Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
33.2K photos
3.3K videos
1 file
14.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташрифининг кейинги манзилида “Azia construction” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан алюминий эшик-ромлар, мебеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишди.

Тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш орқали амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 200 минг долларни ташкил этади. Йиллик 3,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 20 та янги иш ўринлари яратилган.

Вилоят раҳбари корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда тайёр маҳсулотлар сифати билан танишди ва тадбиркор билан суҳбатлашди. Лойиҳани кенгайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари сонини ошириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бойсунда қиймати 7 млрд сўмлик замонавий клиника ишга туширилмоқда

Бойсун тумани “Оби” маҳалласида “Имомқулов Адҳамжон” МЧЖ томонидан даволаш, диагностика ва лаборатория хизматларини ўз ичига олган замонавий клиника бунёд этилган. Ҳозирда лойиҳа қиймати 7 млрд сўм бўлган клиникани жиҳозлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур клиникада олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар билан танишди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида малакали мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Клиника жорий йил 4-чорагида иш бошлаши режалаштирилган бўлиб, йилига 3 минг нафар қатновчига хизмат кўрсатади ва 30 та янги иш ўринлари яратилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Бойсун туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишуви “Home master” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳасида давом этди. Ҳозирда умумий қиймати 76,3 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш биносининг асос қисмини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил якунига қадар тўлиқ ишга тушириши режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳасининг йиллик қуввати 15 млн метр квадратни ёки 15 млн долларни ташкил этади ва 150 та иш ўринлари яратилади.

Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, масъулларга 2 ой муддатда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 23 турдаги гипс қоришмали маҳсулотлар, 14 турдаги профиллар ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш ва ишга тушириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, корхона айланма маблағи учун зарур бўлган сумма банк томонидан ажратиб бериладиган бўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
e-auksion.uz орқали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

Сурхондарё вилоятида:

🗄 Давлат активлари 83 та (кўриш)
🗄 Давлат мулкини ижарага бериш 327 та (кўриш)
🗄 Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 3 884 та (кўриш)
🗄 Кўчмас мулк 255 та (кўриш)
🗄 Автомототранспорт 34 та (кўриш)
🗄 Ер участкалари 5 606 та (кўриш)
🗄 Ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 45 та (кўриш)
🗄 Дарёлар ўзанларини тозалаш 13 та (кўриш)
🗄 Махсус техникалар 16 та (кўриш)
🗄 Буюртмачилар мулклари 4 та (кўриш)
🗄 Банкротлик бўйича 8 та (кўриш)
🗄 "Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 36 та (кўриш)
🗄 Бошқа мулклар 9 та (кўриш)
🗄 Кўчма савдо жойлари 2 896 та (кўриш)
🗄 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 184 та (кўриш)
🗄 Микромарказлар 10 та (кўриш)

🔝 +99899 203 00 30 (Сурхондарё вилоятидаги вакил)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти бўйича аукцион савдоларига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари:

🗺 Олтинсой туманидан 126 та (кўриш)
🗺 Ангор туманидан 170 та (кўриш)
🗺 Бандихон туманидан 270 та (кўриш)
🗺 Бойсун туманидан 318 та (кўриш)
🗺 Музработ туманидан 374 та (кўриш)
🗺 Денов туманидан 456 та (кўриш)
🗺 Жарқўрғон туманидан 352 та (кўриш)
🗺 Қумқўрғон туманидан 573 та (кўриш)
🗺 Қизириқ туманидан 447 та (кўриш)
🗺 Сариосиё туманидан 152 та (кўриш)
🗺 Термиз туманидан 991 та (кўриш)
🗺 Узун туманидан 297 та (кўриш)
🗺 Шеробод туманидан 416 та (кўриш)
🗺 Шўрчи туманидан 147 та (кўриш)
🗺 Термиз шаҳридан 5 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!

⬇️ App Store ⬇️ Google Play

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM