"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
138 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўриб чиқилган масалалар ва вазифалар хақида Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Собиржонович Турахужаев томонидан “OʻZBEKISTON24” телеканалига берилган интервью.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИКДА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР ТАҲЛИЛИ

Давлат статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, ж.й. I ярим йиллигида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 100647,0 млрд.сўмга етган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 %ни ташкил этди. Жами ҳажмнинг ўсишидаги асосий омил, молиявий хизматлар 35,9 %га, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 15,1 %га, таълим соҳасидаги хизматлар 11,5 %га, савдо хизматлари 0,8 %га ўсиши ҳисобланади.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми сезиларли даражада (17,1 %га) пасайган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (13,1 %га), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (9,5 %га), транспорт хизматлари (9,1 %га), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (8,0 %га), ижара хизматлари (6,2 %га)да пасайиш кузатилди.

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар
ҳажми 2766,6 млрд.сўмни ташкил этди, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 90,5%ни кўрсатди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ ЭВАЗИГА ПОРА ОЛГАН ХОДИМ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ТУШДИ

Фарғонада бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган кадастр ва лойиҳа ходимлари ушланди, дея UzNews.uz сайти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошлоқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси М.М. Ўзбек давлат ер тузиш-илмий лойиҳалаш институти “Ўздаверлойиҳа” Фарғона филиали муҳандиси Ю.Ғ. билан олдиндан тил бириктириб, “М.Ф” деҳқон хўжалиги раҳбари А.А.дан янги қурилган бино ва иншоотларни кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш, ер лойиҳа чизма ҳужжатларига қўшимча ер ажратиб бериш ва туман ҳокимини қарорини чиқартириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Манбанинг маълум қилишича, М.М. ва Ю.Ғ.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Ахборотнома"
ҲОКИМЛИК МУТАХАССИСИ 8000 АҚШ ДОЛЛАРИ БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Ж. Н.
нақ жиноят устида қўлга олинди, дея Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда Xabar.uz сайти маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳокимлик ходими фуқаро О.Б.га Тупроққалъа тумани, «Обод» маҳалласи ҳудудидан 1200 кв. метр ер участкаси ажратиб беришни ваъда қилади. Бу масала «ўз-ўзидан» ҳал бўлмаслиги, туман ер тузиш ва давлат кадастри бўлимидагилар ҳам гўёки «оғзини очиб туриши»ни айтиб, 8000 АҚШ доллари сўраган. Пулни олатёган вақтда эса Департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Ҳолат бўйича фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Айни жараёнда бошқа фигурантлар ҳам пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги айтилмоқда хабарда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ЯНГИЛИКЛАР24”: Рақамли Тошкент - энди барча маълумотлар битта иловада.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
АХБОРОТ ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ЭНГ ЮҚОРИ РЕЙТИНГГА ЭГА ТАШКИЛОТЛАР

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил I-чораги якуний натижалари бўйича рейтингини эълон қилди.

Унга кўра энг юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар қуйидагича:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (88,1 балл)

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (87 балл)

3. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (82.7 балл)

4. Наманган вилояти ҳокимлиги (80.5 балл)

5. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (80 балл)

6. АТИБ "Ипотека-Банк" (79.8 балл)

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (76,7 балл)

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қомитаси (75,5 балл)

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (75,1 балл)

10. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки (74,9 балл)


"Ахборотнома" журнали
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги, 23-июль кунги сонида “Замонавий ва шаффоф технологиялар кадастр соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олади” мақолада Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев билан суҳбат чоп этилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари бугун, 23-июль куни видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. “OʻZBEKISTON24” телеканали томонидан “AXBOROT24” кўрсатувида айни дамда эфирга берилган лавҳа шу ҳақда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Давлат раҳбари бошчилигида ҳаётнинг барча жабҳаларида давом этаётган ўзгаришлар ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу инфографикада биз ўтган давр: 2019 йил июль — 2020 йил июль мобайнида юз берган энг муҳим воқеаларни жамлашга ҳаракат қилдик. Янги олинган курснинг асосий ишоралари — “Жаслиқ” колониясининг ёпилиши, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларнинг имзоланиши.

2020 йил мураккаб келди: бир томондан пандемия, иккинчи томондан бир неча ҳудудлардаги табиий офатлар, Сирдарё вилоятидаги техноген ҳалокат. Бундай синов ва қийинчиликларга қарамай, ислоҳотлар давом этмоқда. Жумладан, прописка тизими ислоҳ қилинди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг Миллий стратегияси қабул қилинди. Юзлаб одамлар афв этилди, пандемия даврида чегараларда оғир вазиятга тушиб қолган 50 мингга яқин фуқаролар қайтарилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Истанбулдаги Аё София масжидида 86 йилдан бери илк бор Жума намози ўқилди.

Унда Туркия давлати раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам иштирок этди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
МАМЛАКАТИМИЗДА 2020-ЙИЛ 31-ИЮЛЬ ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ СИФАТИДА КЕНГ НИШОНЛАНАДИ

Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ СОНИ 6 ОЙДА 286,5 МИНГ КИШИГА ОШГАН

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган.

Аҳолининг 17 млн 195,9 минг кишиси эркаклар ва 16 млн 995,8 минг кишиси аёлларни ташкил этяпти.

Жами аҳолидан 17 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳлар қайд этилган бўлса, 12,8 мингта ажрим ҳолатлари кузатилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“OʻZBEKISTON24” телеканали “Вазият 24” кўрсатуви: Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида кадастр ходими пора билан ушланди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган маълумотлар.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
БИЛАСИЗМИ?!

❗️ “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ–626, 02.07.2020 й.) билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

📌 Геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишнинг АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ:
🔸 геодезия ва картография фолиятининг тизимли ҳамда узлуксизлиги;
🔸 геодезия ва картографияга доир материалларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблиги;
🔸 геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш чоғида ўлчовларниг бирлиги;
🔸 хариталар ва режаларни яратиш ҳамда янгилашда шартли белгиларни бирхиллиштириш ва географик объектларнинг номларидан бир хил фойдаланиш.

Геодезия ва картографияга оид ишлар УМУМДАВЛАТ ҳамда МАХСУС (тармоққа оид) турларга ажратилади.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини ЛИЦЕНЗИЯЛАШ Ҳукумат томонидан белгиланади.

Лицензия юридик шахсларга амал қилиш МУДДАТИ ЧЕКЛАНМАГАН ҳолда берилади.

🔰 Қуйидаги ишларни бажариш натижасида олинган материаллар ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИНАДИ:
🔸 давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
🔸 умумдавлат аҳамиятига молик бўлган.

❗️ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) ЎЗБЕКИСТОН МУЛКИДИР.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali