Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.8K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Аҳоли розилиги – бош мақсад

Одамларни рози қилиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасидаги ишлар вилоятимизнинг чекка ҳудудларини ҳам қамраб олмоқда.

Сариосиё туманидаги “Турмушобод” маҳалласида 4144 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ўтан йили маҳалла ҳудудидаги 2 та артизан қудуғи таъмирланиб, ҳар бири 20 тонна сув сиғимига эга 2 та сув идиши ўрнатилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида яна 2 та ҳудудда янгидан 2 та артизан қудуғи қазилиб, ҳар бири 60 тонна сув сиғимига эга яна 2 та сув идиши ўрнатилди. Шунингдек, бири 630 Кв., яна бири 400 Кв. ли иккита янги замонавий трансформатор ҳам ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги қазилган артизан сув қудуқларининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан кеча ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Яқин соатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Иқтисодиётнинг ушбу муҳим йўналишига жуда кенг имкониятлар яратилиши, жумладан, соҳа субъектларига катта миқдорда молиявий ресурслар тақдим этилиши кутилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
ИИБ ходимларига янги уйлар топширилди

Жорий йилнинг 21 апрель куни Термиз шаҳридa вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари учун қуриб битказилган янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган беш қаватли, икки ва уч хонали 15 та хонадон вилоят ИИБ ходимларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида берилди. Шунингдек, дастлабки бадал маблағларининг вазирлик томонидан тўлаб берилгани ходимларга катта енгиллик яратди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, бошқарма бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ва соҳа фахрийлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари хонадонларга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Хонадон соҳибларини янги уйлар билан қутлаб, эзгу тилаклар билдиришди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Нидерландия компанияси Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станция қуради

Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.

Қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йилнинг якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган. Янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.

Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.

2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Денов тумани маданият бўлими мудири;

— Шеробод тумани маданият бўлими мудири;

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 апрелдан 1 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
🌳 Сариосиёда лалми ерда кўркам боғ қилинди

Сариосиё туманидаги “Ҳуррият Ҳушвақт” фермер хўжалиги томонидан “Шарафобод” маҳалласи ҳудудидан 35,0 гектар лалми ер майдони ўзлаштирилиб, бодом, олча, олма, гилос ва нок кўчатлари экилиши натижасида кўркам боғ яратилди.

▫️ Хўжалик томонидан 220 тонна сиғимга эга мембрана ҳовуз бунёд этилиб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинмоқда.

🎤 “Бу ишни бошлашдан олдин синов тариқасида 4 гектар ерга сувсизликка бардошли кўчатлар етиштирдик. Кўзлаган натижага эришганимиздан сўнг фаолиятимизни кенгайтирдик. Ҳозирда боғ қатор ораларига зиғир, кунжут ва буғдой ҳам экканмиз”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Тошмирзо Ёров.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати