Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Кексалар ҳафталиги» бошланди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 4-10 октябрь кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги»ни ўтказиш белгиланган.
✅ Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
▪️учрашувлар, кўрик-танловлар, расмлар кўргазмаси, китобхонлик акциялари, давра суҳбатлари;
▪️«100 ёш билан юзлашганлар» номли китоб-альбом, «Кексалик ва маънавий мерос», «Кексалари эъзозланган юрт» номли рисолалар тақдимоти;
▪️пенсионер, якка, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинади, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмак берилади, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади;
▪️«Тиббиёт автобуслари» орқали нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда зарур дори-дармон воситалари билан таъминланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Озода Жўраева Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйидан 10 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олиб, “Оилавий болалар уйи” фаолиятини йўлга қўйганлиги ҳамда вилоят ҳокими Тўра Боболов ушбу хонадонга ташриф буюриб, тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик.
Ҳозирги лавҳада шу ҳақда ҳикоя қилинади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site

Шерободда эллик мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммоси ҳал этилмоқда
Жорий йилда Шеробод туманида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида сув иншоотларини таъмирлаш, янгиларини ўрнатиш ҳамда аҳоли хонадонларига тоза ичимлик сув тортиб бориш режалаштирилди.
Инвестиция дастури асосида туманнинг Гулчинор маҳалласига 16,1 км сув қувури тортилиб, сув иншооти реконструкция қилинди.
👉 Батафсил: https://kun.uz/34447287
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Жорий йилда Шеробод туманида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида сув иншоотларини таъмирлаш, янгиларини ўрнатиш ҳамда аҳоли хонадонларига тоза ичимлик сув тортиб бориш режалаштирилди.
Инвестиция дастури асосида туманнинг Гулчинор маҳалласига 16,1 км сув қувури тортилиб, сув иншооти реконструкция қилинди.
👉 Батафсил: https://kun.uz/34447287
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ҳудудларда аёллар бандлиги таъминланмоқда
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Афғонистондаги ер силкиниши кучи Сурхондарёда ҳам сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:59 да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди.
Ер силкиниши координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км.
Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 616 км жануби-ғарбда. Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши:
▪️ Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, 151 км.
▪️ Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км.
▪️ Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 380 км.
▪️ Бухоро вилоятида 2-3 балл, 407 км.
▪️ Навоий вилоятида 2 балл, 424 км.
▪️ Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км.

Сурхондарё вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши:
✔️ 2017-2021 йилларда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 117% га ошиб, 26,0 трлн. сўмни ташкил этди.
✔️ Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2,6 трлн сўмдан - 6 трлн сўмга (ўсиш 108,9%) ошди.
✔️ 2017 йилда 11,8 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, аҳоли жон бошига 1,7 млн сўмдан тўғри келган, 2021 йилга келиб ушбу маҳсулотлар 21 трлн сўмни, аҳоли жон бошига 7,8 млн сўмдан тўғри келмоқда ёки 4,6 баробар ўсиши таъминланди.
✔️ Хизмат кўрсатиш соҳасида 2017 йилда 4,5 трлн. сўмлик (105,8 фоиз) хизматлар кўрсатилган, 2021 йилга келиб 3 баробарга 11,1 трлн. сўмга етказилиши кутилмоқда.
✔️134 та корхона экспорт фаолиятини амалга оширган, бугунги кунда экспортёр корхоналар сони 327 тага етди.
✔️ Дунёнинг 45 та давлатига экспорт йўлга қўйилди.
✔️ Аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 42,7 фоиздан 59,6 фоизга етказилди
✔️Беш йил мобайнида Сурхондарёда 185 мингта иш ўрни яратилди.

#мол_мулк_ва_ер_солиги
Мол-мулк ва ер солиқларини тўладингизми? Охирги муддатга оз қолди
Йўлларимиз равонлиги, таълим ва тиббиёт ривожи, кексаларимизнинг ўз вақтида пенсия олиши, умуман олганда юрт ободлиги биз тўлаётган солиқларга боғлиқ.
Шундай экан солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!
✅ Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини 15-октябрьга қадар исталган банк бўлимларига борган ҳолда ёки Солиқ, Payme, Clik ва бошқа мобил иловалар орқали масофадан тўлаши мумкин.

Ахборот 24 | “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари бошланди
Лойиҳага кўра, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1 миллион 700 минг аҳолининг сув таъминоти яхшилаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан жойлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. У 2021-2023 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади.

Шерзодхон Қудратхўжаев округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди
Батафсил 👉 https://uza.uz/posts/308498
Батафсил 👉 https://uza.uz/posts/308498
Uza.uz
Шерзодхон Қудратхўжаев округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди
Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Россиялик кардиожарроҳлар Сурхондарёда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқда
Республика ихтисослаштирилган кардиология тиббий-амалий илмий марказининг Сурхондарё вилояти филиалида Россиянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган Мешалкин номидаги қон айланиш патологиялари илмий текшириш институти кардиожарроҳлари Виталий Байструков ва Сардор Раҳмонов маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда кардиожарроҳликда энг мураккаб ҳисобланадиган қон томирларини стендлаш амалиётини ўтказмоқда.
Бу эса Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегациянинг шу йил август ойида Россия Федерациясига сафари чоғида воҳада кардиохирургияни ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳамкорликда амалга ошириш, мутахассисларни ўқитиш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан мазкур илмий текшириш институти ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология тиббий-амалий илмий маркази Сурхондарё филиали ўртасида тузилган шартноманинг амалий самарасидир.

#Муносабат
Бойсундаги ёрилган сув қувури масъуллар томонидан бартараф этилмоқда
Kun.uz расмий сайтида "Бойсунда яна сув қувури ёрилган. Кунига 140 тоннадан ортиқ ичимлик суви исроф бўляпти" сарлавҳаси остида эълон қилинган материал юзасидан Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, видеотасвирда акс этган Бойсун туманидаги "Даҳнаижом" маҳалласи ҳудудидаги ёрилган сув қувури Сувинспекция Сурхондарё ҳудудий инспекцияси, Сурхондарё сув таъминот масъулияти чекланган жамияти ҳамда Бойсун туман сув таъминот бўлими томонидан бартараф этилаётганлиги маълум қилинган.

Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этилиши
🏗Воҳада кичик саноат зоналарининг сони:
📈2019 йилда 8 та;
📈2020 йилда 19 та;
📈2021 йилнинг 9 ойи давомида 35 тага етган бўлса, йил якунига қадар
52 тани ташкил этиши режадалаштирилган.
🗜Кичик саноат зоналарида 160 та маҳсулот турлари бўйича 2020 йилда 826,4 млн. сўм, 2021 йилнинг 9 ойи давомида 225 432 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунида ушбу кўрсаткич 338 147 млн. сўмга етказилиши режалаштирилган.
🏗Бугунги кунда вилоятда мавжуд 35 та кичик саноат зоналарининг ҳудуди 94,3 гектарни ташкил этса, 2026 йилга бориб кичик саноат зоналарининг сони 82 тага, ҳудуди 1050,2 гектарга етказилади.
🏭Шунингдек, кичик саноат зоналарида 427 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилган 197 та лойиҳа доирасида 2132 та янги иш ўрни яратган бўлса, 2026 йилга бориб лойиҳалар сони 2900 тага, қиймати 4395 млрд сўмга етказилиб, 47 055 та янги иш ўрни яратилади.