#Таҳлил
МУЛОҚОТДАН СЎНГ...
Бугун Нурафшонда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Унда Зойир Мирзаев маҳаллаларда тайинланган ёшлар етакчилари билан мулоқот қилди. Тадбирда барча ҳудудларда шу вазифага тайинланган вакиллар ҳам иштирок этди.
Бу йил ҳисобидан ёшлар билан ҳокимнинг илк мулоқоти, моҳият-эътиборига кўра, диалог эмас, монолог бўлди. Ҳоким ёшларга топшириқ ва тавсиялар берди. Ўз ҳаётий тажриба ва хулосаларини айтиб, ишни қандай йўлга қўйишга доир амалий маслаҳатлар берди.
Зойир Мирзаев бу ҳақда тўхталар экан, илк учрашувда вазифалар белгиланиши, навбатдаги мулоқотда эса шу йўналиш бўйича маслаҳатлашув, муҳокама руҳида суҳбатлашишни таъкидлади.
- Умуман ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини борича қабул қилиниши, кимдир ўзига мослаштирмаслиги, ўзлаштириб олмаслиги лозим. Кўнглида нима гап бўлса, баралла гапира оладиган, аммо сўзлашдан олдин етти марта ўйлаб кўрадиган ёшларни тезроқ сафимизга қўшилишини кутаяпмиз, деди Зойир Мирзаев.
Кўриб-кузатиб турибмиз: ёшлар бу лавозимга тайинланишидан аввал махсус курсларда ўқитилди, вазифага ҳар жиҳатдан тайёрланди, услубий тавсиялар берилди. Аммо бугунги учрашув ёшлар учун иш бошлашдан аввалги дарс, унутилмас сабоқ бўлди, дейиш мумкин. Чунки бошқарув, амалиёт соҳасида катта тажрибага эга, ҳаётнинг паст-у баландини кўп кўрган инсоннинг тавсиялари, ўгит ва маслаҳатлари ёшларга ҳали ишда кўп асқотиши шубҳасиз.
Яна бир эътиборли жиҳат. Ҳоким ўзи билан мулоқот қилган ёшларга катта ваъдалар бермади, ҳатто ёпишмаган, ғўр таклифлар айтган етакчига ҳам масаланинг моҳиятини ётиғи билан тушунтирди, вақтини қизғанмади. Ҳамма тушундики, бугун – шу мулоқотда Зойир Мирзаев ўз қалб дафтарини очиб, бисотидаги энг ноёб тажрибаларини барча икир-чикирларигача, батафсил тушунтирди.
Бу манзарани кузатарканмиз, президентимизнинг "Замонавий раҳбар ёшларга ҳар жиҳатдан мураббий бўлиши керак", деган сўзларини эсладим. Асосийси, вилоят ҳокими бугун масофадан уланган, жараённи кузатиб турган қуйи тизим раҳбарларига ёшлар билан, хусусан, маҳаллага тайинланган етакчилар билан қандай дўстона, самимий мулоқот қилиш бўйича шахсий намуна кўратиб берди. Энди умид шулки, туман ва шаҳарларнинг раҳбарлари, бошқа мутасаддилар ҳам шунга яраша мўлжал олишади ва мулоқот формати айнан шундай бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги учрашув, том маънода, ёшлар хотирасида қоладиган, янги марраларга илҳомлантирадиган тадбир бўлди. Бу шунчаки гап эмас, реал ҳақиқат эканлиги тез орада маълум бўлади – ўзингиз кўрасиз, ҳис қиласиз...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#таҳлил
СИНГАПУР ҒОЯСИ: Коррупцияни енгаман десанг, дўстларинг ва қариндошларингни панжара ортига жўнатишга тайёр бўл!
🔘Мавзуга кириш. Нега бу муҳим?
Сингапур — 40 йилдан сал зиёд вақт ичида коррупция устидан тўлиқ ғалаба қозонган мамлакатдир.
Президентимиз ушбу давлатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш зарурлигини таъкидлаган ва куни кеча расмий ташриф билан Сингапурда бўлиб қайтган эди.
Ислоҳотларнинг ҳал қилувчи, янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун тан олинган, юксак самара берган тараққиёт йўлини ўрганиш доим керак. Ана шундагина бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини чуқурроқ тушунамиз, истиқболни равшанроқ ҳис этамиз. Қуйида Сингапур мўъжизасининг асосчиси Ли Куан Юга оид энг муҳим жиҳатларни ўзига хос услубда тақдим қиламиз.
🔘Ёшлар ишлари агентлигининг раҳбари Алишер Саъдуллаев ҳикояси
Ўзбекистонда ҳам Лини яхши билишади. Хусусан, Алишер Саъдуллаев "Ёшлар кундалиги" жамоаси билан мулоқотда шундай ҳикоя қилган эди:
– Ривожланиш йўллари ва услублари осон эмас. Ҳар бир ислоҳотчининг ўз услуби бўлади. Масалан, Ли Куан Ю ўз ислоҳотларини бошлаганда шундай тартиб жорий этган: фан билан профессионал шуғулланган, олима хотин-қизларга уйланган эркакларга уй-жой текинга ёки жуда катта имтиёзлар билан берилди. Бу орқали жамиятда илмнинг қадри ошди, миллат тарбиячиси бўлган аёлларда олим бўлишга интилиш кучайди, маърифатли жамият қуриш мисли кўрилмаган даражада тезлашди. Умуман, жамиятда аёлнинг қадр-қиммати ошди, оилаларга маърифат кириб борди. Ҳар бир сингапурлик қизнинг қалбидаги энг муқаддас, келгусида фаровон ҳаёт кечириш истаги билан боғлиқ чамбарчас орзуси – илмли бўлишга жон-жаҳди билан интилиш бўлишига эришилди.
🔘Қуйи Чирчиқда жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик агрокластер "TCT kluster" асосчиси, профессор Муртазо Раҳматов ҳикояси
Муртазо Раҳматов бугунги Ўзбекистоннинг энг бадавлат ва энг меҳнаткаш инсонларидан бири. Иқтисод фанлари бўйича йирик мутахассис, фан доктори. Унинг Ли Куан Ю ислоҳотларига бағишлаб ёзган китобида шундай ўқиймиз:
– Баъзилар "Ли Куан Ю фақат ўз мамлакатини ўзгартирди", деб айтса, кимдир "Осиёни", учинчи одамлар эса "Бутун дунёни ўзгартирган", дейди. Ҳар учала нуқтаи назар ҳам қайсидир маънода ҳақиқатга яқин. У яратган мўъжиза ноёб ҳодиса, феномен ҳисобланади.
🔘Ли Куан Юнинг ўз ислоҳотлари ҳақидаги ҳикояси
– Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги мўъжизаларни қилган инсонлар муаллимлардир.
🔘Рақамлар ҳикояси
Сингапур аҳоли киши бошига тадбиркорлар сони бўйича дунёдаги иккинчи давлатдир. Кичкинагина шаҳар-давлат ҳисобланган Сингапурда киши бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот 57 минг АҚШ долларидан зиёд. У давлат хизматчилари, айниқса, сиёсатчилар катта ойлик олиши лозим, деб ҳисоблаган ва шундай тартиб жорий этган. Боиси, сиёсатчининг коррупцияга эҳтиёжи қолмаслиги керак, деб ҳисоблаган у.
🔘Ли Куан Ю афоризмлари:
▪️Ўзининг устидан кулишларига йўл қўйган раҳбар асло раҳбар эмас.
▪️Одамлар тенг эмас ва ҳеч қачон тенг бўлмайди.
▪️Вазир, раҳбар ва мутахассис сифатида қанчалик истеъдодли кишилар ишласа, ҳукуматнинг сиёсати ҳам шунча самарали ва натижадор бўлади.
▪️Мен умрим давомида Сингапурни қурдим. Уни ҳеч кимга буздириб қўймайман.
▪️Агар биз ўз жамоамизни истеъдодли хорижликлар билан кучайтира олмасак, демак, жаҳондаги давлатлар олий лигасига ҳам кира олмаймиз.
▪️Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, у ердан ҳамма ақлли одамлар кетиб қолади.
▪️Биз Сингапурда тенг ҳуқуқли тизим яратдик. Яъни, сиз оладиган маош тўлиғича сиз бажарган ишга боғлиқ. Сизнинг ишингиз эса маълумотингиз, малака ва қобилиятингизга боғлиқ.

ЎЗ ЮРТИДА ЎЗ ОНА ТИЛИНИ УНУТГАНЛАР СИЗНИ ЭШИТСИН ➖ ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ
‼️ Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Жаҳон ёшларининг талаб ва таклифларига биноан нуфузли университетларда ўзбек тилидан дарслар ўтилмоқда. Бугун миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ёзмоқчимиз.
АҚШ МАРКАЗИДАГИ “ТОШКЕНТ”
Ильза Сиртаутас – Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи, профессор.
Ильза хоним ҳали Шўролар давридаёқ АҚШда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қиларди. Истиқлол йилларида Вашингтон университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илк ўқув алмашинувларини йўлга қўйиш ташаббускори бўлди. Қўшма лойиҳа асосчиси ва раҳбари сифатида Сиэтл шаҳрида "Тошкент боғи"ни ташкил қилди. Қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидов Ильза хонимга бағишлаб ёзган шеърида шундай деган:
Эй сиз, доно устоз олимам —
Олис юртда мунис йўлдошим,
Сизга эгай подшоларнинг ҳам
Ҳузурида эгмаган бошим.
КИРОЙИ ТАРЖИМОН ШУНДАЙ БЎЛСА
Марк Риз – америкалик тадқиқотчи.
Марк Риз Ўзбекистонга биринчи марта 1994 йилда келган. 2 йил Қўқон мактабларида инглиз тилидан дарс берди ва ўзи ўзбек тилини ўрганди. Сўнг Вашингтон университетида Туркий тиллар ва адабиёт ихтисослиги бўйича таҳсил олди. Ўзбек ва уйғур тилларини чуқур ўрганди. Унинг энг катта хизмати Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига муваффақиятли таржима қилганидир. Таржима асносида Ўрхун-Энасой ёзувини ва чиғатой тилини ўрганишга тўғри келган. 15 йиллик меҳнат натижасида 2020 йил асар таржимаси инглиз тилида чоп этилди. Бунда унга устози Ильза хоним ёрдам берди.
ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ КЕЧИ БЎЛМАЙДИ
О Ин Кёнг – кореялик туркшунос олим.
Туркий халқлар, хусусан, ўзбекларнинг тили, маданияти ва адабиётини корейс халқига етказувчи фидокор филолог 43 ёшида ўзбек тилини ўрганишга киришди. 2014 йилда эса “Алпомиш” достонига бағишланган диссертациясини ўзбек тилида ёқлади ва фан доктори илмий даражасига эга бўлди. Филология бўйича Ўзбекистонда фан доктори мақомини олган биринчи чет эллик тадқиқотчи ҳам О Ин Кёнг хонимдир.
ХИТОЙДА ЎЗБЕК ТИЛИДАН ДАРС ЎТАДИ
Да Чжэньсин – тадқиқотчи, таржимон.
Да Чженьхинда ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўзбекистонлик талабалари уйғотди. 2015 йилда халқимиз тили ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келди. 43 ёшида эса Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек мақоллари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Қисқа муддатда уч миллион сўз ва иборадан иборат ўзбекча-хитойча луғат ҳам тузди. Бугунги кунда Хитойнинг учта университетида ўзбек тилидан дарс бермоқда. Келгусида бадиий таржима билан шуғулланмоқчи.
ЎЗБЕК ҚИССАЛАРИ АНТОЛОГИЯСИНИ ТУЗГАН
Нинел Владимирова – адабиётшунос олим ва таржимон.
Нинел хоним 1941 йилда оиласи билан Украинадан Тошкент вилоятига эвакуация қилинган. Шу ерда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Владимирова “Ўзбек совет адабиётида қисса жанрининг ривожланиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Олим Отахонов асарларини рус тилига таржима қилади. “Гранат” номли ўзбек қиссалари антологиясини тузади. Русийзабон китобхонларга Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча", Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Қўзғoлон ва ғалаён” романларини тақдим этган.
@olimlar_minbari