Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғонда “Наврўз” умумхалқ байрами сайиллари бўлиб ўтди
Сурхондарё вилоятида “Наврўз” умумхалқ байрами сайиллари бошланди. Ҳудудлардаги дастлабки сайиллар куни-кеча кўтаринки руҳ ва катта байрам шодиёналари билан Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.
Янгиланиш ва яшариш айёми миллийгимиз акс этган байрам сайиллари, миллий спорт ўйинлари ва мусобақалари, эл суйган санъаткорларнинг чиқишлари билан ўтган байрам тантаналари жарқўрғонликларга байрамона кайфият улашди.
Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ўтказиладиган сайиллар санаси ва жойи билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Таҳлилнома | Сурхон воҳасида тарихий лойиҳа: 1,7 млн аҳоли ичимлик суви билан таъминланади
“Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарёнинг 11 та тумани ва Термиз шаҳридаги 1 млн 700 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи мега лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарёнинг 11 та тумани ва Термиз шаҳридаги 1 млн 700 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи мега лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ташрифдан ташрифгача: Сурхондарё – Янги Ўзбекистоннинг жанубдаги гавҳарига айланмоқда
Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифини ҳудуд аҳолиси орзиқиб кутади. Чунки, ташриф чоғида белгилаб берилаётган вазифалар ва шу асосда амалга оширилаётган ислоҳотлар вилоятнинг ижтимоий–иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартириб, одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Вилоятнинг асосий драйверларидан бири бўлган аграр тармоқ қаторида саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар ҳам изчил ривожланиб, янги-янги иш ўринлари яратилаётир. Барча замонавий шароитларга эга осмонўпар турар-жой бинолари қад ростлаб, аҳолининг турмуш даражаси юксалмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/462034

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради
Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #ziyorat
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #ziyorat
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️ Айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда
Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент вилоятда охирги беш йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15 мингдан зиёд корхона ишга тушганини айтди.
“Бугун йиғилишдан кейин ишга тушириладиган 6 та корхонада ҳам қўшимча 2 мингта янги иш ўрни яратилди, вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади. 2022 йилда ишга тушган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” микро ГЭСларида йилига 201 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишга тушадиган “Тўпаланг ГЭС”да йилига яна 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш қўшилади”, — деди давлат раҳбари.

Президент 257 та мактаб қурилди ва реконструкция қилингани, боғча қамрови 18 фоиздан 62 фоизга етказилганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, вилоятда:
➖ 302 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди;
➖ 1 минг километр халқаро ва 3 минг километр ички йўллар таъмирланди.
“Энг асосийси, одамларимиз ва тадбиркорларда келажакка ишонч пайдо бўлди. Энди, кўнглимдаги битта гапни айтсам. Агар яна бир-икки йил биргаликда қаттиқ ишласак, Сурхондарёда жуда катта ривожланиш, ўсиш бўлади. Шу боис, 13 та туман ҳокими лавозимига республика идораларида ишлаган, малакали кадрларни қўйдик.
Бугунги сессияда Сурхондарё вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масалани кўриб чиқишимиз керак. Вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини бу лавозимга таклиф қиламан. Улуғбек Қосимовга берилган қисқа вақт ва имконият Сурхондарёдаги вазият ва аҳоли ташвишларини чуқур ўрганиш учун етарли, деб ҳисоблайман”, — деди Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Forwarded from UzA | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев: Сурхондарёда жуда катта ривожланиш, ўсиш бўлади
Айни вақтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси давом этмоқда.
📍https://uza.uz/posts/462171
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Айни вақтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси давом этмоқда.
📍https://uza.uz/posts/462171
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёга оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади
Президент вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш масаласига тўхталди. Давлат раҳбари вилоятда 102 минг расмий ишсиз бор эканлигини айтди.
“Ишсизлар Сариосиё (8,2 минг нафар), Шўрчи (8 минг), Олтинсой (7,2 минг) ва Музработда (5,3 минг) юқори. Сариосиёда 8 та, Жарқўрғон ва Қумқўрғонда 7 тадан, Деновда 6 та, Олтинсой ва Шўрчида 4 тадан, жами 43 та маҳаллада тадбиркорлик суст.
Шунингдек, Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод ва Шўрчи 4-тоифага, Бандихон, Қизириқ ва Олтинсой 5-тоифага киради. Бу туман ва маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва аҳоли шароитини яхшилаш бўйича етарли имконият ва имтиёзларни қилиб бердик”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент бу борада мутасаддиларга қатор топшириқлар берди
Вилоятда 1 июлгача оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Жарқўрғондаги Бизнес ва енгил саноат ҳамда Узундаги Қишлоқ хўжалиги техникумлари бўш биноларида 1 минг ўқувчи ўрнига эга мономарказлар ташкил қилинади.
Бир ҳафта муддатда тадбиркорлик суст 43 та маҳаллада микро-марказлар ташкил қилиниб, у ердаги лойиҳаларга яна 80 миллиард сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. 1 июлга қадар 118 та оғир маҳаллада касаначилик лойиҳалари бошланиб, 10 минг аҳоли банд қилинади.
2023 йилда меҳнат бозорига кириб келадиган 50 минг Сурхондарёлик ёшларнинг 14 минг нафарига 350 миллиард сўм кредит берилади, 16 минг нафарига деҳқончилик учун ер ажратилади ва 10 минг нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилади.
Ёрдамга муҳтож 18 мингдан зиёд аёллар касбга ўқитилиб, меҳнат қуроллари учун 15 миллиард сўм, субсидия ажратиш орқали 3 минг нафар хотин-қизлар банд қилинади. Тадбиркор бўлиш истагидаги 10 минг нафар аёлларга 200 миллиард сўм кредит ажратилади, 5 минг нафари уй шароитида касаначиликка жалб қилинади.
Шунингдек, 2023 йилда маҳаллаларга оилавий тадбиркорликни олиб кириш орқали 31 минг аҳоли, касаначиликда салоҳияти бор 212 та маҳаллада янги тизим орқали меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 31 минг аҳоли, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 4 минг аҳоли, 20 минг аҳоли эса, янги касбларга ўқитиб, ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланади.

⚡️⚡️Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
2022 йил декабр ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тайинланди.