Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32.1K photos
3.19K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
КУН ҲИКМАТИ

Ким бир яхшиликни ният қилса, Аллоҳ унга ўша ниятига эришиш сабабларини ҳозирлаб, яхшилик эшикларини очиб қўяди.

© Шайх Абдулазиз Тарифий

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ўзбекистон тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг кўп миқдорини Хитойдан сотиб олган

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 64 та давлатдан қиймати 16,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини импорт қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 10,2 млн. AҚШ долларига кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Хитой (6,5 млн.), Туркия (4,9 млн.), Россия Федерацияси (839,1 минг), Ҳиндистон (714,0 минг) ва 647,9 минг АҚШ доллари билан Германия ҳиссасига тўғри келган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
❗️Ўзбекистондаги энг ёш ҳокимлар ТОП-10 талиги:

1⃣ Сарварбек Султонов (31 ёш) —
Ширин шаҳар ҳокими,
2⃣ Абдуллаев Шоҳжаҳон (32 ёш) —
Ангор тумани ҳокими,
3⃣ Шукуров Элбек (32 ёш) —
Сирғали тумани ҳокими,
4⃣ Еденбаев Ерполат (34 ёш) —
Мўйноқ тумани ҳокими,
5⃣ Юлдашев Бобирбек (34 ёш) —
Марҳамат тумани ҳокими,
6⃣ Маткаримов Илҳом (36 ёш) —
Тахиатош туман ҳокими,
7⃣ Ҳакимов Шукурулла (36 ёш) —
Шофиркон туман ҳокими,
8⃣ Гаппаров Раҳматулло (36 ёш)
Қумқўрғон туман ҳокими,
9⃣ Аҳмедов Жўрабек (37 ёш) —
Бўстонлиқ туман ҳокими,
🔟 Мейлиев Тўхтамурод (37 ёш) —
Касби тумани ҳокими

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жамоаси давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Исаевич Барноевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Самимий ва фидойи инсон Ўктам Барноевнинг ёрқин хотираси, унинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматлари қалбимизда мангу сақланиб қолади.
Тўра Боболов теримчилар ҳузурида

Сурхондарё вилояти пахта далаларида йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Воҳа пахтакорлари элимизнинг ризқ-насибасини ўз вақтида, сифатли йиғиштириб олиб, режадаги 244 минг 800 тонналик улкан хирмонни бунёд этиш мақсадида астойдил меҳнат қилишмоқда.

Бу борада илғор теримчиларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб борилаётгани уларнинг ғайратига-ғайрат қўшиб, терим суратининг ошишига хизмат қилаётир.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун ҳам пахтакорлар ҳузурида бўлиб, теримчилар билан учрашди. Жумладан, Шеробод туманининг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Бўриев Тўхта” фермер хўжалиги пахта даласида теримчилар билан ўтказилган суҳбат чоғида фаол теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
БИЛАСИЗМИ?

👲 Душманни яралаш, ўлдириш ёки қўлга олиш мақсадида ўзини яраланганга солиш — ҳарбий жиноят ҳисобланади.

🏃‍♂️ Японияда семириш қонунан тақиқланган экан. Бошқа давлатларга нисбатан семириш айнан бу ерда беш фоизга кам ҳисобланади. Ҳаттоки 2009 йилда Япония қонунчилигида эркаклар ва аёлларнинг қанча миқдоргача семириши мумкинлиги тўғрисида қонун ҳам қабул қилинган.

🚦 Инсон ҳаёти давомида ўртача икки ҳафта вақтини светофор чироқларининг алмашишини кутиш билан ўтказади.

🖊 Янги ручкани қўлига олган инсонларнинг 97 фоизи энг аввало ўз исмини ёзиб кўради.

🎂 Сиз туғилган кунингизни нишонлаётганда ер юзидаги 19 миллион нафардан ортиқ одам ҳам туғилган кунини нишонлаётган бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Термиз туманидаги "Сурхон керамикс" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сурхон керамикс" в Термезском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Кун ҳикмати

"Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди".

©️ Жалолиддин Румий

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Хабарингиз борми?

2021 йил 1 январдан биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинади. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта берилади.

Биометрик паспортлар ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ҳозир амалда бўлган биометрик паспорт эса 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
1956 йили Штутгарт шаҳрида мотоцикл минган айиқ цирк майдони дарвозасидан чиқиб кетиб, шаҳар кўчасида ҳаракатлана бошлаган. Уни ушлаб олишгунича айиқ учта чорраҳани босиб ўтишга улгурган. Шу куни маҳаллий полициячилар ҳаракат давомида автоҳалокат содир этмаганлиги учун айиққа рамзий ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишган экан.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сариосиё туманининг "Шаҳриобод" маҳалласида "Маржона" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

75 ўринга мўлжалланган;
рус ва инглиз тилларига ихтисослашган;
спорт, мусиқа ва санъат турлари бўйича тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган;
11 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw