Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32.1K photos
3.19K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Фотогалерия: Сурхонда баҳор нафаси

📍 https://uza.uz/posts/460734

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқ ижроси: Ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Сурхондарё вилоятида 2022-2023 йиллар давомида 682 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари биноларида, 1 405 та тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида, 3 791 та аҳоли хонадонларида, 41 та янгидан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли турар-жойларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичлари ўрнатиш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар ижтимоий соҳа объектларига 286 та, тадбиркорлик биноларига 123 та ва аҳоли хонадонларига 489 та қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга тушрилган. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент ташрифидан сўнг: 65 мингдан ортиқ истеъмолчининг ичимлик сув масаласи ҳал этилмоқда

Сурхондарё вилоятидаги Термиз тумани воҳа маркази билан туташ бўлса-да, ўнга яқин маҳалла тоза ичимлик сув муаммосидан азият чекаётган эди. Айрим ҳудудларга сув қувурлари ўрнатилмаган бўлса, баъзиларида артезиан қудуқ сувлари сифати талабга жавоб бермай, шўрланиб қолди.

Президентимиз 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида бу масалани ечиш учун Термиз туманидаги Сабзипоя маҳалласидаги сифатли оби-ҳаёт манбасидан оқилона фойдаланиб, Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Батафсил: https://uza.uz/460783

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятининг 2022 йил якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) таркиби:

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 47,7 фоиз;
саноат – 6,9 фоиз;
қурилиш – 8,3 фоиз;
хизматлар соҳаси – 37,1 фоизни ташкил этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доимо ҳайратлантирадиган маскан - Бойсун | Манзил

"Манзил" Самарқанд-Қашқадарё-Сурхондарё йўналиши бўйича саёҳатининг сўнгги манзили Бойсунга йўл олди. Қамашидан йўлга чиқиб, ўзига хос ажойиб масканларни томоша қилиб, Сурхондарёга етиб келдик. Саёҳатимиз мобайнида Бойсуннинг Дуоба ҳамда Омонхона қишлоқларини тасвирга олишга муваффақ бўлдик.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Наврўз сайллари қайси кунлари ўтказилади?

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан вилоятимиз ҳудудларида ташкиллаштириладиган халқ сайлларининг ўтказиш куни, жойи ва вақти билан танишинг:

📍Жарқўрғон тумани – 11 март
“Сурхон соҳили” маҳалласидаги туман Марказий истироҳат боғи

📍Бойсун тумани – 14 март
Ёшлар истироҳат боғи

📍Узун тумани – 14 март
“Маландиён” маҳалласи адирлиги

📍Олтинсой тумани – 14 март
“Қорлиқ” маҳалласи адирлиги

📍Қумқўрғон тумани – 14 март
“Сурхон соҳили” маҳалласи Ёшлар истироҳат боғи

📍Қизириқ тумани – 14 март
“Шабада” массиви адирлиги

📍Музработ тумани – 14 март
“Шаффоф” маҳалласи адирлиги

📍Термиз тумани – 14 март
“Марварид” дам олиш маскани

📍Шўрчи  тумани – 14 март
“Наврўз” маҳалласидаги истироҳат боғи

📍Ангор тумани – 15 март
“Шарқ гули” маҳалласи, “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи

📍Бандихон тумани – 15 март
“Бандихон” маҳалласи адирлиги

📍Денов тумани – 15 март
“Денов барака яшил олами” МЧЖ мажмуаси

📍Сариосиё тумани – 15 март
“Янгиҳаёт” маҳалласи “Шахтиёр” ўйингоҳи

📍Шеробод тумани – 15 март
“Чўйинчи” маҳалласи Спорт мажмуаси

📍Вилоятнинг асосий байрам сайли
(Термиз шаҳри билан бирга) – 17-18 март
Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳудуди

Халқ сайллари белгиланган кунда соат 09:00дан 17:00га қадар бўлиб ўтади.

Байрам тадбирларига марҳамат азиз воҳадошлар!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Ҳудудларда амалга оширилган ишлар:

Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида йўлларни таъмирлаш, тошлаш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ишлари амалга оширилди;

Жарқўрғон туманидаги қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, атрофлари тозаланиб, дарахт кўчатлари
экилди;

Музработ тумани Ахборот кутубхона марказига 50 млн сўмлик 1 минг 200 дона бадиий ва илмий китоблар совға
қилинди;

Денов туманида йўллар таъмирланмоқда, йўл ёқалари
ободонлаштирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Қизириқ туманида 31 та маҳалла бўлиб, 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тумандаги маҳаллалар инфратузилмаси ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланиб, қатор дастурлар амалга оширилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📊 Сурхондарё вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлар сони

📈 Вилоятимизда ташкилий ҳуқуқий шакли бўйича фаолият кўрсатаётган энг кўп корхоналар сони масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келиб, жорий йил 1 февраль ҳолатига 13 минг 207 тани ташкил қилган.

Йиллар кесимида МЧЖлар сони қуйидаги ўсиб бормоқда:

🔷2019 йил – 5 832 та;
🔷2020 йил – 7 688 та;
🔷2021 йил – 9 552 та;
🔷2022 йил – 11 381 та;
🔷2023 йил – 13 207 та.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️Деновда Сурхон таомлари сайли ўтказилади

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан эртага, 11 март куни Денов туманининг Сина маҳалласида миллий таомлар сайли ўтказилади.

Ушбу сайлда Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманларининг миллий услубда безатилган павильонлари ташкил этилиб, шу ҳудудга хос тансиқ таомлар кўргазмаси, таомлар тайёрлаш билан боғлиқ услуб, удум ва анъаналар намойиш этилади.

Сайл давомида фольклор этнографик жамоалар, миллий чолғу гуруҳлари ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари, анъанавий халқ ўйинлари бўйича турли мусобақалар ташкил этилади.

Сайл якунида “Энг яхши таом” ва “Энг яхши ошпаз” номинациялари бўйича ғолиблар сараланиб, диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site