"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
130 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“SpaceX” компаниясининг “Crew Dragon” космик кемаси Халқаро космик станцияга етиб, унга тўлиқ уланишни амалга оширмоқда. Онлайн трансляция орқали ҳам буни ушбу ҳавола орқали кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ОСИЁНИНГ ҲОЗИРГИ ПАЙТДА ҲАМ ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ЭНГ ҚАДИМГИ КОМПАНИЯЛАРИ

Осиёдаги энг қадимги фаолият юритадиган компания – бу Япониянинг қурилиш соҳасидаги Конго Гуми (Kongo Gumi) компаниясидир. 578 йилда ташкил топган бу компания нақафат Осиёда, балки бутун дунё бўйчича ҳам энг қадимги фаолият юритадиган компания ҳисобланади.

Ўзбекистонда эса ҳозирги пайтда фаолиятини йўқотмаган энг қадимий компания сифатида 1932 йилда ташкил топган “Тошкент авиация ишлаб-чиқариш бирлашмаси” (ҳозирги кунда - “Тошкент Механика заводи”) ҳисобланади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ҳамда Бутунжаҳон ота-оналар куни

1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида қабул қилинган қарорга асосан 1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” (International Children's Day) этиб белгиланган ва бу байрам биринчи маротаба 1950 йилда дунёда байрам сифатида нишонлана бошланган.

Шунингдек, 2012 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош ассамблеяси 1-июнь кунини бутун дунё бўйлаб ота-оналар шарафига нишонланадиган “Бутунжаҳон ота-оналар куни” (Global Day of Parents) деб эълон қилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
МИЛЛИЙ ФРИЛАНСЕРЛАР МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА

Бу ҳақида “Интернет тармоғи орқали хизматлар экспортини амалга оширувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси (ID-18204) муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, жисмоний шахсларга веб-фрилансерликни ўргатиш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва резидентлик мақомини бериш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги Миллий фрилансерлар марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасида белгиланмоқдаки:

🔸Марказ резиденти мақомини олган фуқаролар веб-фрилансер ҳисобланади;

🔸Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади;

🔸Марказ резидентларига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди;

🔸давлат гранти ҳисобига фриланс йўналишлари бўйича таълим олган Марказ резидентлари ўз даромадларининг 10 фоизини Марказга аъзолик бадали сифатида тўлаб борадилар.

Муҳокамаси 12 июнга қадар давом этадиган мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши ҳам мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГЛАРДАГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
СУВ РЕСУРСЛАРИГА ДОИР ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

“2020 йил ёзги суғориш мавсумида экин майдонларини сув билан ишончли таъминлаш ва сув танқислигининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (01.06.2020й. 344-сон) қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра:

🔸 Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи тасдиқланди.

🔸 Ишчи гуруҳ сув ресурсларидан фойдаланишни тўлиқ назоратга олади, айниқса, йирик сув омборларидан сув чиқаришни қатъий равишда аниқ ҳисоб-китобларига асосланган талабномалари бўйича амалга оширади.

🔸 Ҳар бир туманда ва ҳар бир сектор ҳудудида суғориш штаблари ташкил этилиб, штабларда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш назорат қилинади, сувнинг тақсимоти ва ҳисоб-китобини юритилиб, сувчиларга далада шароит яратиш ва уларга иш ҳақларини ўз вақтида бериб бориш таъминланади.

🔸 10 кун муддатда сув олиш лимитларини ҳар бир ирригация тизими канали ва суғориш тармоғи, шу билан биргаликда, сувдан фойдаланувчилар, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари бўйича тасдиқлаб, тегишли шартномалар расмийлаштирилади.

🔸 Сув танқислиги шароитида харид қилинган кўчма дизель ва бошқа турдаги насос агрегатлари 10 кун муддатда хатловдан ўтказилиб, қўшимча сув етказиб бериш мақсадида коллектор-дренаж тармоқларига ўрнатилади.

🔸 2020 йил мавсумида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари ҳам тасдиқланди.

🔸 Барча тижорат банкларига агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига кўчма эгилувчан қувурлар комплектини харид қилиш учун зарур ҳажмда кредитлар ажратиш тавсия қилинди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
БИЛАСИЗМИ?! БУГУН БУТУНЖАҲОН ВЕЛОСИПЕД КУНИ!

Икки аср давомида ишлатиб келинган ва содда, арзон, ишончли, экологик тоза ва мақбул транспорт тури бўлган велосипеднинг ноёблигини, узоқ тарихга эгалигини ва унинг кўп қиррали эканлигини тасдиқлаган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 3 июнь кунини “Бутунжаҳон велосипед куни” (World Bicycle Day) деб эълон қилишга қарор қилди (A/RES/72/272-сонли резолюция).

БМТ манфаатдор томонларга велосипеддан фойдаланиш орқали барқарор ривожланишга эришиш, таълим, шу жумладан жисмоний тарбия, болалар ва ёшларнинг соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, экологик тоза ҳаракатчанлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва тушуниш, ижтимоий интеграция ва маданий ривожланишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланишни тарғиб қилишга ва тадбиқ қилишга чақиради.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ТУРКМАНИСТОНДА ВЕЛОСИПЕДГА АТАБ МОНУМЕНТ ЎТНАТИЛДИ

Бугун
Туркманистон Президенти Гурбангули Бедимуҳамедов Ашхабод шаҳрида “Велосипед” монументини очди. Бу хақда Туркманистоннинг “Олтин аср” (Золотой век) агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу монументнинг очилиши билан мамлакатда “3 июнь - Бутунжаҳон велосипед куни”га бағишланган қатор спорт тадбирлари бошланади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“Истеъмол маданияти” газетасининг бугунги, 3 июнь кунги сонини “Кадастр ҳужжатидаги ноаниқликлар” номли мақолада Фарғона тумани, “Чимён” қишлоғида яшовчи Х.Тошбековнинг хонадони 0,8 сотих ўрнига 0,16 сотих этиб кадастр ҳужжатида қайд этилганлиги бўйича ноаниқлик ҳолати келтирилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
1 ОКТЯБРГАЧА ИСТЕЪМОЛ САВАТЧАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Бугун, 3 июнь куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш керак экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари секторлар ҳамда тижорат банклари ишини мувофиқлаштириб, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлади. Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида Республика штаби уларнинг ҳисоботини эшитиб, муаммоларини ҳал қилишга вазирлик ва идоралар, тижорат банкларини жалб қилади.

Ушбу тизим Ягона ижтимоий реестр учун ҳам катта замин бўлади. Мутасаддиларга йил охиригача мазкур реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
20 минг гектар ер кам таъминланган оилаларга берилади

Йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўплигини таъкидлади.

Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
АНДИЖОН ШАҲАР КАДАСТРИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ "УШЛАНДИ"

Xabar.uzхабарига кўра, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат кохонасининг Андижон вилоятидаги филиалларининг манфаатпараст ходимларига қарши ростданам "уруш" очилганга ўхшайди.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати “Xabar.uz”га маълум қилишича, давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б. “ушланибди”. У фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётганда қўлга олингани айтилади.

Ҳолат жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Жиноят ишига бир эмас, бир неча шахс айбланувчи тариқасида жалб этилиши эҳтимоли юқори, дея хабар бермоқда Xabar.uz”.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда, АОКА ҳузуридаги штабда “Сардоба” талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Неъматжон Атамуратов брифингда ахборот берди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali