Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32K photos
3.18K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Президент бу борада мутасаддиларга қатор топшириқлар берди

Вилоятда 1 июлгача оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Жарқўрғондаги Бизнес ва енгил саноат ҳамда Узундаги Қишлоқ хўжалиги техникумлари бўш биноларида 1 минг ўқувчи ўрнига эга мономарказлар ташкил қилинади.

Бир ҳафта муддатда тадбиркорлик суст 43 та маҳаллада микро-марказлар ташкил қилиниб, у ердаги лойиҳаларга яна 80 миллиард сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. 1 июлга қадар 118 та оғир маҳаллада касаначилик лойиҳалари бошланиб, 10 минг аҳоли банд қилинади.

2023 йилда меҳнат бозорига кириб келадиган 50 минг Сурхондарёлик ёшларнинг 14 минг нафарига 350 миллиард сўм кредит берилади, 16 минг нафарига деҳқончилик учун ер ажратилади ва 10 минг нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Ёрдамга муҳтож 18 мингдан зиёд аёллар касбга ўқитилиб, меҳнат қуроллари учун 15 миллиард сўм, субсидия ажратиш орқали 3 минг нафар хотин-қизлар банд қилинади. Тадбиркор бўлиш истагидаги 10 минг нафар аёлларга 200 миллиард сўм кредит ажратилади, 5 минг нафари уй шароитида касаначиликка жалб қилинади.

Шунингдек, 2023 йилда маҳаллаларга оилавий тадбиркорликни олиб кириш орқали 31 минг аҳоли, касаначиликда салоҳияти бор 212 та маҳаллада янги тизим орқали меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 31 минг аҳоли, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 4 минг аҳоли, 20 минг аҳоли эса, янги касбларга ўқитиб, ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️⚡️Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди

2022 йил декабр ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини тавсия этди.

Номзоднинг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари эшитилди ва муҳокама қилинди.

Сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Президент сессияда билдирилган режа ва таклифлардан келиб чиқиб, янги ҳоким ва мутасаддилар олдида вилоятни янада ривожлантириш бўйича турган вазифаларни белгилаб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: "Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак"

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

В городе Термезе с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Сурхандарьинского областного Кенгаша народных депутатов.

#Mirziyoyev #Surxondaryo #sessiya #tashkiliymasala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарёда олтита янги корхона ишга туширилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site