Surxondaryo viloyati hokimligi
24K subscribers
36.3K photos
3.56K videos
3 files
15.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
⚡️Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақирди

Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантирди.

"Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг.

Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади"
, дейилади хабарда.
Хотира бор экан – миллат барҳаёт

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 27 нафарни, фронт орти меҳнат фахрийлари 1895 нафарни, юз ёшдан ошган фуқаролар 101 нафарни ташкил этади.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Хусусан, 1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган.

Шу кунларда вилоятимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Сурхондарё: Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс” корхонаси

2019 йилда барпо этилган;
Лойиҳа қиймати 75 миллиард сўм;
150 киши иш билан таъминланган;
Йилига 10 минг тонна ўтга чидамли ғишт ва плиткалар, 180 минг квадрат метр турли рангдаги майолика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Мурожаат ва ижро

Денов туманининг Гулистон ҳамда Бобур номли маҳаллаларида яшовчи аҳолининг ёғингарчилик мавсумида Қизилсув дарёсининг мунтазам сел хавфи мавжуд бўлган қирғоқлари, шунингдек, дарё ёқасидаги йўлни таъмирлашни сўраб қилган мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия томонидан Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу муассасада таҳсил олаётган афғон ёшлари билан мулоқот қилинди.

Таълим марказидаги ўқув жараёнлари, дарс хоналари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, касб-ҳунар турлари бўйича маълумотлар берилди. Қизлар билан бўлган учрашувда уларнинг қизиқишлари, фикр ва таклифлари эшитилди.

Шунингдек, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабалари учун Сариосиё туманидаги “Сангардак” шаршарасига саёҳат ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Аёлларни сават тўқиш билан банд қилиш учун Англиядан тол новдалари олиб келинади

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия Сурхондарёда кичик ҳунармандчилик кластерларини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Сурхондарёда йўлга қўйилган кичик кластер лойиҳасининг мақсади тол ва қамишдан турли хил ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Кластерларга «Аёллар дафтари»га кирган ишсиз хотин-қизлар жалб этилган.

Бошланғич босқичда 30 нафар аёлга ҳунар ўргатилади. Кейинчалик улар ўз туманидаги 10 нафардан 40 нафаргача аёлларга ҳунар ўргатади.

Натижада, 1000 нафардан ортиқ сурхондарёлик аёллар бандлиги таъминланади.

Ҳозирча, сават тўқиш учун ишлатиладиган тол Англия давлатидан олиб келинади. Кейинги йилдан хом ашё ўзимизда етиштирилади. Бунинг учун ер майдонлари ажратилган.

Тайёр маҳсулотни сотиш учун бозорлар ҳам ўрганилган. Тайёр маҳсулотларни ички бозорга, шунингдек, Россия, Хитой ва қўшни давлатларга экспорт қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилган.
ҲОЗИРДА ҲАЁТ БЎЛГАН СУРХОНДАРЁЛИК ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ:

Термиз шаҳри
1. Ҳайдаров Шерали, 96 ёш, “Гулираъно” маҳалласи;

Бойсун тумани
2. Бозоров Тожи, 104 ёш, “Кўлқамиш” маҳалласи;
3. Қуллиев Жумақул, 98 ёш, “Сайроб маҳалласи;
4. Муратов Дўсмат, 98 ёш, “Пулҳоким” маҳалласи;
5. Олимов Муҳаммади, 97 ёш, “Юқори Мачай” маҳалласи;
6. Ҳамроев Шоҳимардон, 99 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи.

Денов тумани
7. Мередов Досек, 96 ёш, А.Жомий маҳалласи;
8. Холматов Йўлдош, 101 ёш, “Оққўрғон” маҳалласи;
9. Рузиқулов Ашур, 105 ёш, “Янгиобод” маҳалласи;
10. Маҳаммадиев Худайберди, 100 ёш, “Намозгоҳ” маҳалласи;
11. Бердиев Нормурод, 98 ёш, “Гулобод” маҳалласи.

Жарқўрғон тумани
12. Абдуллаев Рўзи, 97 ёш, “Лойқанд” маҳалласи;

Қизирик тумани
13. Қаршиев Хонимқул, 105 ёш, “Боғистон” маҳалласи;
14. Ҳакимов Аби, 95 ёш, “Кармаки” маҳалласи.

Қумқўрғон тумани
15. Аҳмедов Икром, 100 ёш, “Меҳробод” маҳалласи;
16. Қодиров Зокир, 96 ёш, “Саховат” маҳалласи;
17. Мусаев Ҳайит, 98 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи;

Музработ тумани
18. Раҳмонбердиев Таган, 102 ёш, “Янги диёр” маҳалласи;

Олтинсой тумани
19. Абдураҳманов Холиқ, 97 ёш, “Узумзор” маҳалласи;
20. Нормаматов Абдулла, 96 ёш, “Обшир” маҳалласи.

Термиз тумани
21. Султонов Кенжа, 96 ёш, “Дўстлик” маҳалласи;
22. Пўлатов Файзи, 96 ёш, “Учқизил” маҳалласи.

Шеробод тумани
23. Қулсахатов Ҳусан, 100 ёш, “Хўжақия” маҳалласи;
24. Иламанов Кенжа, 96 ёш, “Галагузар” маҳалласи;

Шўрчи тумани
25. Пардаев Хуррам, 97 ёш, “Толли” маҳалласи;
26. Шоймарданов Оқбой, 96 ёш, “Хушчека” маҳалласи;
27. Мирзараҳимов Рахмонберди, 95 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ижтимоий химоя ягона реестри" ишлаш тартиби кандай?

https://t.iss.one/haqiqatonline
— Коронавируснинг “африканча” штамми унинг олдинги турларидан нимаси билан фарқ қилади?

❗️— “Африканча” штаммнинг алоҳида белгиси бошқа мутацион штаммларга нисбатан оғирроқ кечувидадир. Коронавирус инфекцияси организмга тушганида гуморал иммунитет бирламчи ишни бошлайди, бу штамм мазкур жараёнга ўта чидамли бўлиб, гуморал иммунитет ҳужайралари бу штаммни енгишга қийналади, натижада вируснинг организмни жароҳатлаш имконияти кенгаяди.

Мазкур штаммни юқтирган одамларда касаллик бирданига бошланиб, жадал кечади ва қисқа муддатда ўпкани катта қисмини жароҳатлаши мумкин. Шу боисдан ҳам касаллик бошқа штаммларга нисбатан оғирроқ кечади.

Ҳозирда “африканча” штамм энг ҳавфли деб тан олинган. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади. Лекин бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Forwarded from Oʻzbekiston XDP
15 йил.
Фуқаролик қонунчилиги такомиллаштирилмоқда

Лойиҳага кўра, мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши бўйича ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Давлатда доимий яшаб келаётган маълум айрим шахсларда фуқароликнинг йўқлиги ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун фуқароликни қисқартириш ва фуқаросизлик ҳолати келиб чиқишига йўл қўймаслик мажбурияти ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойили ҳисобланади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга, фуқароликка доир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини кучайтиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз...

Ойбарчин Абдуллаева,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
📱XDP.uz
👉Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
⚡️Мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Юртимизда коронавирусга қарши эмланаётган аҳоли қатламлари қамрови кенгайди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
АҚШ элчиси бошчилигидаги делегация Бойсунда

АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм бошчилигидаги делегация Сурхондарёнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш учун воҳамизга келганлиги ҳақида аввал хабар қилган эдик.

Ташриф давомида меҳмонлар бой тарихимиз, аждодларимизнинг бебаҳо меросидан ҳикоя қилувчи музейлар, тарихий-маданий ёдгорликлар ва туризм объектларида бўлишди.

Хусусан, делегациянинг Бойсун туманига сафари халқимизнинг қадимий санъати, юксак ижодий салоҳияти, бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан яқиндан танишиш имкони берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати