Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.9K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Абитуриентга эслатма: бу йилги имтиҳонлар қандай ташкил этилади?

⚠️ Жорий йилнинг 2 сентябридан олий таълим муассасаларига тест синовлари бошланади.

🔰 Тест синовлари 2 сменада ўтказилади:

👉 1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
👉 2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.


🔰 Абитуриентларни тестга киритиш:

• 1-смена — 06:30 дан;
• 2-смена — 15:30 дан бошланади.


Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

☑️ Тестга кириш учун паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. (Абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин).

➡️ Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 90 дақиқа, 60 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт ажратилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида байрам арафасида фойдаланишга топширилган иншоотлар

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️Молия вазирлиги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам тўловлари тўғрисида маълумот берди.

❗️2020 йил сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам тўланади:

1) 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар рўйхатига киритилган ("темир дафтар”);

2) 16 ёшга тўлмаган болалар, пенсия олган оилалардан ёки боқувчисини йўқотганлик учун нафақа;

3) 16 ёшга тўлмаган ногирон болалар.

❗️Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам тўланади. Яъни, агар оилада 16 ёшгача бўлган 3 бола яшаса, уларга 1,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Ўн олти ёшгача бўлган болалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақа олувчи оилалардан, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базасида мавжуд (улар тегишли ойлик нафақалар олувчилар ҳисобланади).

Шу муносабат билан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномалар тақдим этиш орқали уларнинг мақомини тасдиқлаш бундай эҳтиёж йўқлиги сабабли йўқолади.

Мисол учун, агар ногирон боласи мавжуд бўлган оила ҳар ойда 466,6 минг миқдорида ногиронлик нафақасини олган бўлса. жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу оила қўшимча 500 минг сўмни олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги 6038-сонли Фармони билан 2020-йил 1сентябрьдан бошлаб болаликдан ногиронлиги сабабли бериладиган энг кам нафақа 10 фоизга оширилиб, 513 минг сўм миқдорида белгиланганлигини ҳисобга олиб, ушбу оила сентябрь ойида фақат 1 млн. 13 минг сўмни (513 + 500 = 1013 минг сўм) олади.

"Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи болаларга нисбатан бу рўйхатлар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан биргаликда шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланган.

16 ёшгача болалари бўлган ва "темир дафтари"га киритилган барча оилалар 2020 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни тасдиқловчи қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этмасдан бир марталик моддий ёрдам оладилар.

Шу билан бирга, "темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларнинг фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлашни пенсия жамғармалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловининг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси олган оилаларда яшовчи болаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик моддий ёрдам берилгандан сўнг амалга оширилади.

❗️Бир марталик моддий ёрдамни нақд пулда ёки пластик карточкаларга тўлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қабул қилувчиларнинг фикрини ва ҳар бир алоҳида ҳудудда пластик карталардан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Солиқ тўловчиларга қулайлик

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида Бойсун тумани давлат солиқ инспекциясининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 2 миллиард 50 миллион сўм бўлган қўшқаватли бинода соҳа ходимлари ҳамда солиқ тўловчилар учун барча қулайлик яратилган.

Иншоотнинг замонавий алоқа ва коммуникация воситалари билан жиҳозлангани мижозларга хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш имконини беради.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди.

Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача кўтарилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпайди.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарёда павловния плантациялари ташкил қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бундан кўзланган мақсад ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, ёғоч ва ёғоч қириндили хомашё ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, аҳолини муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришдир.

Шунга мувофиқ, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020 — 2024 йилларда павловния дарахти плантациялари барпо этилади.

Жумладан, Сурхондарё вилояти ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020 — 2024 йилларда 70 гектар павловния дарахти плантациялари ташкил этилиб, 52,3 минг дона павловния кўчатлари етиштирилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
#Soliq_hamkor

⚡️“Soliq hamkor” – жамоатчилик назоратининг янги тизими жорий этилди

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 харид чеки берилмадими?
Терминал орқали тўлов 🚫 қабул қилинмадими?

Бу солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланишини биласизми?

🔺 Солиқ хизмати Сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ⚖️ ёрдам беради

Янги “Soliq hamkor” тизими

📲 “Soliq” мобил иловасида

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали

солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериб, солиқ органлари билан масофадан ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади

“Soliq hamkor” тизими инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси

👉 Батафсил қуйида ўқинг

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Чегара зонаси ўрнатиладиган Сурхондарёдаги ҳудудлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати ҳамда Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати келтирилган.

Агар қарор муҳокамадан ўтиб, тасдиқланса чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказилиши ташкил этилиб, бунда Ички ишлар идораларининг тажрибали ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жалб этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼 🎞Янги клип премьераси: Шерзод Набихўжаев – “Ватан деб жонини фидо қилганлар”

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Қизириқ туманида 20 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қизириқ туманида янги қурилаётган иссиқхонани кўздан кечирди.

Корхонада умумий қиймати 20 миллиард сўмлик лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида 20 гектар ер майдонига иссиқхона барпо этиш ва 85 нафар фуқарони иш билан таъминлаш кўзда тутиляпти.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw