Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32K photos
3.18K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Цементдан бодринггача: импорт ва экспорт қилинган маҳсулотлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг дастлабки 4 ойидаги экспорт-импорт кўрсаткичларини эълон қилди.

🪑Унга кўра Сурхондарё вилоятидан 14 минг долларлик мебель маҳсулотлари экспорт қилинган. Мебел маҳсулотлари импорти эса 92 минг долларга тенг бўлган.

👞 Оёқ кийимлари бўйича вилоят 51,9 минг долларлик экспортни амалга оширган.

🪨 Вилоят 43,8 минг тонна цемент импорт қилган

🥒 Вилоят 564,7 тонна бодринг экспорт қилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё катта ислоҳотлар остонасида

Давлатимиз раҳбари 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлди. Ташриф давомида ҳудудда аҳолининг ҳаёт тарзи, одамларнинг турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишгани сурхондарёликларнинг кайфиятини кўтарди, ҳаммамизни мамнун этди.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
💼 Сурхондарё вилояти маданият бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Амонқулов Қурбонмурот Ёдгорович Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Қ.Амонқулов 1981 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини 2004 йилда бакалавр, 2006 йилда магистратура йўналишлари бўйича тамомлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.

Меҳнат фаолияти давомида Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик марказида бўлим мудири, директор ўринбосари, Маданият вазирлигида Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Агар фидойи бўлиб киришса, Алпомишлар юрти, Термизийлар юрти ҳаммага ўрнак бўлиши мумкин

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ўзлик белгиси, ғурур ва ифтихоримиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бухоролик олимлар Амир Темур ҳақидаги китобни таржима қилишди

Амир Темур ҳақида ёзилган асарлар орасида кўпчиликка номаълум бўлган тарихий китоб aниқланди. XV-XVI асрларда яшаб ижод қилган Абдуллоҳ Ҳотифий «Темурномаи мaнзума»( «Назмий Темурнома») асарини илгари ўзбек олимлари тадқиқ қилмаган. Бухоро давлат университети доценти манбашунос ва арабшунос олим Абдураҳим Болтаев бу китобни аниқлаб, уни ўзбек тилига таржима қилди.

Маълум бўлишича, 1454–1521 йилларда яшаб ўтган Абдуллоҳ Ҳотифий Эронда темурийлар даврининг ниҳояси, сафавийлар давлатининг кучайиши палласида яшаб ижод қилган.

Таржимонга Мир Араб олий мадрасаси мутахассисларидан иборат гуруҳ кўмаклашган. Таржима асар китоб ҳолида чоп этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятидан хорижга қанча бодринг экспорт қилинган?

▪️Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Сурхондарё вилоятидан хорижга 564,7 тонна тонна бодринг экспорт қилинган.

▫️Тошкент вилояти – 1,2 минг тонна;
▫️Хоразм вилояти – 1,0 минг тонна;
▫️Сурхондарё вилояти – 564,7 тонна;
▫️Андижон вилояти – 320,6 тонна;
▫️Бухоро вилояти – 210,6 тонна;
▫️Тошкент шаҳри – 201,6 тонна;
▫️Фарғона вилояти – 200,8 тонна;
▫️Наманган вилояти – 169,3 тонна;
▫️Самарқанд вилояти – 89,0 тонна;
▫️Жиззах вилояти – 76,4 тонна;
▫️Сирдарё вилояти – 41,7 тонна;
▫️Навоий вилояти – 37,1 тонна;
▫️Қорақалпоғистон Р. – 25,0 тонна;
▫️Қашқадарё вилояти – 6,3 тонна.
«Урганч – Фарғона» ва «Урганч – Термиз» авиақатновлари тўхтатилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Урганч шаҳрини Термиз ва Фарғона билан боғлайдиган авиақатновларни тўхтатди. Бунга ушбу йўналишларга талабнинг жуда пастлиги сабаб бўлган.

«Урганч – Фарғона» авиақатнови 11 февралдан, «Урганч – Термиз» авиақатнови 8 апрелдан йўлга қўйилган эди. Чипта нархи мос равишда 320 минг сўм ва 235 минг сўм қилиб белгиланди. Бироқ, ушбу йўналишлардаги парвозлар аҳоли орасида оммалашмади.

Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Урганч шаҳридан фақат Тошкент ва Самарқандга ички авиақатновларни амалга оширмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида 4 юлдузли замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди
Оромгоҳлар болаларни чорлайди

Сурхондарё вилоятида ёзги таътил даврида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми жорий йилнинг 12 июнь кунидан бошланади.

Жорий мавсумда вилоят бўйича 141 та стационар турдаги оромгоҳ ва соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 17200 нафар болани дам олдириш режалаштирилган.

Жумладан, 9 та – Термиз шаҳридаги “Амударё”, Шеробод туманидаги “Бешбулоқ Сурхон Шеробод”, “Вандоб олтин булоғи”, “Нефтчи”, Олтинсой туманидаги “Вахшивор”, “Мироб”, Сариосиё туманидаги “Сардор Парвин”, “Хонжиза”, Узун туманидаги “Х.Қулниёзов” оромгоҳларида 6200 нафар, халқ таълими муассасалари қошида ташкил этилган 131 та кундузги оромгоҳда 11 минг нафар бола соғломлаштирилади.

Жорий йилги мавсумда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3101 нафар ўғил-қиз сўлим оромгоҳларда бепул дам олдирилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига икки кунлик ташрифи тафсилотларига бағишланган “Махсус ракурс” кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=pIT1rW3tt6k

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️ Парранда етиштириш бўйича Сурхондарё тажрибаси оммалашади

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари Сурхондарёда бошланган тажриба асосида аҳоли хонадонларида парранда (товуқ, курка, ўрдак, ғоз) етиштиришга эндиликда туман сектор раҳбарлари шахсан масъул бўлишини таъкидлади.

Бунда туман ҳокимлари икки ой муддатда хусусий шериклик асосида ҳар бир секторда камида 1 тадан мини-инкубатор, маҳсулотларни сақлаш учун музлаткичлар ташкил этиши керак бўлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати