Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилади
Аввал хабар берганимиздек, Термиз туманида жойлашган “Отчопар” мажмуаси ҳудуди “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этиш учун танлаб олинган. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудда бўлиб, режалаштирилаётган янги лойиҳалар билан танишди.
Ҳудуд кенглиги ва имкониятлар етарли эканлиги инобатга олиниб, кўп қаватли турар-жойлар, хизмат кўрсатиш нуқталари, ижтимоий соҳа объектлари, меҳмонхона ва бошқа биноларни ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Вилоят ҳокими ҳудуд раҳбарлари ва мутасаддилар билан ушбу лойиҳаларни муҳокама қилди.
Лойиҳани такомиллаштириш, “Янги Ўзбекистон” массивидаги объектлар ва турар-жой биноларининг жойлашуви, хусусан, ҳудудда бунёд этилиши кўзда тутилган меҳмонхона жойини ўзгартириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Туманнинг туристик потенциали юқорилиги сабаб ушбу лойиҳага эҳтиёж катта эканлиги таъкидланди. Шу сабаб лойиҳани маромига етказиб, унинг биринчи босқичини қисқа фурсатларда бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда одамларнинг яхши яшашлари ва хордиқ чиқаришлари учун қулай шароитларнинг мавжудлигига эътибор қаратиш, бунинг учун эса “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғини бир-бирига чамбарчас боғлаган ҳолда барпо этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Улуғбек Қосимов: “Сурхондарёнинг ҳар бир қарич ери олтинга тенг, ундан самарали фойдаланиш келажак авлод олдидаги бурчимиз ҳисобланади”

Дунёда содир бўлгаётган ҳозирги мураккаб жараёнларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи кўплаб давлатларда катта муаммоларни юзага келтирмоқда. Шундай шароитда экин майдонларидан самарали фойдаланиш аҳамияти ортиб бормоқда.
Бугун вилоят ҳокими Термиз туманида бўлиб, туманнинг “Мустақиллик”, “Солиобод” ва “Сабзипоя” маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида аукцион савдолари орқали фуқароларга ажратиб берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатини кўздан кечирди. Ажратилган ерлар ҳолати, экин майдонлари билан танишилди.
Маҳаллалардаги “бешлик” билан суҳбат қилиниб, уларнинг фаолиятлари ва келгусидаги режалари тўғрисида тақдимотлари кўриб чиқилди ва ахборотлари тингланди.
Шундан сўнг, маҳаллаларнинг ички йўллари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турмуш шароитлари кўздан кечирилди. Йўллар таъмирталаблиги, масъулларнинг бу борадаги муаммоларга эътибор қаратмаганлиги танқид қилинди. Йўлларни таъмирлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни бошлаш топшириғи берилди.
Шунингдек, маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактаб ва тиббиёт муассасалари шароитлари кўздан кечирилди. “Мустақиллик” маҳалласидаги 10-сонли мактабнинг спорт залида ўқувчилар ва маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратилмаганлигига эътироз билдирилди. Туман масъулларига мактабларга эътиборни кучайтириш, спорт залларидан тўлақонли фойдаланиб, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Маҳаллаларни ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари ҳам тингланиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди. Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масалани батафсил ўрганиб, ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Илмий-тадқиқот институти ва олийгоҳ ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташрифи давомида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, муассаса фаолияти ва шароитлари билан танишди. Танишув давомида тадқиқотчи-олимлар ва мутахассислар билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида олимлар ва мутахассислар билан ҳозирги кунда ингичка толали пахта етиштиришнинг нисбатан қисқариб бораётганлиги сабаблари, фермер хўжаликлари томонидан ҳосилдорлик борасидаги эътирозлар муҳокама қилинди. Сурхон воҳасининг об-ҳавосига мос, ҳосилдорлиги юқори, сувсизлик ва турли касалликларга чидамли пахта навларини яратиш, улар устида кенг тажрибалар ўтказган ҳолда, навларни оммалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ташриф давомида муассасанинг мавжуд муаммолари ҳам ўрганилди. Ушбу илмий-тадқиқот институти ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тадқиқот ишларини, талабалар амалиётларини ҳамкорликда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди. Икки институтнинг ўзаро ҳамкорлиги давомида мавжуд имконият ва бинолардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилди.