Наврўз байрами арафасида «Денов Ёғ-мой кластер» масъулияти чекланган жамияти иш бошлади
Лойиҳа қиймати 70 млрд сўмни ташкил этган ушбу ёғ заводида бир йилда 30 минг тонна хомашё қайта ишланади. Йилига 180 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, бозорларни рақобатбардош, сифатли халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутадиган ушбу заводнинг ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни
Мамлакатимиздаги маҳалла тизими ходимлари бу йилги Наврўз байрамини қўшалоқ қувонч ва соҳада катта интилишлар билан нишонлашмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жамоаси тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этиб, маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантиришдаги шарафли хизматларида улкан муваффақиятлар тилайди.

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиётининг кўзга кўринган вакили Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.
Адибнинг “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби китоблари жуда машҳур.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими имконияти чекланган отахоннинг аравачаси учун ваъда қилган маблағни берди.
– Энди эртага пойтахтга йўлга чиқаман. Ўзим истаган аравачани сотиб оламан, –дейди 62 ёшли Ҳазратқул бобо Мусаев.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 42-ўринни эгаллади
World Happiness Report — мамлакатларнинг аҳолиси ўзини қай даражада бахтли ҳисоблашини ўргагиб чиқди. Ўзбекистон 149 мамлакатда ўтказилган ўрганишда 42-ўриндан жой олди.
Финляндия тўртинчи бор бу тадқиқотда етакчи деб тан олинди. Бахтли мамлакатлар юқори ўнталигидан Дания, Швейцария, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Люксембург, Янги Зеландия ва Австрия жой олди. Қўшниларимиз Қозоғистон 45-, Қирғизистон 67-, Тожикистон 78-, Туркманистон 97-ўринга жойлашди.
Рейтингнинг энг охирги ўринларини Руанда, Зимбабве ва Афғонистон эгаллади.

Ахборот 24 | Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Наврўз шодиёналари
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шўрчида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Шўрчи туманида 120 ўринга мўлжалланган “Golden kids” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Икки қаватли ушбу муассасада болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланган.

Термиз шаҳар ҳокимлигида янги тайинлов амалга оширилди
Термиз шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида Джураев Бунёд Шаниязович иш бошлади.
Б.Джураев 1983 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Термиз шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Термиз шаҳар ҳокимлиги умумий бўлими мудири, Термиз шаҳар “Ўрта Шарқ Замин” масъулияти чекланган жамияти раиси, Сурхондарё вилояти давлат архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.
Айни пайтда Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Таъмирлаш ишлари сабаб Олтинсойда 3 соат, Шеробод туманида 2 соат газ бўлмайди
Газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 24 март куни соат 9:00 дан 12:00 гача Олтинсой тумани, соат 10:00 дан 12:00 гача Шеробод туманидаги барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали маъмурияти таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўзбек ва турк ҳарбийларининг махсус-тактик ўқув машғулотини кузатиш учун Термизга келади
23 март куни Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Яшар Гулер раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Туркия делегацияси раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Туркия делегацияси вакиллари Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриши, шунингдек, «Термиз» полигонида ўтказилаётган ўзбек-турк қўшма тактик ўқувларини кузатиши кутилмоқда.
Аввалроқ ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан Термизда ўзбек ва турк ҳарбийларининг махсус-тактик ўқув машғулоти бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

1 апрелдан тўйлар ва бошқа оммавий тадбирларга айрим чекловлар ўрнатилади
Махсус комиссия қарори билан 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
✅ тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан оширмаслик;
✅ театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
- томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
- томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик белгиланди.