Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.6K photos
3.25K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида аввалги ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўрганиш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Алпомиш” кураш мажмуаси ва 16-сонли мактаб биносида бўлди.

Ушбу объектларда олиб борилаётган ишлар, ишлатилаётган қурилиш материллари сифати билан танишилди. Вилоят ҳокими соҳа масъуллари ва қурувчиларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, ўз муддатида якунлаб, фодаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йилига 1,2 млн тонна маҳсулот етиштириш қувватига эга иссиқхона фаолияти билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини “Тинчлик” маҳалласида жойлашган “Сурхон-Жануб-Экспорт” МЧЖнинг иссиқхоналар комплексида давом эттирди.

Умумий майдони 20 гектар (1 гектар бино ва иншоотлар) бўлган иссиқхона комплекси йилига 1,2 млн тонна ёки 12 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш қувватига эга бўлиб, 500 минг доллар маҳсулотлар Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда. Лойиҳа доирасида 300 та доимий, 500 та мавсумий иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, МЧЖ томонидан амалга оширилаётган, йилига 5 минг тонна маҳсулот сақлаш қувватига эга музлаткичли омбор лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Масъулларга тадбиркорнинг кредит билан боғлиқ муаммосини батафсил ўрганиб, ҳал этиш бўйича вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Кейинги манзилда вилоят ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” МЧЖнинг сутни қайта ишлаш ва музқаймоқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

Корхона 2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 5 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилади. Корхонада 50 та доимий, 200 та мавсумий иш ўринлари яратилган. Вилоят раҳбари музқаймоқ ишлаб чиқариш, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, тадбиркор томонидан амалга оширилаётган чорвачиликни ташкил этиш ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси билан ҳам танишилиб, мавжуд муаммолар юзасидан мулоқот қилинди.

Ушбу лойиҳани амалга оширилишида мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site