"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
130 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
16 МАЙ КУНИДА ХАЛҚАРО ИККИ САНА НИШОНЛАНАДИ

Бири – “Тинчлик учун бирдамлик куни” (International Day of Living Together in Peace) бўлса, иккинчиси – “Халқаро ёруғлик куни” (International Day of Light).

2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 16 май —Тинчлик учун бирдамлик куни деб эълон қилинган. Бундан кўзланган мақсад, тинчлик, бағрикенглик, бирдамлик, ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини доимий равишда сафарбар қилишдан иборат.

2017 йилнинг ноябрь ойида ЮНЕСКО томонидан эса 16 май — Халқаро ёруғлик куни деб эълон қилинган. Бу кун ёруғлик ва ёритиш технологияларининг ролини илм-фан, маданият ва санъат, таълим ва барқарор ривожланишга, шунингдек тиббиёт, алоқа ва энергия каби турли соҳаларга тадбиқ этишга бағишланган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
БУГУН “БУТУНЖАҲОН ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВА АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ КУНИ”НИНГ 50 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНАДИ

Халқаро электралоқа иттифоқи ташкил топганлиги ва 1865 йилда Халқаро Телеграф Конвенцияси имзолангани муносабати билан 1969 йилдан бошлаб 17 май “Бутунжаҳон электралоқа куни” сифатида ҳар йили нишонланган. 2006 йилнинг 27 мартида эса БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган (A/RES/60/252) қарори асосида 17 май “Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни” сифатида нишонлаб келинмоқда.

Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият кунининг (World Telecommunication and Information Society Day) мақсади давлатлар ва жамиятлар учун Интернетга кириш имкониятлари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, рақамли тафовутни бартараф этиш йўллари оширишдир.

Бу кун — дастурчилар, тизим администраторлари, интернет-провайдерлар, веб-дизайнерлар, интернет-нашрлари ва уларнинг муҳаррирлари учун касбий байрам ҳисобланади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги, 19 май сонида “Гибрид энергия манбаи лалми ва яйлов ерларни сув билан таъминлайди” мақоласи остида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни қўллаш самарадорлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан айни пайтда “Гибрид турдаги муқобил энергия манбаи” модули асосида яратилган замонавий инновацион технологияни Жиззах вилояти Фориш туманида синовдан ўтказилиши ҳақида танишинг.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
2020 ЙИЛНИНГ 4 ОЙИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Давлат статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг солиштирма нархлардаги ўсиши Молиявий хизматларда 33,1 фоизга (уларнинг ижобий таъсири + 22,0 % пунктни ташкил этди), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 13,3 фоизга ўсишига (+ 1,8 % пункт) қарамай, жами кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 97,7 % ни ташкил этди.

Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг пасайишига асосий омил бўлиб транспорт хизматларининг 11,5 % га (уларнинг салбий таъсири 9,8 пунктга), савдо хизматлари 6,7 % га (-5,6 пунктга), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 19,9 % га (-1,8 пунктга), яшаш ва овқатланиш хизматлари 19,5 % га (-1,7 пунктга), ижара хизматлари 16,4 % га (-1,0 пунктга), шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 14,4 % га ва таълим соҳасидаги хизматларнинг 5,3 % (0,7 пунктга) га пасайиши салбий таъсир кўрсатди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
СОҲАДА ГЕНДЕР МАСАЛАЛАРИГА ДОИР МАСЛАХАТ-КЕНГАШ ТУЗИЛДИ

Давергеодеадастр қўмитаси томонидан
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаш органини тузиш тўғрисида” буйруқ қабул қилинди (04.05.2020й. 208-14-сон).

Буйруққа мувофиқ:

🔸Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида ҳар бир меҳнат жамоасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш, шунингдек бу борада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, зарур таклифларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши таркиби тасдиқланди.

🔸Маслаҳат-кенгаши ўз ишини республика Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган “Вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгашларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини юритиш юзасидан тавсиялар” асосида олиб боради.

🔸Тизимдаги корхона, ташкилот ва ҳудудий бошқармалар томонидан ўз корхоналарида “хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаш органи”ни тузиш тавсия этилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 19 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама этилди.

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилишига зарурат ҳақида мақола “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2020 йил 1-сонида чоп этилган эди. Мақолада янги таҳрирдаги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг бир неча объектив сабаблари ҳамда мақсадлари келтирилган. Мақола билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 19 май куни «OʻZBEKISTON24» телеканалининг «Студия24» кўрсатувида айни дамда эфирга берилган Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Ихтияр Эргешев билан суҳбат.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ТОМОНИДАН ЯНГИ КЎРИНИШДАГИ КАДАСТР ПАСПОРТЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Маълумки, Ҳукуматнинг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сонли қарорига кўра, кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси дастлаб, 2020 йил 1 мартдан бошлаб - Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, сўнгра, 2020-2022 йилларда босқичма-босқич - бошқа вилоятларда ва Қорақалпоғистонда жорий этилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази директори Фирдавс Мансуровнинг маълум қилишича, янги наъмунадаги кадастр паспорти туманда мурожжатларга асосан бериб борилмоқда.

Мазкур кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларга эга. Кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтларида QRни ўқиш орқали олишлари мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида бугун, 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди.

Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради,дея таъкидлади давлат раҳбари.

Мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқи ва мулк дахлсизлигини бузган, тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган, улар билан етарли даражада ишламаган шаҳар ва туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақида «OʻZBEKISTON24» телеканали томонидан «AXBOROT24» кўрсатувида айни дамда эфирга берилган лавҳа.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ЕР АЖРАТИШДА ТОПОСУРАТГА ОЛИШ КАБИ ХИЗМАТЛАРНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛИШИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида
бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хусусий секторга хизматларни ўтиказишга ҳам тўхталиб ўтилди. Чунончи, йил бошида хусусий нотариусликка рухсат берилгани натижасида 617 та давлат нотариуси хусусий бўлди ва бюджетдан берилаётган 200 миллиард сўм иқтисод қилингани қайд этилди.

Худди шунингдек, ҳозирги кунда давлат идоралари кўрсатаётган кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратишда топосуратга олиш каби хизматларни хусусий секторга ўтказилса, минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
20 МАЙ - БУТУНЖАҲОН АСАЛАРИЛАР КУНИ

Бутунжаҳон асаларилар куни (World Bee Day) 2017 йил декабрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг (A/RES/72/211) қарори билан ташкил этилган.

Байрамнинг ташкил этилиши асалариларнинг ўсимликларни, шу жумладан экинларни чанглатиш жараёнларига қўшадиган ҳиссасини, яъни уларни етиштириш, боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрнини таъкидлаш учун мўлжалланган.

Асаларилар, капалаклар ва бошқа чанглатувчиларсиз дунё озиқ-овқат хилма-хиллигидан маҳрум бўлади. Улар нафақат мева ва уруғларнинг кўплигини, балки уларнинг хилма-хиллиги ва сифатини ҳам таъминлашга ёрдам беради.

Чанглатиш қишлоқ хўжалиги учун ҳам, табиий экотизим учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган жараёндир. Чанглатиш озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тирикчиликда муҳим рол ўйнайди, ёввойи экотизимлар ва агро-озиқ-овқат тизимлари ўртасидаги боғлиқлик бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
20 МАЙ - БУТУНЖАҲОН МЕТРОЛОГИЯ КУНИ

Ҳар йили 20 майда дунё хамжамияти Бутунжаҳон метрология кунини (World Metrology Day) нишонлайди.

Байрам Метрик Конвенция имзоланган сана – 1875 йил 20 май деб белгиланган. Конвенцияга мувофиқ халқаро илмий муассаса – Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси ташкил қилиниб, унинг асосида халқаро ўлчашлар тизими ишлайдиган метрик ўлчовлар тизими, сўнг эса СИ Халқаро бирликлар тизими амалга киритилган.

Анъанага кўра, ҳар йили байрам арафасида Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси ҳамда Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг раҳбарлари Бутунжаҳон метрология куни муносабати билан дунё жамиятига нома йўллаб, унинг шиорини белгилайдилар ва ечими метрологик таъминотни талаб этадиган, йилнинг энг муҳим ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларини белгилайдилар.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ерни масофадан бошқариш бўйича Landsat 8, Landsat 9, Sentinel 2a ва Sentinel 2b сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларнинг орбиталари ва диапазонларини акс эттирувчи визуализация тасвири.

Ушбу анимация давомида, Ер сайёраси юзасини тўлиқ тасвирини яратиш мақсадида тўртта сунъий йўлдошлар биргаликда гўё Ер сайёрасини рангга бўяётганга ўхшайди.

Американинг Landsat сунъий йўлдоши ҳар 16 кунда бир марта маълум бир ҳудудни кузатиши мумкин. Бундай иккита сунъий йўлдошнинг мавжудлиги кузатув вақтини 8 кунгача қисқартиради. Европанинг Sentinel йўлдошлари билан ҳамкорлик қилиш эса Ер шарини 2-3 кун ичида тўлиқ кузатиш имконини беради.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Айни дамда дунё бўйича коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 миллиондан ошди. Вафот этганлар 6,5%ни, буткул соғайганлар 39,4%ни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда айни дамда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан вафот этганлар 13 нафарни (0,5%), буткул соғайганлар 2366 нафарни (82,1%) ташкил этмоқда. 501 нафар бемор (17,4%) даволанишда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali