ўзбекистонлик ёшлар, балки иқтисодиётни, хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун ҳам улкан имкониятлар яратишини қайд этди.

Туркиялик мутахассисларга соҳани ривожлантириш, хусусан, юқори малакали тармоқ мутахассисларини тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида меҳмонлар замонавий илм-фан ютуқларини мамлакатимиз ёшлари ва бошқа барча манфаатдор томонлар билан бўлишишга тайёрлигини маълум қилди.
#Хушхабар

Ўзсаноатқурилишбанк ребрендинги нуфузли мукофотни қўлга киритди

9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “TAF” Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

112 та бренднинг 207 лойиҳаси иштирок этган мазкур танловда 10 номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Нуфузли ҳайъат аъзолари ва истеъмолчилар ўртасида (телеграмдаги махсус бот орқали овоз берилди) ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк сўнгги уч йилда энг яхши ребрендингни амалга оширган ташкилот сифатида GOLD мукофотига лойиқ деб топилди.

#sqb #sqbrulit #sqbmarketing #TAF2021
Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” доирасида биринчи лойиҳани амалга оширди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” (“Risk Sharing Facility” – RSF) доирасида “Samarkand England Eco-Medical” қўшма корхонаси лойиҳаси учун кредит битими имзоланди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида таблеткали ва капсулали препаратлар ҳамда инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

RSF – бу махсус молиялаштириш механизми бўлиб, у Ўзсаноатқурилишбанкка ўрта ва кичик бизнес сектори мижозларининг кредит ресурсларга бўлган эҳтиёжларини таваккалчиликларни тақсимлаш ҳамда ЕТТБ билан ҳамкорликда мижозларга биргаликда кредитлашни тақдим этиш имконини яратади.

Кредитлаш шартлари Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ЕТТБ билан келишилган ҳолда белгиланиб, АҚШ доллари ва Евро пул бирлигида ажратилади. Шунингдек, миллий валютада кредитлаш борасида ҳам катта имконият кўзда тутилган.
Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк ва “ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳамкорлигида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига мўлжаллаб чоп этилган амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Банк ва мазкур марказнинг масъул ходимлари, олимлар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу қўлланмаларнинг яратилиши давомида ҳар бир қурилиш материалининг алоҳида хусусиятлари, хоссалари, бунёдкорлик соҳасидаги аҳамияти ва бошқа жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё турлари, миқдори, сифати ва меъёрий ўлчамлари, мавжуд хом ашё заҳиралари ҳақида маълумотлар тўпланган. Ишлаб чиқариш технологиялари ва уларнинг хавфсизлиги, ўлчов воситалари ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари, экологик меъёрлар ва санитария қоидалари ҳақида батафсил тўхталинган. Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тижорат банкларидан кредит олиш тартиблари аниқ ва содда тилда баён этилган.

Батафсил шу ерда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Ўзсаноатқурилишбанк мижозларига хизмат кўрсатишнинг янги тизими ишга туширилди

Хўш, бу мижозга нима беради?

🔥Мижоз дарчама-дарча югурмайди;
🔥Ходимларни мижоз жойида баҳолайди;
🔥"яшил йўлак" тамойили татбиқ қилинди.

Муҳими, Ўзсаноатқурилишбанк трансформацияси доирасидаги мижозга йўналтирилганлик тамойили асосига қурилган ушбу янги тизим жорий йил сўнгига қадар барча филиалларга татбиқ этилади.

Шу ва шу каби янгиликларимиз ҳақида қуйидаги лавҳамизда танишинг.

@b_bozorov
Жорий йилнинг 13 октябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида чоп этилган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази масъуллари пойтахтда фаолият юритаётган тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига қурилиш материаллари қўлланмаларнинг мазмун-мундарижаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, қурилиш материаллари соҳасига илм-фан ютуқларини татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

@b_bozorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” (“Risk Sharing Facility” – RSF) доирасида “Samarkand England Eco-Medical” қўшма корхонаси лойиҳаси учун кредит битими имзоланди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида таблеткали ва капсулали препаратлар ҳамда инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

@b_bozorov
⚡️SQBдан тадбиркорлар учун ноёб таклиф! Энди электромобилларга ҳам автокредит бор!

Автокредит шартлари:

Йиллик фоиз ставкаси – 24 фоиздан бошлаб;

Муддати – 36 ойгача;

Имтиёзли давр – 1 ойгача;

Кредитнинг энг кўп миқдори – 2 млрд. 500 млн. сўмгача;

Кредит микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига миллий валютада тақдим этилади.

Батафсил шу ерда

@b_bozorov
#фоторепортаж

Бугун, 14 октябрь куни Гулистонда сирдарёлик тадбиркорлар иштирокида 65 турдаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳақидаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзсаноатқурилишбанк масъуллари бошчилигида Тошкент вилояти ва пойтахтимизда ҳам шундай тақдимотлар ўтказилган эди.

@b_bozorov