Surxondaryo viloyati hokimligi
23.8K subscribers
36.9K photos
3.62K videos
3 files
15.2K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.

Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.

Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Сурхондарё: Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси

2020 йилда барпо этилган;
85 миллиард сўм маблағ сарфланган;
200 ўринга мўлжалланган;
150 киши иш билан таъминланган;
дунёда олтингугуртли сув билан даволашга ихтисослашган бешинчи санаторий

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Президент фармони билан Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи турли даражадаги давлат мукофотлари билан мукофотланишди

🏅«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан
🔸Жўраев Бойниёз Чориевич
– «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат корхонасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

🏅«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
🔸 Эшмуратов Абдулҳаким Хушбоқович
– Ўзбекистон Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

🏅«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
🔸 Олимов Абдурашид Рўзиевич
– «Шарғункўмир» АЖ бульдозер машинисти
🔸 Соатов Тўхтамиш Каримович – Шўрчи тумани йўллардан фойдаланиш УК автогрейдерчиси

🏅«Дўстлик» ордени билан
🔸 Алимов Шерзод Ғайратович
– Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» МЧЖ таъсисчиси
🔸 Эшназаров Бекназар – Термиз шаҳридаги «Термиз тезкор қурилиш» ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш корхонаси муҳандиси

🏅«Содиқ хизматлари учун» медали билан
🔸 Зайнидинов Олимжон Мамажонович
– «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Термиз локомотив депоси тепловоз машинисти
🔸 Пардаев Рустам Ибодуллаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
🔸 Ўринов Шуҳратжон Бекмаҳматович – Термиз тумани ҳокими
🔸 Хуррамов Яраш Тўраевич – Жарқўрғон туманидаги «Агромаштаъмирқурилиш» Мчж раҳбари

🏅«Соғлом турмуш» медали билан
🔸 Холлиева Шоҳида Бойматовна
– Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг халқаро ёшлар оромгоҳи директори

🏅«Жасорат» медали билан
🔸 Абдуллаева Насиба Муҳаммади қизи
– Қумқўрғон туманидаги ҳунарманд-тўқувчи

🏅«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
🔸 Чориева Сойип – Шеробод тумани

🏅«Шуҳрат» медали билан
🔸 Ғаффорова Малика Маматовна
– Термиз шаҳри ободонлаштириш бошқармаси фарроши
🔸 Дониёров Тошпўлат Мамадиевич – «Сурхон пармалаш ишлари» АЖ пармаловчиси
🔸 Қўзимуродов Икромжон Жўраевич – Шеробод туманидаги «Шеробод агросервис МТП» МЧЖ комбайнчиси
🔸 Ражапов Ўктам Эшмўминович – Термиз шаҳридаги «Авто сервис хизмати» МЧЖ кран машинисти

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Мустақиллик байрами арафасида Сурхондарё вилоятида хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг икки нафар ходими давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

🏅 “Дўстлик” ордени билан:
🔶 Тришкин Максим Владимирович – вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув отряди қутқарувчи-ғаввоси

🏅 Шуҳрат” медали билан
🔶 Эшмуратов Фахриддин Ҳасанович – вилоят ИИБ ЙПХ отряд инспектори

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ядгаров Шерзод Холмуротович Ангор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Ядгаров Шерзод Холмуротович 1985 йилнинг 2 январида Сариосиё туманида туғилган. 2007 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Сариосиё тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари, марказ директори, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Фатҳулла Масъудов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.

Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, марҳум сўнгги ҳафталар давомида коронавирусдан даволанаётганди. У коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган.

27 август куни ижтимоий тармоқларда актёрнинг оғир аҳволдалиги ҳақида маълумот тарқалганди.

Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида вафот этганди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сурхондарё марказида бунёдкорлик ишлари

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик қийин бўлмасин, қанчалик маблағ талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонамиз қаҳрамонлари - шифокорларнинг матонатини халқимиз унутмайди

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw