ФВВ сел келиш хавфидан огоҳлантирди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
“2020 йилнинг 29-31 май кунлари республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд”, дейилади хабарда.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг “1050” рақам”ига мурожаат қилиш сўралган.
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw

Жанубий Кореяда яна коронавирус кенг тарқалди. Карантин ортга қайтарилди…
Жанубий Кореяга яна коронавирус пандемияси ҳамла қилди. Шу муносабат билан ҳукумат раҳбарлари илгари бекор қилинган карантин чекловларини ортга қайтариш ҳақида қарор қабул қилди. Давлат музейлари, театрлар ва галареялар ёпилди. Таълим муассасаларида чекловлар кучайтирилди. Сеул атрофидаги ўрта ва бошланғич мактаблар ўқувчилари сони ҳам кескин қисқартирилди. Жойларда масофа сақлаш ҳақида қайта эслатила бошланди.
Айни пайтда коронавирус юқтирганлар тиббиёт ходимлари тарафидан катта тезликда рўйхатга олинмоқда.
Жонс Хопкинс университети мутахассислари тарқатган хабарга кўра, Жанубий Кореяда ҳозирга қадар коронавирус юқтирганлар сони 11 минг 402 нафарни ташкил этмоқда. Шуларнинг 269 нафари ўлим топган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан бир, Ватан муқаддас!
Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари ассоциацияси фаоллари ижросида Севара Назархоннинг “Улуғимсан ватаним” таронаси
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари ассоциацияси фаоллари ижросида Севара Назархоннинг “Улуғимсан ватаним” таронаси
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Деновдаги Амир Темур ҳайкалини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди
Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган Денов шаҳридаги Амир Темур ҳайкалига оид масалани Денов шаҳар ҳокими, архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбари билан ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, фуқароларнинг асосли ва ўринли таклифларини инобатга олган ҳолда ушбу ҳайкални қайта кўриб чиқиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
“Буюк Соҳибқирон сиймосини гавдалантиришда барча жиҳатларга аҳамият қаратиб, кичик бир деталларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Чунки бобомиз Амир Темур шахсини нафақат биз, балки бутун дунё аҳли яхши билади ва ардоқлайди. Шундай экан унинг сиймосини яратишда хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, – дейди Сайфуллаев.
Аввалроқ Денов ҳокимлиги ҳам ушбу ҳайкал борасида интернетда тарқалган гап-сўзларга муносабат билдириб, Амир Темур қўлидаги уч ҳалқа бириктирилган ҳассани ясашда унинг саройида хизмат қилган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ, Самарқандга испан элчиси сифатида келган Руи Гонзалес де Клавихо томонида келтирилган маълумотларда ва бошқа илмий рисолаларга таянилганини маълум қилганди.

Сурхондарёда сайёҳлар учун “Олтин учбурчак” лойиҳаси амалга оширилади
“Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-332-сон, 27.05.2020 й.) қабул қилинди.
Унда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги “Қоратепа” ва “Фаёзтепа” ҳамда Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа” ёдгорлигини муҳофаза қилиш, ҳудудини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш ва сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Қарорда шунингдек:
- 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб, Термиз-Сариосиё-Денов-Бойсун-Шеробод-Термиз йўналиши бўйлаб туристлар учун мўлжалланган автобусларнинг “City Tour” принциплари асосида мунтазам қатновини йўлга қўйиш орқали “Олтин учбурчак” лойиҳасини амалга ошириш;
- Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонасига инвесторларни жалб қилган ҳолда, туризм инфратузилмасини барпо этиш;
- “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда вилоятда эсдалик совға маҳсулотларининг турларини диверсификация қилиш, хусусан, тарихий-маданий ва археология, ислом зиёрати, экология, буддизм объектлари, гастрономик ва бошқа туризм турларини акс эттирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши;
- икки ой муддатда Сурхондарё вилоятидаги Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида туризмни ривожлантириш мақсадида ушбу ҳудудда жойлашган “Зараутсой қоятош суръатлари” туризм намойиши объектларини қўриқхонанинг қўриқланма зонасига чиқариш;
- уч ой муддатда Зараутсой қоятошларидаги битикларни сақлаб қолиш ва ёш авлодга кенг таништириш мақсадида Зараутсой тарихи ҳақида чоп этилган китобларни саралаш ва янгидан чоп этиш белгиланди.

Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
2020-йил 1-январь ҳолати бўйича юртимизда 0-14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official

Forwarded from Incredible Surkhandarya
Qur'oni karimda zikr etilgan yigirma besh payg'ambardan birining maqbarasi Surxondaryoda!
Bu orol o'zining sirli va maftunkorligi bilan mana necha yillarki insonlarni o'ziga rom etib kelmoqda. Xatto uning sirliligi oldida Amudaryo ham chekinadi. Ushbu daryo orolga kelib o'zanini ham tabiatini ham o'zgartiradi. Bu orol "Payg'ambar orol" deb ataladi.
https://www.youtube.com/watch?v=36hxvt9HfmY

YouTube
Qur'oni karimda zikr etilgan yigirma besh payg'ambardan birining maqbarasi Surxondaryoda!
Payg'ambar oroli haqida eshitganmisiz?
2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 🟡 Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият:
1. 🟡 Термиз шаҳри (ўрта хавфли)
2. 🟢 Ангор тумани (хавфсиз)
3. 🟢 Бандихон тумани (хавфсиз)
4. 🟢 Бойсун тумани (хавфсиз)
5. 🟢 Денов тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Жарқўрғон тумани (хавфсиз)
7. 🟢 Қизириқ тумани (хавфсиз)
8. 🟢 Қумқўрғон тумани (хавфсиз)
9. 🟢 Музработ тумани (хавфсиз)
10.🟢 Олтинсой тумани (хавфсиз)
11.🔴 Сариосиё тумани (юқори хавфли)
12.🟢 Термиз тумани (хавфсиз)
13.🟢 Узун тумани (хавфсиз)
14.🟢 Шеробод тумани (хавфсиз)
15.🟢 Шўрчи тумани (хавфсиз)
Уйда қолинг, зериксангиз бизга уланинг:👇

2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари ҳақида
✅ Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
✌️ 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.
👉 Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.
☑️ Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,
🧤 санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.
🌡 Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.
🚿 Бинолар камида 4 маротаба дезинфексия қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

📌 Сурхондарёда болалар сони қанча?
📊 Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича вилоятимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 828 минг 20 нафарни ташкил этади.
Шундан,
🧍♂️428 минг 801 нафари ўғил болалар бўлса,
🧍♀️399 минг 219 нафари қиз болалардир.
Вилоятимизда 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг
🏢 275 минг 532 нафари шаҳарда,
🏘 552 минг 488 нафари эса қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

ДУНЁ - СЕНИНГ ЎЙИНЧОҒИНГ
Тезроқ катта бўлсам дейсан,
Дунёларни кўрсам дейсан,
Тоғ-тошларда юрсам дейсан,
Каттармоққа шошма болам!
Не бор сенга алам-дардда,
Кўпроқ қолгин шу бекатда,
Катталарнинг дарди катта,
Каттармоққа шошма болам!
Ўйнаб қол шу маъволарда,
Суз беғубор дарёларда,
Ҳеч маъни йўқ дунёларда,
Каттармоққа шошма болам!
Қувончларга оч қучоғинг,
Бўлсин осмон овунчоғинг,
Дунё - сенинг ўйинчоғинг,
Каттармоққа шошма болам!
Билиб қолма, армонлигин,
Тақдир иши ғирромлигин,
Эртакларнинг ёлғонлигин,
Каттармоққа шошма болам!
Бу кунларнинг пойини ўп,
Қадрин билгин кетмай ўтиб,
Болаликни қумсайсан кўп,
Каттармоққа шошма болам!
Устун бўлур ким дунёга,
Зиёси йўқ, тун дунёга,
Улгурасан, дун-дунёга,
Каттармоққа шошма болам!
Бахт қўшиғин куйлаб қолгин,
Яйраб қолгин, қувнаб қолгин,
Тўйиб-тўйиб ўйнаб қолгин,
Каттармоққа шошма болам!
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Baqtriya
Тезроқ катта бўлсам дейсан,
Дунёларни кўрсам дейсан,
Тоғ-тошларда юрсам дейсан,
Каттармоққа шошма болам!
Не бор сенга алам-дардда,
Кўпроқ қолгин шу бекатда,
Катталарнинг дарди катта,
Каттармоққа шошма болам!
Ўйнаб қол шу маъволарда,
Суз беғубор дарёларда,
Ҳеч маъни йўқ дунёларда,
Каттармоққа шошма болам!
Қувончларга оч қучоғинг,
Бўлсин осмон овунчоғинг,
Дунё - сенинг ўйинчоғинг,
Каттармоққа шошма болам!
Билиб қолма, армонлигин,
Тақдир иши ғирромлигин,
Эртакларнинг ёлғонлигин,
Каттармоққа шошма болам!
Бу кунларнинг пойини ўп,
Қадрин билгин кетмай ўтиб,
Болаликни қумсайсан кўп,
Каттармоққа шошма болам!
Устун бўлур ким дунёга,
Зиёси йўқ, тун дунёга,
Улгурасан, дун-дунёга,
Каттармоққа шошма болам!
Бахт қўшиғин куйлаб қолгин,
Яйраб қолгин, қувнаб қолгин,
Тўйиб-тўйиб ўйнаб қолгин,
Каттармоққа шошма болам!
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Baqtriya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ўзбекча куйлашда давом этади
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги "Улуғимсан, Ватаним!" таронаси Жанубий кореялик хонанда Ювон Канг талқинида.
Ўзга миллат вакилининг сенинг она тилингда қўшиқ куйлашини эшитиш, одамга бошқача таъсир қиларкан...
Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги "Улуғимсан, Ватаним!" таронаси Жанубий кореялик хонанда Ювон Канг талқинида.
Ўзга миллат вакилининг сенинг она тилингда қўшиқ куйлашини эшитиш, одамга бошқача таъсир қиларкан...
Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ҳаж зиёрати учун йиғилган маблағ савоб ишга сарфланди
Сариосиё туманининг “Гулобод” маҳалласида яшовчи Камолиддин ҳожи Жамилов ва у кишининг турмуш ўртоғи Бибимарзия ҳожи ая Жамилова навбатдаги ҳаж зиёратига бориш ниятида йиққан нафақа пулларининг 70 миллионини янги трансформатор харид қилишга сарфлаб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада электр энергия таъминотини яхшилаш ишига ҳисса қўшдилар.