Ўзсаноатқурилишбанкда Ўқитувчи ва мураббийлар куни янгича руҳда ўтказилди
Бугун, 30 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк Бош офиси ҳамда филиалларида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу тадбирга бу гал нафақат Банкда кўп йиллар ишлаб, кўплаб шогирдлар тайёрлаган устоз ва мураббийлар, балки ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.
Ходимлар ота-оналарини Банк фаолияти, хусусан, фарзандлари ишлаётган жойлар билан бевосита таништириш учун экскурсия ҳам уюштирилди. Шунингдек, байрам дастурхони ёзилиб, эсталик совғалари топширилди.

Bayramingiz muborak bo'lsin, aziz ustoz va murabbiylar!💐
👩🏫 O'qituvchi bo'lish murakkab vazifa: hatto uyda ham tugamaydigan ish, o’ta zich kun tartibi, ko'plab bolalar bilan muloqot qilish va har birini tinglash, bilim berish, qo'llab-quvvatlash va to'g'ri yo'l ko’rsatish lozim.
Aynan shuning uchun yillar o'tib ham biz murabbiylarimizni yuksak ehtirom bilan yodga olamiz.
Bugun bundan ancha yil oldin qalbimizga ekilgan muhabbat va o'zaro hurmat niholi kurtak otib, meva berishda davom etmoqda...
🎊SQB jamoasi har doim taningiz sog‘, oilangiz farovon va hayotingiz quvonchga to‘la bo‘lishini tilab qoladi.
Mehnatingizdan minnatdormiz!
——————————
С праздником, наши дорогие учителя и наставники!💐
👩🏫Быть педагогом непросто: работа, которая не заканчивается даже дома, плотный график, общение с большим количеством детей, и каждого нужно услышать, вовремя поддержать и похвалить, если нужно - утешить и "вернуть" на правильную дорожку. Именно поэтому даже спустя годы мы вспоминаем своих учителей с благодарностью - зерна безусловной любви и взаимоуважения, которые вы посеяли в наших душах много лет назад, взошли и продолжают приносить плоды.
🎊От всего коллектива SQB мы желаем, чтобы у вас всегда все было замечательно! Крепкого вам здоровья, достатка, семейного благополучия, счастья и профессионального роста. Спасибо за ваш труд!

Forwarded from UzReport.news
"O'zsanoatqurilishbank" 1-oktyabrga bag'ishlab noodatiy tadbir o'tkazdi
https://uzreport.news/society/ozsanoatqurilishbank-1-oktyabrga-bagishlab-oziga-xos-tadbir-otkazdi
UzReport rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанкда Ўқитувчи ва мураббийлар куни янгича руҳда ўтказилди
1 октябрь нафақат Устоз ва мураббийлар куни, балки бизни ҳаётга тайёрлаган ота-оналаримизнинг ҳам байрамидир. Шу боис Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бу йилги байрамга ўзгача тараддуд кўрилди.
Тадбирга мазкур банкда узоқ йиллар меҳнат қилиб айни пайтда нафақада бўлган нуронийлар билан бирга ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.
Қайд этиш лозимки, бу тажриба банклар орасида биринчи марта айнан Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалга оширилди.
Учрашув давомида ходимлар ота-оналари учун банк офиси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Бунда улар ўз фарзандларининг қаерда, кимлар билан, қанақа шароитда ишлаётгани, ишхонадаги бир кунлик ҳаёти қандай ўтиши билан яқиндан танишишди.
Тадбир сўнгида Банк томонидан меҳмонларга эсталик совғалари ҳам улашилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанкда коррупцияга қарши курашиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси маслаҳатчиси Акмал Ҳамидов “Ўзбекистон 24” телеканали мухбирига Банкда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.
@b_bozorov

“Navoiy Kanal” телеграм каналида “Фуқаро мурожаати” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Банк Ахборот хизмати баёноти
Жорий йил 30 сентябрь куни “Navoiy Kanal” телеграм каналида Ўзсаноатқурилишбанк Навоий минтақавий филиали томонидан фуқаро А.Абдуллаевга нисбатан қўшимча қарздорлик ҳисоблангани ҳақидаги мурожаат эълон қилинган. Мурожаатда кўрсатилган важларни ўрганиб чиқиб Банк Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғриси”да фармонига асосан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилди.
Мазкур тартибга кўра, коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра, 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилди.
Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган кучайтирилган тартиб ҳамда аҳоли эркин ҳаракатланишининг чеклангани инобатга олиниб, банкларда кредит тўлов муддатини узайтириш бўйича юбориладиган мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизими (жумладан, веб-сайт, интернет-банкинг, мобиль илова, колл-марказ ва бошқа мулоқот воситалари ёрдамида) жорий этилди.
Шу билан бирга, карантиннинг бошланғич даврида аҳолининг кредитлари бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш, қарздорларни ортиқча безовта қилмаслик учун банклар томонидан шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш автоматик равишда амалга оширилди. Натижада кўп сонли аҳолини имкон қадар банк биносига шахсан ташриф буюриш мажбуриятидан озод этиб, уларга “уйда қолиш” имконияти яратиб берилди.
Фуқаро А.Абдуллаев Ўзсаноатқурилишбанк филиалидан кредит маблағи олганлиги ҳамда юқорида келтирилган сабабларга кўра, дастурдаги автоматлашган тўлов маркази томонидан пандемия даврида автоматик тарзда кредитнинг асосий қарз қисми сўндирилмаганлиги боис юзага келган кредит маблағи учун ҳисобланган фоиз тўлови банк ва мижоз ўртасида тушунмовчиликка сабаб бўлган. Бугунги кунда мижоз ва банк ўртасидаги тушунмовчилик бартараф этилган бўлиб, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганини маълум қиламиз.
Банк Ахборот хизмати

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида тарифлар сиёсати такомиллаштирилмоқда
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни zahiriddin.blogspot.com сайтида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилояти минтақавий филиалида пул ўтказмалари хизмати бўйича банк тарифлари юзасидан фикр билдирилган. Банк Ахборот хизмати мазкур масалани ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳақиқатан ҳам, Банк филиалига ташриф буюрган мижозлардан бири SWIFT тизими орқали хорижий давлатга 30 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатмоқчи эканлигини маълум қилган. Мутахассислар томонидан ушбу хизмат, хусусан, тарифлар тўғрисида ҳам мижозга батафсил тушунча берилган.
Қайд этиш керакки, 2019 йил 5 ноябрда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни (Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади, 62-модда) га мувофиқ, республикамизда тижорат банклар ўз хизматлари бўйича тарифларни мустақил ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.
Мазкур қонунга асосан муассаса томонидан барча хизматлар бўйича белгиланган тарифлар тўғрисидаги маълумотлар Банк расмий сайтида (www.sqb.uz) жойлаштирилган.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанкда мижозга йўналтирилганлик сиёсатига устувор аҳамият қаратилиб, Банк мижозларининг талаб ва таклифларини ўрганиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, амалдаги тарифлар сиёсати ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Шу жумладан, жисмоний шахслар учун SWIFT амалиётлари бўйича комиссия ҳақи ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда тез орада Банкнинг расмий ахборот манбаларида маълумот берилади.

Муваффақият тарихи:
хориждаги ақл бовар қилмас карьера, шунингдек, Ватан ва Банк тараққиётига ҳисса қўшиш
хориждаги ақл бовар қилмас карьера, шунингдек, Ватан ва Банк тараққиётига ҳисса қўшиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанкда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси – Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашувда туркиялик меҳмонлар хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани наинки ўзбекистонлик ёшлар, балки иқтисодиётни, хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун ҳам улкан имкониятлар яратишини қайд этди.
Туркиялик мутахассисларга соҳани ривожлантириш, хусусан, юқори малакали тармоқ мутахассисларини тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида меҳмонлар замонавий илм-фан ютуқларини мамлакатимиз ёшлари ва бошқа барча манфаатдор томонлар билан бўлишишга тайёрлигини маълум қилди.

#Хушхабар
Ўзсаноатқурилишбанк ребрендинги нуфузли мукофотни қўлга киритди
9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “TAF” Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
112 та бренднинг 207 лойиҳаси иштирок этган мазкур танловда 10 номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Нуфузли ҳайъат аъзолари ва истеъмолчилар ўртасида (телеграмдаги махсус бот орқали овоз берилди) ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк сўнгги уч йилда энг яхши ребрендингни амалга оширган ташкилот сифатида GOLD мукофотига лойиқ деб топилди.
#sqb #sqbrulit #sqbmarketing #TAF2021

Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” доирасида биринчи лойиҳани амалга оширди
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича дастури” (“Risk Sharing Facility” – RSF) доирасида “Samarkand England Eco-Medical” қўшма корхонаси лойиҳаси учун кредит битими имзоланди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида таблеткали ва капсулали препаратлар ҳамда инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
RSF – бу махсус молиялаштириш механизми бўлиб, у Ўзсаноатқурилишбанкка ўрта ва кичик бизнес сектори мижозларининг кредит ресурсларга бўлган эҳтиёжларини таваккалчиликларни тақсимлаш ҳамда ЕТТБ билан ҳамкорликда мижозларга биргаликда кредитлашни тақдим этиш имконини яратади.
Кредитлаш шартлари Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ЕТТБ билан келишилган ҳолда белгиланиб, АҚШ доллари ва Евро пул бирлигида ажратилади. Шунингдек, миллий валютада кредитлаш борасида ҳам катта имконият кўзда тутилган.

Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк ва “ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳамкорлигида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига мўлжаллаб чоп этилган амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Банк ва мазкур марказнинг масъул ходимлари, олимлар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ушбу қўлланмаларнинг яратилиши давомида ҳар бир қурилиш материалининг алоҳида хусусиятлари, хоссалари, бунёдкорлик соҳасидаги аҳамияти ва бошқа жиҳатлари чуқур таҳлил қилинган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё турлари, миқдори, сифати ва меъёрий ўлчамлари, мавжуд хом ашё заҳиралари ҳақида маълумотлар тўпланган. Ишлаб чиқариш технологиялари ва уларнинг хавфсизлиги, ўлчов воситалари ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари, экологик меъёрлар ва санитария қоидалари ҳақида батафсил тўхталинган. Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тижорат банкларидан кредит олиш тартиблари аниқ ва содда тилда баён этилган.
Батафсил шу ерда

Бухорода Ўзсаноатқурилишбанк мижозларига хизмат кўрсатишнинг янги тизими ишга туширилди
Хўш, бу мижозга нима беради?
🔥Мижоз дарчама-дарча югурмайди;
🔥Ходимларни мижоз жойида баҳолайди;
🔥"яшил йўлак" тамойили татбиқ қилинди.
Муҳими, Ўзсаноатқурилишбанк трансформацияси доирасидаги мижозга йўналтирилганлик тамойили асосига қурилган ушбу янги тизим жорий йил сўнгига қадар барча филиалларга татбиқ этилади.
Шу ва шу каби янгиликларимиз ҳақида қуйидаги лавҳамизда танишинг.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзсаноатқурилишбанк бошчилигида чоп этилган 65 турдаги амалий-услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимида Ўзсаноатқурилишбанк, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “ЎзқурилишматериалЛИТИ” илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази масъуллари пойтахтда фаолият юритаётган тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига қурилиш материаллари қўлланмаларнинг мазмун-мундарижаси ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, қурилиш материаллари соҳасига илм-фан ютуқларини татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.